1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Берилган ёш гуруҳидаги болаларнинг ривожланиши ва ўқиши ҳақида нималар маълум бўлса уларни эътиборга олиш



Download 0,86 Mb.
bet14/266
Sana22.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#94694
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   266
Bog'liq
variativ dastur

Берилган ёш гуруҳидаги болаларнинг ривожланиши ва ўқиши ҳақида нималар маълум бўлса уларни эътиборга олиш. Педагогларни болаларни ёш хусусиятларини билиши, болаларнинг ёш хусусиятларига мос ҳолда таълим жараёнини ташкил этиш имконини беради, ишларни режалаштириш, қандай материаллар ва машғулотлар хавфсиз,қизиқарли, етарлича мураккаб бўлиши болаларнинг яхши ривожланиши ҳамда ўқитилишига ёрдам беради. Бу омил ёшига мослик деб аталади.

  • Ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш.

    Ҳар бир индивидуал боланинг кучли ва кучсиз томонлари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш педагогларга ўқитишда мослаштирилган ва индивидуал вариатив ёндашувларни амалга ошириш ҳамда самарали индивидуаллаштириш имконини беради.

    1. Болалар яшайдиган ижтимоий ва маданий қадриятлар ҳақида нима маълум бўлса, уларни эътиборга олиш. Боланинг уйидаги ва ўз ҳамжамиятидаги турмушини шакллантирадиган қадриятлар, кутишлар, хулқ-атвор ва тилга доир ўзига хосликларни ўрганиш педагогларга болалар учун маънога эга бўлган ривожлантирувчи муҳитини ва машғулотларни ташкил этишга имкон беради, уларнинг маданияти билан таққосланади ва болаларга ҳамда уларнинг оилаларига ҳурмат намойиш этилади.

    4.3.Ривожлантирувчи ёндашув


    Ривожлантирувчи ёндашув – боланинг табиий равишда улғайишининг муҳимлигини баҳолаш ва таҳлил этиш имкониятини яратадиган ривожлантиришга йўналтирилган ёндашув.
    Бу ёндашувга мувофиқ болалар:
    ўйин жараёнида атроф муҳит ҳақидаги маълумотларни ўзлаштириб, фаол таълим олади;
    ривожланишнинг қонуний босқичларини босиб ўтади;
    ҳиссий ва когнитив(ақлий) ривожланиши учун ижтимоий ўзаро муносабатларга эҳтиёж сезади.
    Ҳар бири ўзига хос суръатда, бетакрор шахс сифатида ривожланади.


    4.4 Индивидуаллаштириш


    Индивидуаллашув – ўта муҳим масала, чунки ёндашув қай даражада индивидуал бўлса, ҳар бир бола шу даражада мўлжалдаги таълим натижаларига эришишининг эҳтимоли ортади ва шу туфайли дастурнинг амалга оширилиши осон кечади, муайян фан билан боғлиқ муаммолар камаяди, ўзлаштирилган билим ва кўникмалар ошади.
    Индивидуаллаштириш таълим жараёнини боланинг ёш хусусиятлари, қобилияти ва талаб - эҳтиёжлари билан мослаштириш имкониятини беради. Бу жараёнда болаларнинг билим доираси кенгайиб, ўзига нисбатан ҳурмати ошади. Уларда янада мураккаброқ масалаларни ҳал этишга тайёргарлик ҳисси пайдо бўлади.
    Педагог ўзгарувчан вазифалар ва фаолиятнинг қизиқарли турларини режалаштириши, болаларни диққат билан кузатиши, зарур ҳолларда, материал ва вазифаларни алмаштириши ва мослаштириши лозим. Болаларни кузатиш ва ота-оналар билан суҳбат натижасида педагоглар ҳар бир боланинг кучли ва заиф жиҳатлари ҳамда қизиқишларини ўрганади. Педагогик стратегия – бу болаларнинг қўйилган мақсадларга эришишига ёрдам берадиган педагог қўллайдиган муайян услублар йиғиндиси. Унинг асосини боланинг қизиқишлари, унинг кучли ва заиф жиҳатлари, таълим услуби, ёш хусусиятлари ва шахсий сифатларни эътиборга олиш ташкил этади.

    Download 0,86 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   266




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish