1. Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси фаолияти, ташкилий тузилмаси, мақсад, вазифалари ва функциялари


Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади



Download 420,25 Kb.
bet11/11
Sana25.02.2022
Hajmi420,25 Kb.
#276103
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
амалиёт

Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • транспорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари;

  • йўловчи автовокзаллари ва автостанцияларини, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган умумий фойдаланишдаги фуқаролар қатнов йўлининг оралиқ тўхташ бекатларини (кейинги ўринларда инфратузилма объектлари деб аталади) қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастурлари;

  • Транспорт вазирлиги тузилмасидаги ихтисослаштирилган автотранспорт корхоналари учун янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш, уларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш (газ-баллон ускунасини, автотранспорт воситалари фаолиятини кузатиш тизимини ва бошқа шу каби ускуналарни ўрнатиш);

  • транспорт соҳасини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

  • Транспорт вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари, унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш, Транспорт вазирлигини сақлаш ва унинг моддий-техника базасини ривожлантириш харажатларини молиялаштириш.

Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш ҳайъат томонидан амалга оширилади.


Ҳайъат мажлиси унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса ҳақиқий ҳисобланади. Кўрилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарорлар баённомалар шаклида расмийлаштирилади.
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлашда қуйидагилар ҳайъатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • Жамғармага тушган маблағлар доирасида даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

  • Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;

  • Жамғарма маблағларини ушбу Низомда кўрсатилган мақсадларга йўналтириш (ажратиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

  • чорак якунлари бўйича Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

  • Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ижро этувчи органни шакллантириш (кейинги ўринларда Ижро этувчи орган деб аталади);

  • Жамғарма маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда дарҳол бартараф этиш, асосланмаган харажатлар ва етказилган зарарни қоплаш бўйича тегишли чоралар кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган автотранспорт воситаларини янгилаш (сотиб олиш) параметрлари доирасида автомобиль транспорти ташувчиларига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун шартнома асосида қайтариш шарти билан маблағ ажратилади.


Жамғарма маблағларини олиш учун автомобиль транспорти ташувчиси Транспорт вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • Жамғарма маблағларини олиш учун буюртманома;

  • пул маблағларини сарфлаш йўналишлари кўрсатилган бизнес-режа;

  • учинчи юридик шахсдан кафиллик шартномаси;

  • солиқ органлари томонидан тасдиқланган сўнгги ҳисобот давридаги молия ҳисоботи шакллари, янги тузилган хўжалик субъектлари бундан мустасно;

Маблағларни олиш учун Транспорт вазирлиги ва олувчи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда икки томонлама шартнома тузилади.

Транспорт вазирлигини сақлаш харажатларига:



  • жорий харажатларни;

  • моддий-техника базани ривожлантириш харажатларини;

  • Ўзбекистон Республикасида ва хорижий давлатларда Транспорт вазирлиги томонидан ташкил этиладиган бизнес-форумлар, семинарлар, кўргазмаларни ўтказиш харажатларини;

  • йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш ҳуқуқига лицензия олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш, эълонлар бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда рухсатномалар бланкалари ва тендер ҳужжатлари тўпламларини тайёрлашнинг ҳақиқий таннархи бўйича уларни тайёрлаш харажатларини;

  • халқаро автомобилда ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссиялар мажлисларини ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари, ушбу соҳада Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга ошириш доирасида вакиллик харажатларини;

  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассислари ва экспертларни маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш харажатларини ўз ичига олади.

Барча харажатлар Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси доирасида молиялаштирилади.

Хулоса

Малакавий амалиёт давомида режада қўйилган вазифалар ва топшириқлар бажарилди. Жумладан Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси фаолияти, ташкилий тузилмаси, мақсад, вазифалари, бошқармадаги булимлар фаолияти ва иш жараёни хақида маълумотларга эга бўлдим. Шунингдек, мен йўловчи ва юк ташиш жараёнида фойдаланиладиган транспорт хужатларини (лицензия, йўл варақаси, юкхати ва х.к.) расмийлаштириш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдим. Ташиш жараёнларида ташувчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликларни бевосита бўлим ходимлари билан жойига чиққан ҳолда кузатдим. Ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиш мутахассисни тайёрлаш бўйича ўқув жараёнининг муҳим елементидир. Унинг ўтиш даврида келажакдаги логистика муҳандиси таълим жараёнида олинган билим, кўникма ва кўникмаларни амалда қўллайди.


. Фойдаланилган адабиётлар ва интернет сайтлар:

www.lex.uz. www.mintrans.uz


www.tshtx.uz. www.kun.uz
Download 420,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish