Р Е Ж А:
Кириш
1. Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси фаолияти, ташкилий тузилмаси, мақсад, вазифалари ва функциялари.
2. Фарғона вилояти Транспорт бошқармасидаги бўлимлар фаолияти. Бўлимларда бажариладиган асосий ишлар, юритиладиган ҳужжатлар
3. Йўловчи ва юкларни ташиш жараёнларида фойдаланиладиган транспорт ҳужжатлари ва уларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари. Транспорт фаолиятини лицензиялаш.
4. Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси ҳудудида мавжуд бўлган транспорт муаммолари, уларни ечишга қаратилган чора-тадбирлар, истиқболдаги режалар
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Ўзбекистонда транспорт соҳаси 1990 йиларда енди ривожланиш палласида бўлган, Ўзбекистоннинг илк мустақиллик йилларида бу кўрсаткичлар сақланиб турган. 2000 -йиллардан бошлаб ҳаво транспортида, транспортнинг бошқа соҳаларида туб ислохатлар ўтказила бошланган. Жаҳонда юз бераётган глобаллашув ва интеграция жараёнларининг авж олиши давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларининг кенгайишига олиб келди. Ушбу жараён, биринчидан, транспорт коммуникациялар тизимини ривожлантириш, шунингдек, янги арзон ва қисқа трансконтинентал транзит коридорларини шакллантиришни талаб этаётган бўлса, иккинчидан, минтақа мамлакатларининг жаҳон транспорт тизими билан туташувчи транспорт тизимларини ўзаро мувофиқлаштиришни тақозо этмоқда.
Транспорт тизимининг ҳолати ва ривожланиши Ўзбекистон Республикаси учун жуда муҳим аҳамият касб этади, чунки у бошқа инфратузилма тармоқлари билан бирга жамият фаолияти учун асосий шароитларни таъминлайди, ижтимоийиқтисодий ва ташқи сиёсат мақсадларига эришишда муҳим элемент сифатида хизмат қилади. Транспортнинг тарихан ривожланиши Ўзбекистоннинг иқтисодий ва макон нуқтаи назаридан ривожланишини белгилаб беради, унинг яхлитлиги ва халқаро таъсири мустаҳкамланишига кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йилги малумотларга муофиқ 154000 км йўллар мавжуд уларнинг 72000 км қисмига янги текис асфалт ётқизилган. Бу йўлларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ташқарисида ва вилоятларда ҳисобланади . Қамчиқ довони, автомобил йўллари миқиёсида жуда катта аҳамятга ега, чунки у Тошкетни Фарғона водийси билан боғлайди . Довонининг баландлиги 3000 кмга боради ва унда йенгил ва оғир юк автомобиллари бемалол юра олади.
Тошкент шаҳрини Қашқадарё ва Сурхондарё билан боғловчи муҳим йўл бўлимларидан ҳисонланган автомобил йўли 2006- йилда таъмирдан чиқарилган ва йўлнинг енига кенгайтирилган.Тошкент шаҳри ўраб турадиган Тошкент катта халқа йўлининг узнлиги 70 кмни ташкил етади ва у доимий тарзда таъмирланиб туради.Тошкент ва Самарқандни боғлаб турадиган Тошкент-Самарқанд катта автомобил йўли 4 бўлакли текис йўллардан бири ҳисобланади. Унинг узунлиги 300 км ни ташкил етади.
Мазкур ўқув йилида малакавий амалиётни ўтишдан асосий мақсад Фарғона вилоят транспорт бошқармаси мисолида юк ва йўловчи ташиш фаолияти ва уни ташкил этиш жараёнларини ўрганиш, шунингдек амалдаги меъёрий-ҳужжатлар билан танишган ҳолда, керакли билим кўникмаларга эга бўлиш. Амалиётнинг асосий вазифалари қуйидагиларда иборат:
Бошқарманинг асосий фаолияти билан танишиш
Бошқармадаги бўлимлар фаолияти билан танишиш
Бошқарма юритиладиган ҳужжатларни ўрганиш
Бошқарма ҳудудида очилган шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва шаҳарлар аро йўналишларни ўрганиш.
Автотранспортда юк ташиш фаолияти билан боғлиқ асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш
Автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш
Бошқарма ҳудудида транспорт хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ охирги 3 йиллик асосий техник-эксплуатацион ва статистик кўрсаткичларни ўрганиш
Ҳудуддаги транспорт тизими ва логистикани ривожлантириш масалаларини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |