Истеъмолчи таълимга эҳтиёжни англаб етиши қуйидагиларни ўз ичига олади:
касб ва ихтисосликни танлашни;
танланган ихтисослик бўйича ишлаш имкониятларига баҳо беришни;
таълим хизматлари ҳақида ахборот қидириш ва уни таҳлил қилишни;
таълим хизматининг сифатига баҳо беришни;
турли таълим муассасаларида таҳсил олиш вариантларига баҳо беришни;
оптимал вариантни танлаш.
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да касб-ҳунар таълимини бошқариш тизимини ислоҳ қилишга алоҳида ўрин ажратилган. Бунинг учун ўқув юртлари педагогик ва раҳбар ходимларининг ижтимоий мақоми ва касбий маҳоратини ошириш чора-тадбирлари назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунларига мувофиқ Ўзбекситоннинг илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини масаласини ривожланган мамлакатлар даражасида ҳал этишга қодир, юксак даражада маънавий, маданий ва ахлоқий сифатларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш олий таълим тизимининг вазифаси ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида мутахассислар сифатига қўйиладиган талаблар ошди, педагогик жамоаларни йириклаштириш, янги ихтисосликларни очиш ҳисобига соҳани доимий янгилаш, ишни ташкил этиш жараёнлари эса анча мураккаблашди.
Мазкур тенденцияни кучайтирувчи омиллар қаторида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:
битирувчиларни тақсимлаш марказлаштирилган тизими йўқлиги;
талабалар сифат таркибининг ўзгариши;
талабаларга контракт асосида таълим бериш тизимидан кенг фойдаланиш;
ўқув жараёнини фаол компьютерлаштириш ва дистанцион таълимни ривожлантириш;
мамлакат таълим тизимининг жаҳон таълим ва илмий жараёнига интеграциялашувини таъминлаш зарурияти.
“40”
Олий таълим тизимини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Ўзбекистон Республикаси олий мактаби ўз ривожланишининг янги босқичига қадам қўйди. Республикамиз мустақиллиги олий таълимнинг тубдан ислоҳ қилинишини белгилаб берди. Ислоҳотнинг бош мақсади – ривожланган демократик давлатлар даражасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш. Ислоҳ қилиш олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатида белгиланган принципларга мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ олий таълимни бошқаришни қуйидаги босқичлари кўзда тутилган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг ваколати қуйидагиларни ўз ичига олади:
- олий таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боради;
- таълимни бошқариш бўйича ваколатланган давлат идораларига, шу жумладан олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ)га раҳбарлик қилиш;
- таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- таълим муассасаларини барпо этиш, қайта тузиш, тугатиш тартибини белгилаш;
- таълим муассасаларини аккредитациялаш, педагог ва илмий ходимларни аттестациялаш тартибини белгилаш;
- Ўзбекистон Республикасидаги бошқа давлатлар таълим муассасаларига таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олиши учун рухсат бериш;
- чет давлатларнинг таълим стандартларини тасдиқлаш;
- маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;
- давлат гранти миқдорини ва таълим муассасаларига қабул тартибини белгилаш;
- давлат олий таълим муассасалари ректорларини тайинлаш;
- таълим олаётганларни аккредитацияланган бир таълим муассасасидан бошқасига кўчириш тартибини белгилаш;
- қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатлар.
2. Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат идораси (ОЎМТВ), унинг ваколатига қуйидагилар киради:
- таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- таълим ва бошқа муассасаларга методик раҳбарликни амалга ошириш ва раҳбарлик қилиш;
- давлат таълим стандартлари талаблари, таълим даражаси ва мутахассисларни касбий тайёрлаш сифатига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш;
- ўқув жараёнига ўқитишнинг илғор шаклларини янги педагогик технологиялар ва ўқитишнинг информацион воситаларини жорий этиш;
- ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратиш ва нашр этишни ташкил этиш;
- таълим олаётганларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги ва таълим муассасасидаги экстернет тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш;
- педагог ходимлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат олий таълим муассасасига ректор тайинлаш тўғрисида таклиф киритиш;
- қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |