Ишларни бошлашдан олдин хонани ҳар ҳил қурилиш қолдиқлардан тозалаб, буғдан ҳимояловчи қатлам тўшалади. Агар аро ёпма бетонли бўлса буғдан ҳимояловчи қатлам сифатида қалинлиги 200 мкм ли полиэтилен пленка, ёғоч асосларга битумланган ёки парафинланган қоғоз қўлланилади. Полиэтилен плёнкани бетон асосга ёнма-ён солинган қаторларини 200 мм мингаштириб тўшалади. Плёнканинг чети девор ёнида йиғма асос устига чиқарилиб тўшалади. Битумланган, парафинланган қоғозларни девор ёнидан чиқармай тўшалади.
Сантехника хоналарида полни гидроизоляция қилиш керак. Гидроизоляция рулонли ва қоришма кўринишидаги материаллар билан бажарилади. Сўнгра хона деворининг периметри бўйлаб қирра тасмаси ўрнатилади. Қирра тасмаси эни 100ммли ярим қаттиқ минерал пахтали плиталардан қалинлиги 8-10 мм қилиб тайёрланади. Унинг вазифаси тўсиб турувчи конструкция ва пол тўшамаси орасида қатъий туташиш ҳосил қилмай зарб шовқинини қўшни хонага ўтказмаслик.
Буғдан ҳимояловчи қатлам устига металл профиллардан пол тўсинлар ётқизилади. Улар ниелир ёки сувли сатхўлчагич ёрдамида текис ўрнатилиб, қоришма билан қотирилади. Пол тўсинлар орасидаги масофа текисловчи рейка узунлигига тенг бўлиши ва 2, 5 м дан узун бўлмаслиги керак. Кириш томонининг қарама-қарши томонидан бошлаб, тўсинлар орасига сепмани солиб, текислагич рейка ёрдамида текисланади. Сепманинг қалинлиги 50 мм дан кўп бўлганда ва тўсиб турувчи конструкцияларга туташиш жойларида сепма зичлаштирилади. Товуш ва иссиқлик изоляцияси вазифасини бажврувчи текисловчи қатламнинг мақбул қалинлиги 25-40 мм ни ташкил қилади. Сепма текисланганидан сўнг пол тўсинлар чиқариб олинади, ҳосил бўлган эгатлар сепма билан тўлдирилади.
Йиғма пол асослари ишлар бошланишидан бир неча кун олдин келтирилиб, қурилиш майдони иқлим шароитларига мослаштирилиши керак (31-расм).
31-расм.
Пол остига текистловчи қатлам сифатида қуруқ тўкма қилинадиган конструкция.
Гипстолали қопламалардан йиғма асослар теришнинг икки усули бор. Биринчи усул –сепманинг юзасини сақлаш мақсадида тўшаш эшикли девордан ўнгдан чапга қараб терилади.
Иккинчи усул – тўшаш киришнинг қарама-қарши томонидан ўнгдан чапга ва ўзига қараб амалга оширилади. Бу усулда сепмада “оролчалар” кўринишида ишчилар юриши учун йўлаклар қилинади.
Деворга тегиб турувчи пол элементларида туташтириш қирралари кесиб ташланади. Ҳар бир янги қатор қирқилган элементни қўйишдан бошланади, бу бўйлама туташув чокларини камида 25 см силжитиб жойлаштириш талабини амалга ошириш имконини беради. Элементлар зич, бўшлиқ қолдирмасдан тўшалади. Биринчи қатор режа ип бўйича ўрнатилади. Пол элементларини тўшаш билан бирга қирраларга елим суртиб ва махсус бурама михлар ёрдамида ўзаро қотириб борилади (32-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |