Демократик бошқарув услубининг хусусияти шундан иборатки, раҳбарлар, ўрта ва қуйи бўғинлари раҳбарлари ўртасида ваколатнинг ташаббускорлик ва мажбуриятларнинг ўзаро тақсимланади. Ишлаб чиқариш масалари бўйича муҳим савол, муаммоларнинг раҳбар жамоа билан биргаликда муҳокама килиб, колегиал ҳолда қарор қабул қилади, мунтазам равишда жамоа аъзоларини янги маълумотларни, ахборотларни корхонага тегишли қарорлари билан таништириб боради. Бўйсунувчилари билан муносабатлари жуда илиқ, ташаббусларни қўллаш, рағбатлантириш, лавозимини яхшилаш, сифатли, тезкор иш учун кўтариш каби усуллар. Бу эса бошқарув услубининг ижобий жиҳатидир.
Либерал бошқарув услуби бу жамоа бошқарувида раҳбарнинг фаоллиги йўқлиги билан характерланади. Бундай раҳбар “оқим бўйича сузади” ёки юқоридан тушадиган фармойиш, буйруқларни кутади, ташаббусдан узоқ юради. Таваккал қилишдан қочади, ўзини “панада олиб юриш”ни авфзал кўради. Назоратни хал қилишда ўзини четга олади, ўзининг шахсий жавобгарлиги камайтиришга интилади. Кўпинча, ишларини ўз холига ташлаб қўяди, назоратни жуда кам ўтказади. Бундай раҳбарлик услуби ижодий ташкилот, муассасаларга кўпроқ хос бўлиши мумкин, чунки хар қандай ходим бундай жамоада индивидуал ижодий салоҳиятини, қобилиятини намойиш қилишга мустақил равишда интилади.
Бошқарув усули. Бу бошқарув объектига қўйилган мақсадларга эришиш учун қўлланадиган усул ва таъсир этиш йўлларидар. Менежмент усулларини кўплиги ва турли ёндашувлар мавжудлиги аниқ бошқаркв масаларининг ҳал қилишда қайси усулларни қўллашни танлашда қийинчилик туғдиради. Бошқарув усулларининг кўпайиб бораётганлиги, унинг тартиблаштиришнинг маълум мезонларига кўра тавсифлашни тақозо этади. Бошқарув усулларига таъриф бериш билан биргаликда уларнинг йўналишлари, мазмуни ва ташкилий шаклини очиб бериш зарур.
Ташкилий маъмурий бошқарув усуллари бу усулни қўллашнинг объектив асоси бўлиб ташкилий муносабатлар ҳисобланади. У бошқарув механизмининг ташкилий қисмларининг биридир. Ташкилий муносабатларни шаклантириш орқали бошқарувнинг асосий функцияси ташкил қилиш амалга оширилади. Ташкилий маъмурий вазифа бу- бўйсунувчанликнинг вазифалари, харакатларини мувофиқлаштиришдан иборатдир.
Бошқарув стратегиясига ташкилий таъсир этиш, асосан регламентлаш, нормалаш, ташкилий услубий инструкциялаш ва лойиҳалаш орқали амалга оширилади.
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари марказий ўринни эгаллайди. Таълим тизими фаолиятини мувафаққиятли ташкил этиш, иқтисодий таянч омилларини тўғри қўллаш жуда муҳимдир. Бошқарув объектига таъсир этишда асосий мақсад иқтисодий қизиқтиришларни аниқлаш зарур.
Ижтимоий психологик усуллар. Менежмент тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳар қандай ОТМ фаолиятининг самараси жуда кўп психологик омилларга боғлиқ. Ижтимоий кузатувлар натижаларига кўра раҳбарлик фаолиятининг муваффақияти 15% га унинг касбий билимларига боғлиқ бўлса, 85% и одамлар билан ишлаш қобилиятига боғлиқ экан. Ҳар бир ишчи ходимнинг хатти-харакати, қобилиятини ташаббускорлик каби жиҳатларини билган ҳолда уни жамоа фаолиятининг турли йўналишларида тўғри иш тақсимлаш муҳимдир.
Ўз-ўзини бошқариш. Ўз-ўзини бошқариш бошқарувдаги демократизацияни кўрсатади, ишчи ходимларнинг бошқарув жараёнларидаги иштироки, қарор қабул қилишдаги иштирок этиши, тақсимот фаолиятига таъсир эта олиши ижобий самаранинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Раҳбар ўз ҳодимларига ташаббусларининг амалга оширишига йўл бериши, қўллаши жамоада ривожланишга, такомиллашувга, самарани юқори бўлишига, истиқболда рақобатбардошликка эришишга олиб келади. Тўлиқ ўз-ўзини бошқарувчи тизим бўлиб, ўзидан юқорида бирор бир бошқарув органи бўлмаган ташкилот ҳисобланади.
“41”
Қуйидагилар таълим соҳасидаги сиёсатнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
ҳамма учун очиқ сифатли таълим кафолатларини давлат томонидан таъминлаш;
умумий ва касб-ҳунар таълими сифатини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;
таълим тизимида самарали иқтисодий муносабатларни шакллантириш;
таълим тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, уларни давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлаш;
таълимнинг ривожланишини бошқариш.
Таълимга эҳтиёж муайян касбни ўзлаштириш, маълум лавозимни эгаллаш, маълум даражада маълумот олиш, малака ошириш, жамиятда муайян ўринни эгаллаш, мансаб пиллапояларидан кўтарилиш истаги билан белгиланади.
Ҳозирги дунёда маълумот нуфуз омили сифатидагина эмас, балки ҳаётда яшаб қолиш воситаси сифатида ҳам қаралади.
Таълим маркетингининг бош вазифаси шахс ва жамият эҳтиёжларини қондиришдир.
“42”
Do'stlaringiz bilan baham: |