3-расм.
Махсус қотириш элементлари.
Қоплама плиталарини қотириш коррозияга чидамли пўлатдан тайёрланган кляммерлар ёрдамида амалга оширилади. Монтаж технологиясига қараб кляммерлар икки қамровли ёки тўрт қамровли бўлиши мумкин. Бу система “кўринадиган” ҳисобланиб, кляммерлар плита рангига бўялиши мумкин.
Кляммерлар тез мотаж қилиш имконини бериб, қоплама плиталарни профилларга мустаҳкам қотириш имконини беради (4-расм).
4-расм. Синч унсурлари ва қопламаларни бириктириш.
Кронштейнлар барча металлконструкцияларни деворга мустаҳкам қотирилишини таъминлайди. Кронштейнлар коррозяга чидамли пўлатдан тайёрланиб, иссиқ-совуқ ўтказмайдиган қатламнинг қалинлигига қараб чиқиши 50 дан то 300мм гача бўлиши мумкин. Кронштейнларнинг деворга қотирилиши махсус анкерлар ёрдамида амалга оширилади.
Фойдаланиладиган анкернинг тури юк кўтариб турувчи деворнинг нимадан қурилганлигига (бетон, ғишт, кўпикбетон) боғлиқ бўлиб, суғуриб олувчи куч таъсирига боғлиқ ҳолда хар бир ҳолат учун алоҳида танланади.
Кронштейнлар турли ҳил юкларни кўтариб туришига тўғри келади, шу сабабдан уларга катта талаблар қўйилади. Қоплама ашёнинг девордан қочириб қўйилиш масофаси 300 мм ни ташкил қилиши мумкин, бу эса девордаги нотекисликларни ёпиб 250 мм қалинликкача иссиқ-совуқ ўтказмайдиган қатлам қўйиш имконини беради. Кронштейннинг деворга таяниб турувчи таянч қисмига қўйиладиган паронит ёки бошқа полимер ашёдан (резина, рубероид) қилинган иссиқдан сақловчи қўйилма юк кўтариб турувчи девор ва кронштейн асосида ҳосил бўлиши мумкин бўлган совуқлик “кўпригини” узиш имконини беради (5-расм).
5-расм.
Қуруқ усулда қопланган девор.
Қоплама остидаги юк кўтариб турувчи конструкция вертикал ва горизонтал профиллардан ташкил топган бўлади. Ўзида бу икки профилларни қўллайдиган система ишончли ва мақбул ҳисобланади.
Вертикал П-шаклидаги профил L-шаклидаги профилларга ўрнатилади. Атроф муҳитнинг заралилик даражасига қараб бу профиллар полимер қопламали рухланган пўлатдан ёки зангламайдиган пўлатдан тайёрланиши мумкин.
Горизонтал L-шаклидаги профиллар кронштейнга ўзи кесиб кирувчи бурама михлар ёрдамида қотирилади. Бундай профиллар рухланган полимер қопламали пўлатдан ёки зангламайдиган пўлатдан тайёрланиши мумкин (6-расм).
|
|
|
П-профил
|
L-профил
|
Полимер дюбел
|
6-расм. Профиллар.
Иссиқ-совуқ ўтказмайдиган қатлам асосий деворга ликопча шаклидаги пўлат ёки шишапластик ўзакли дюбеллар ёрдамида қотирилади. Дюбелларнинг ҳисобий сарфи 8 дона/м кам бўлмайди (7-расм).
7-pасм. Юзани қуруқ усулда табиий тош билан қоплаш учун тайёрланган
тошларни ўрнатиш схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |