Германиянинг КНАУФ фирмаси қурилиш ашёлари ишлаб чиқаришда Европадаги етакчи корхоналардан ҳисобланади.
КНАУФ ашё ва буюмлари ишлаб чиқариш учун гипс хом ашё бўлиб ҳизмат қилади. Гипс-табиий минерал ашё бўлиб, таркибида захарли модда ва қўшимчалар йўқ, ҳидсиз. Гипс таркибининг кислоталанганлиги кўрсаткичи РНқ5, 5 га тенг, бу эса инсон терисининг кўрсаткичига тўғри келади. У ёнмайди, ёнғинбардош, буғ ва газ ўтказувчанлик хусусияти юкори, бу эса гипс асосида тайгёрланган буюмлар билан пардозланган яшаш ва иш хоналарининг қулайлигини оширади.
КНАУФ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлардан хоналарни ранг-баранг, сифатли ва тўлиқ пардозлашнинг КНАУФ жамлама тизимлари яратилган.
КНАУФ «жамлама тизимлари» ибораси бежиз қўлланилмаган, чунки бу тизимга киритилган буюм ва жихоз-унсурларни қўллаб турли даражадаги қурилиш масалаларининг ечимини топиш мумкин. Агар тахлилимизни чуқурроқ қилиб, КНАУФ жамлама тизимлари тўғрисида тўлароқ тасаввурга эга бўладиган бўлсак, бу тизим бир-бирига боғлиқ холда ўз вазифасига эга кетма-кет қўлланиладиан қисмлардан иборат эканлигини кўрамиз.
КНАУФ жамлама тизимларининг унсурлари.
КНАУФ гурухи корхоналари томонидан ишлаб чикариладиган асосий буюм ва махсус ашёлар қуйидагилардир:
гипс тоши, қурилиш, тиббий ва қолипланувчи гипс, гипс картон қопламалари (ГКҚ) ва гипс-толали қопламалари (ГТҚ), тунука профиллар, қуруқ қурилиш аралашмалари ва қуйиб хосил қилинадиган поллар учун қуруқ аралашмалар.
Ёрдамчи ашёлар: шпаклёвкалар, грунтлаш воситалари, турли ленталар, қотирувчи унсурлар, турли бурчак ҳимояловчи профиллар ва сувоқ ишлари учун профиллар, шуруплар, дюбеллар ва бошқалар. Сифатли пардозлаш ишларини ёрдамчи ашёларни қўлламасдан амалга ошириш жуда қийин, шунинг учун ёрдамчи ашёлар КНАУФ жамлама тизимларининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳоналарни пардозлашда ишлатиладиган қўл асбоблари:
шурупбурагич, тешиб-йиргич, тунука профилларни қирқиш учун электр ва қўл қайчилари, арра, аралаштиргич, шпателлар, метростатлар, текислагичлар, кўтаргичлар, ГКҚ ва ГТҚ ларни кўтариш ва ташиш учун мосламалар. Пардозаш ишларининг сифатини замонавий ва узоқ муддат хизмат қиладиган асбоблар белгилаб, меҳнат унумдорлигини кўтаради, меҳнат сарфини камайтириб, уни енгиллаштиради (8-расм).
Техник асослаш: меъёрий-техник ахборотлар, давлат стандартлари, гигиеник сертификатлар, шунингдек КНАУФ мутахассислари билан маслаҳатлар турар жой, маъмурий ва жамоат биноларини лойиҳалаш ва қуришда КНАУФ ашёларни қўллаш техник асослашга кириб, бирорта ҳам замонавий объектнинг қурилиши бусиз бўлмайди. Бу бажарилаётган ишларнинг сифатини қатъий назорат қилишга ёрдам беради. Хоналарни пардозлашнинг у ёки бу турини амалга ошириш учун асосий ва ёрдамчи ашёларни қўллаб турли жамламалар тузилади. Уларни шартли равишда 2 та гурухга ажратиш мумкин: хоналарни “ қуруқ” ва” ҳўл ” усулда пардозлаш учун жамлама тизимлар.
Биринчи гурухга гипс-картон копламалар ва гипс- толали қопламаларни қўллаб (ГКҚ ва ГТҚ) пардеворлар, осма шифтлар, деворларни қоплашни амалга оширадиган жамлама тизимлар киради, иккинчи гурухга –сувоқ ишлари учун ишлатиладиган жамлама тизимлар киради.
КНАУФ жамлама тизимларини қўллаш хоналарнинг кўриниши ва меъморий ечимларида турли янгиликларни яратиш имконини беради.
|
|
|
Гипскартон қоплама ларни ташиш учун мослама.
|
Ўрнатиш вақтида тик тутиб туриш мосламаси
|
Гипскартонни ўрнатиш жойига та шиш учун арава.
|
|
|
|
Осма шифт учун кўтаргич
|
“Метростат-300”- текислаш ва ўлчаш асбоби
|
Рангли режалаш ипи бор шовун
|
|
|
|
Гипскартон қопла ма кесиш пичоғи
|
Гипскартон қоплама кесиш пичоғи
|
Гипстолали қоплама кесиш пичоғи
|
|
|
|
ГКҚ дан эни 630мм гача бўлаклар кесиш мосламаси
|
ГКҚ дан эни 120мм гача бўлаклар кесиш мосламаси
|
Ø 50 мм гача тешикларни тешиш мосламаси
|
|
|
|
Тўртбурчак ёки мураккаб шаклдаги тешиклар очиш асбоби
|
ГКҚ қиррасидан фаска олиш учун ишлати ладиган ранда
|
Тўрли текислагич
|
|
|
|
Қирраларни текис лаш рандаси
|
Йўналтирувчи ва устун профилларни туташтиргич
|
Бурчак профилларни ўрнатиш мосламаси
|
|
|
|
Дрел-перфоратор
|
Шуруп бурагич
|
Тунука профил ларни қирқиш учун электр қайчи
|
|
|
|
Қоришма қоргич дрел учлиги
|
Шпаклёвка қориш куракчаси
|
Шпаклёвка қориш қутиси
|
|
|
|
Болға-болта
|
Қоришмани шифтга суриш учун сокол.
|
Девордаги сувоқ қоришмасини текислаш
|
|
|
|
Эшик ва дераза рахларидаги ортиқча гипсли сувоқни олиш учун махсус рандалар
|
Гипсли сувоқларни ишқалаш учун рези нали ёки наматли андава
|
|
\
|
|
махсус валик
|
қаттиқ чўтка
|
шпател
|
|
|
|
Гипсли сувоқларда текис юза ҳосил қи лиш учун зангламай диган пўлатдан ясалган андава
|
Кўп қатламли сувоқ қилинганда остки қатлам юзаси кейинги қатлам ёпишиши учун юза ҳосил қилишда ишлатиладиган тароқли шпател
|
Шифт сувоқ қилин ганда шифтни пери метри бўйича қир қишда ишлатилади ган арра
|
|
|
|
Пол сувоқ учун маёқ
|
Ҳажми 1, 3 литрли таги ажраладиган идиш
|
Қуйилган пол сувоққа ишлов бериш учун махсус швабра
|
Do'stlaringiz bilan baham: |