1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Ривожлантирувчи ўқитиш муҳити



Download 0,86 Mb.
bet15/266
Sana22.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#94694
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   266
Bog'liq
variativ dastur

4.5.Ривожлантирувчи ўқитиш муҳити


Бу фаолликнинг ҳар-хил турлари билан тўлдирилган таълим жараёнини амалга ошириш бўлиб, у функционаллик, болалар учун қўлланмалар ва материалларнинг оммабоплиги, кўп бўғинлилик (турлича ривожланиш даражасига эга болаларнинг ўз-ўзини юзага чиқаришларини таъминлайди) ва кўп функционаллилик (болаларнинг ҳар хил фаолият турларига жалб этилишини таъминлайди) билан ажралиб турадиган ривожлантирувчи муҳитнинг рационал ташкил этилишини талаб қилади. Бу айниқса, катта мактабгача ёшдаги болаларнинг мазмунли мустақил фаолияти учун ўта муҳимдир.
Гуруҳ хонасида болаларнинг ўз қизиқишлари бўйича эркин мустақил фаолият учун майдонча ажратилади. Бу сюжетли ўйин, тажриба ва синовларни ўтказиш, стол устидаги ва дидактик ўйинлар, конструкцияларни ясаш, қўл меҳнати ва бадиий фаолият учун ажратилган паст стеллажлар, шкафчалар, шунингдек, китоблар ва альбомларни бемалол томоша қилиш, ўқиш мумкин бўладиган китоблар бурчаги бўлиши мумкин.
Гуруҳ хонасининг жиҳозланиши ўз ичига болаларнинг кўз билан яхши кўра оладиган, яқин келиб, кўриб чиқиш мумкин бўладиган баландликда осилган ярим шарлар харитасини, Ўзбекистон харитасини, глобусларни, ҳаракатланадиган икки томонлама ёзув тахтасини олиши лозим бўлиб, улардан расм чизиш, ёзиш учун машғулотларда ҳамда схемаларни, иллюстратив материалларни ва шу кабиларни намойиш қилиш учун стенд сифатида фойдаланиш мумкин. Ёзув тахтасидан барча болалар ҳар доим фойдалана оладиган бўлиши керак.
Гуруҳлар хоналаридаги стенларда ва фойеда болаларнинг ишлари экспозицияларини, шунингдек, улар машғулотларда катта ёшлилар билан биргаликда тайёрлаган жадваллар, паннолар ва шу кабиларни жойлаштириш имкониятини кўзда тутмоқ керак.
Мактабгача таълим ташкилотчи ҳудудидаги гуруҳлардаги ҳолат шундай яратиладики, бунга кўра у боланинг танловни мустақил амалга ошириши имконини бериши лозим. Ҳар бир гуруҳнинг хонаси би нечта марказларга ажратилиши мумкин бўлиб, уларнинг ҳар бирида ўрганиш ва ўйнаш, тажриба ва синов ўтказиш, бошқа болалар ва катталар билан ўзаро ҳаракат қилиш учун етарлича миқдордаги материаллар мавжуд бўлади. Ҳар хил гуруҳларда марказлардаги тўпламлар болаларнинг ёши, қизиқишлари, эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши, вақт ўтиши билан улар алмаштирилиши, бир марказ бошқасига трансформацияланиши мумкиндир. Масалан, сюжетли-ролли маркази бир вақтнинг ўзида тасвирий фаолият маркази бўлиши, бошқа вақтда эса китобларни томоша қилиш ва ўқиш маркази бўлиши мумкин. Лекин китобларни тоза ҳавода ҳам ўқиш мумкин, шунинг учун мактабгача таълим маркази ҳудудини ҳам ривожлантирувчи муҳитнинг муҳим таркибий қисми сифатида олиб қараш керак бўлади. Мактабга тайёрлаш бўйича гуруҳларда 5 тадан кам бўлмаган турли хил фаолият марказларини кўзда тутиш тавсия қилинади4.
Маҳаллий худуд (маҳалла)нинг ресурсларини ҳам ёддан чиқармаслик лозим, шунинг учун педагог болалар билан музей, парк, фермага, томорқага саёҳатларни ташкил этиши, меҳмонга чақиришни режалаштириши лозим бўлади.
Дастур ривожлантирувчи муҳит деганда нафақат мактабгача таълим ташкилоти хоналарини, балки унга ёндош ҳудудларнинг, шунингдек, маҳаллий худуд (маҳалла)нинг ресурсларининг ҳам тушунилишини таклиф қилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish