34.3. Ўзбекистонда Европа стандартлари мамлакатимиз ва Европа иттифоқи ўртасидаги Ҳамкорлик ҳамда ўзаро алоқалар. келишувига мувофиқ умумтехникавий йўналишларда ҳамда тармоқлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади. Бунда, республикамизда Европа стандартлари тўғридан- тўғри давлат стандартлари кўринишида ёки ЕNларга мослаштирилган ГОСТлар орқали ҳам қўлланиши мумкин. Масалан, ҳозирда амалдаги ГОСТларнинг 200 дан зиёди ЕNлар асосида ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда кимё саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик тармоқларида Европа стандартлари Ўзбекистон давлат стандартлари сифатида қабул қилинган.
Электротехникада Европа стандартлаштириш бўйича қўмита (СЕНЭЛЕК). СЕНЭЛЕК нотижорат ташкилоти бўлиб, у 1973 йилда икки ташкилот — Европа эркин савдо ассоциацияси аъзо давлатлари электротехника стандартларини мувофиқлаш- тириш бўйича Европа қўмитаси ва ЕИ аъзо давлатлари электротехника стандартларини мувофиқлаштириш бўйича Европа қўмитаси қўшилиши натижасида ташкил топтан. СЕНЭЛЕК таркибига 31 та электротехника бўйича Европа миллий қўмиталари ва 11 та қўшни давлатлар электротехника бўйича миллий қўмиталари киради, унга 15000 эксперт хизмат кўрсатади.
Унинг структураси СЕН структурасига ўхшаш бўлиб, асосий мақсадлари электротехника ва электрон маҳсулотларига ихтиёрий стандартлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
СЕН ва СЕНЭЛЕК ўз фаолиятларида мувофиқлаштириш асосида доимий ҳамкорликда иш олиб борадилар.
СЕНЭЛЕК стандартлари расман қабул қилингандан сўнг, аъзолар томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчаларсиз миллий стандарт сифатида қабул қилиниши керак.
СЕНЭЛЕКнинг асосий органи стандартлаштириш бўйича миллий идоралар ва давлат идоралар томонидан сайланадиган Бош Ассамблея бўлиб, у ўз навбатида 5 кишидан иборат Маъмурий Кенгашни сайлайди.
СЕНЭЛЕКнинг стандартлаштириш бўйича асосий объект- лари қуйидагилар:
СЕНЭЛЕК стандартлари ҳалқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилиши мумкин. СЕНЭЛЕК стандартлари барча аъзо давлатлар томонидан миллий стандартлар сифатида қабул килинади.
СЕНЭЛЕК стандартлари уч кўринишда бўлиши мумкин: Европа стандарти (EN), уйғунлаштириш бўйича хужжат (МҲ) ва дастлабки стандарт (ENV).
Евронорма СЕНЭЛЕК (EN) — бу техник текстга эга ва миллий МҲ сифатида аъзо давлатлар томонидан қабул қилинадиган Европа стандарти. СЕНЭЛЕК стандарти (EN)гa ўзгартириш киритиш тақиқланади ва улар уч расмий тилда чоп этилади: инглиз, француз, немис. Евронормаларни рақамлаш 50001 дан бошланади. Миллий даражада EN маҳаллий тилда моҳияти ўзгартирилмасдан чоп этилиши мумкин ва бунда маҳаллий хусусиятлар алоҳида ахборот иловаси сифатида кўрсатилади.