Режа:
1.Жисмоний тарбиянинг тамойиллари.
1.1. Жисмоний тарбия назариясининг асосий тушунчалари
1.2. Қўлланилган услублар.
2. Жисмоний кобилиятларни ривожлантириш тамойиллари
2.1.Жисмоний тарбия сохасида педагогик жараённи олиб бориш.
3. Педагогик таъсиротлар натижасини устиришда юксалтириб
бориш ва мослаштирув - адекват чегаравийлиги тамойили.
3.2. Чегаравий юкламалар ошириб бориш.
4. Турли хусусиятли педагогик таъсиротларни вакт мобайнида
окилона таксимлаш ва ужунлаштириш тамойили.
4.1.Куч Тезлик Чидамлиик
5.Таъсиротларнинг максадга йуналтирилганлиги ва мослашув
адекватлиги тамойили.
5.1. Педагогик таъсиротнинг ёш адекватлиги тамойили.
6.Жисмоний кобилиятларни ривожлантиришда ёш
6.1.Чидамлилик
6.2.Тезкорлик.
Хулоса
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ
I.I.Жисмоний тарбия назариясининг асосий тушунчалари
Президентимизнинг ҳар-бир асарлари ёки маърузасида қайси соҳа ёки йўналишга оид бўлишидан қатъий назар, унда кўпинча жисмоний тарбия ва спорт мавзусига алоҳида урғу берилади. Чунончи жисмоний тарбия – умумий тарбиянинг бир тури бўлиб, унинг асл мазмуни харакатларга ўргатиш ва инсоннинг жисмоний сифатларини тарбиялашдан иборат. Жисмоний тарбия ва спорт нафақат иқтидорли спортчилар тайёрлаш учун, балки соғлом генафондни таъминлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилиши даркор. Юртбошимиз айтганидек: “соғлом, билимли ва фидойи фарзандлари бўлган ҳалқ албатта ўзининг келажагини барпо этади”. Демак оммавий спортни илмий асосда ривожлантириш, унинг ташкилий ва технологик асосларини яратиш, бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Жисмоний тарбияни ривожлантириш суръатини жадаллаштириш, айниқса, қишлоқ худудларда ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб қилиш ҳамда уларнинг мунтазам шуғулланишларига шароит яратиш, умумий ўрта таълим тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган истиқболли режа вазифаларини изчиллик билан амалга ошириш каби долзарб масалаларни Давлат умуммиллий дастурига асосан глобал миқёсда самарали хал қилиш имкониятларини очиб беради. Шу билан бир қаторда болалар, ўқувчи ёшлар спортини тўғри ташкил қилиш, улар организмини ривожлантириш хар бир жисмоний сифат ва функционал имкониятларини ўзига хос даврларини эътиборга олиш зарурлиги билан боғлиқдир.
Таъкидлаш жоизки, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг самарадорлиги нафақат уларнинг узлуксизлиги ва мунтазамлилиги билан белгиланади, балки, у машғулотлар ҳажми муддати ва таъсир этиш қиймати билан асосланиши лозим. Бинобарин, спортда жисмоний тарбиянинг нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини аниқлаш ва уларни жисмоний тарбия ва спорт биланмунтазамшуғулланишлариучуншароитяратишвашушароитсамарадорлигиниоширишбиланбоғлиқбўлганмоддий, хуқуқий, меъёрийваташкилийомилларҳолатидамуҳимаҳамияткасбэтади.
Маълумки, спортни ривожлантириш фақатгина масаланинг моддий –техник жиҳатлари билан белгиланмайди, балки шу авлодни глобал миқёсда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, машғулотларни миллий асосда ташкиллаштириш ва спорт маҳоратларини фундаментал бўлиши қатнашувчиларнинг тайёргарлигини самарали шаклланиши муҳимлигига эътибор қаратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |