1. Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси фаолияти, ташкилий тузилмаси, мақсад, вазифалари ва функциялари


) Халқаро келишувнинг 1-иловаси 4-бандига мувофиқ транспорт воситаларига тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ҳақидаги гувоҳнома



Download 420,25 Kb.
bet9/11
Sana25.02.2022
Hajmi420,25 Kb.
#276103
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
амалиёт

10) Халқаро келишувнинг 1-иловаси 4-бандига мувофиқ транспорт воситаларига тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ҳақидаги гувоҳнома (тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ва бундай ташиш учун ишлатиладиган махсус ускуналар (АТП), Женева, 1970).
11) юкларни автомобиль транспортида халқаро ташиш лицензияси.

Юкга тегишли бўлган асосий ҳужжатлар:


1) Халқаро товар-ттанспорт юкҳати (CMR юкҳати)
2) ТИР карнет китобчаси (KAPHETTIR) (ТИР конвенциясига мувофиқ)
3) Транзит декларацияси (ТД)
4) ҳисоб-фактура ва бошқалар.


Транспорт фаолиятини лицензиялаш.
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг
1. Мазкур Регламент автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
лицензия варақаси — лицензия талаблари ва шартларига мажбурий тарзда риоя қилинган ҳолда йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома (лицензия);
тижорат асосида йўловчиларни ва юкларни ташиш — тижорат асосида, яъни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш йўли билан автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни ташиш хизматини кўрсатиш натижасида даромад олиш.
3. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланади.
Тижорат асосида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4.Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда лицензияловчи органлар деб аталади) томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Бунда:
збекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) — йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш бўйича лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) томонидан — йўловчиларни ва юкларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ташиш бўйича лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади.
5. Вазирликка лицензияловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги лицензияларнинг йиғма реестрини юритиш, лицензияловчи органлар томонидан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юкланади.
6. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқи учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Ариза берувчининг сўровномасига кўра лицензия қуйидаги фаолият турлари учун берилади:
а) йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш;
б) йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш;
в) йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш;
г) йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш;
д) йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш;
е) йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш;
ж) йўловчиларни шаҳарлараро автобусларда ташиш;
з) йўловчиларни шаҳарлараро микроавтобусларда ташиш;
и) йўловчиларни шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш;
й) йўловчиларни халқаро автобусларда ташиш;
к) йўловчиларни халқаро микроавтобусларда ташиш;
л) йўловчиларни халқаро енгил автомобилларда ташиш;
м) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш;
н) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш;
о) юкларни автомобиль транспортида халқаро ташиш.
7. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди.
8. Лицензия асосида ҳар бир автотранспорт воситасига ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ лицензия варақаси берилади.
Лицензия варақасининг амал қилиш муддати ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.


Лицензия талаблари ва шартлари
9. Қуйидагилар автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонун ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 399-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/399/0614-сон — 2021 йил 1 октябрдан кучга киради)
в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши;
г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
д) қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши;
е) тендерлар натижалари бўйича, ваколатли органлар билан шартнома асосида йўловчиларни йўловчилар ҳуқуқларига, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этган, йўловчиларнинг белгиланган тоифаларини бепул ва имтиёзли тарзда ташишни таъминлаган, қоида бузиш, антисанитария ҳолатларига, хизмат кўрсатиш сифатининг паст бўлишига йўл қўймаган ҳолда автомобилда мунтазам ташиш (йўналишсиз таксилардан ташқари);
транспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
з) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши;
и) шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши;
к) йўналишсиз таксиларнинг техник ҳолати ва асбоб-ускуналарнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига, ташқи кўринишига ва анжомларига, ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2020 йилдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №6044-сонли фармонига асосан йўловчи ташиш фолияти билан шуғулланувчи корхоналарга лицензия варақалари бериб келинмоқда.


Бугунги кунда вилоят бўйича йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар сони 261 тани ташкил қилади.
Вилоят бўйича жами лицензияланган транспорт воситалари сони 7651 та. Шундан: автобуслар 166 та, микроавтобуслар 48 та, енгил автотранспортлар 6989 та ва юк транспортлар 448 та.



Download 420,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish