40. Ерларни мухофаза қилиш, мазмуни, моҳияти ва бу ишни амалга ошириш тартиби. Ерлар нималардан муҳофаза қилиниши керак: - хўжасизларча тақсимланишдан ва фойдаланишдан бузилишдан, ифлосланишдан - бошқа унинг ва у билан боғлиқ табиий ресурсларнинг сифатини ёмонлаштирадиган салбий таъсирлардан Ерни муҳофаза қилиш ҳар хил йўллар билан ва ҳар хил босқичларда - лойиҳа олди, лойиҳалаш ва бевосита фойдаланиш жараёнида амалга оширилиши мумкин. Бу мустақил вазифа ва шу билан бир вақтда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ташкил этиладиган асосдир. Ҳар қандай экологик тадбирлар ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни оқилона, илмий асосланган ташкил этишга асосланади. Шунинг учун хўжаликлараро ер тузиш нафақат ерни, балки бутун атроф муҳитни ҳам муҳофаза қилишнинг биринчи ва асосий элементи деб ҳисобланиши мумкин. Ерларни муҳофаза қилиш - бу ерларни сақлашга, тиклашга ва ҳолатини яхшилашга; ер ресурсларидан нооқилона, асосланмаган фойдаланиш ва сарфлашларнинг, қишлоқ хўжалик ерларининг унумдорлиги пасайишининг ва майдони камайишининг олдини олишга қаратилган ташкилий-худудий, ташкилий-хўжалик, ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва бошқа тадбирлар тизимидир. Ерни ва атроф муҳитни муҳофаза этиш тўғридан-тўғри ердан фойдаланишни ташкил этишга боғлиқ. Шунинг учун ҳам ерни муҳофаза этиш бўйича тадбирлар ер тузиш жараёнида ишланиши керак. Бу масала ер тузиш лойиҳасининг ёки чизмасининг барча таркибий қисмларига асосий вазифалардан бири сифатида киритилиши керак.
41.Бузилган ерлар ва уларни рекультивациялаш ишларини ташкил этиш Ерларни тоифалар ва халқ хўжалиги тармоқлари орасида қайта тақсимлаш, ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларини ташкил этиш қатор вазиятларда тикланиши керак бўлган, бузилган ерларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Қишлоқ хўжалик ерлари саноат ва бошқа объектларни қуриш учун берилганда, уларнинг унумдор тупроқ қатламлари кейинчалик фойдаланиш учун қирқиб олиниши керак. Шундай қилиб, ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларини ташкил этиш «бузилган ерлар», «ерларни рекультивациялаш», «ерларни тупроқ билан қоплаш» каби тушунчалар билан объектив боғлиқдир. Бузилган ерлар деб республика ер фондининг ҳамма тоифаларидаги инсон фаолияти натижасида фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган ёки тупроқ қатлами таркиби ва ўсимлик дунёси, гидрологик шароити ўзгариши ва рельефи бузилиши натижасида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манбаага айланган ерлар аталади. Улар атрофдаги ҳудудларнинг тупроғини, ҳавосини, сувларини ифлослайдиган, аҳоли турмушининг гигиена шароитларини ва ландшафтларнинг умумий кўринишини ёмонлаштирадиган манбааларга айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |