«Метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифат» фанини ўқитишдан мақсад талабаларда иқтисодиётимизнинг техника-технология, менежмент, маркетинг ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги ишлаб чиқариш, савдо, назорат ва истеъмол билан боғлик, бўлган турли метрологик, стандартлаштириш, сифат ва сифат бошқаруви, сертификатлаштириш бўйича масалалар билан шуғулланиш ҳамда меъёрий ҳужжатлар ва стандартлар билан ишлаш борасида йўналиш профилига мос етарли билим, куникма ва малакаларини шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси талабаларга узлуксиз таълим тизимида «Метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифат» бўйича тайёрлашдан келиб чиқиб, бунда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш бўйича назарий, амалий ва меъёрий ҳужжатлар бўйича маълумотлар ўрганишдир. Бу борада асосий масала қилиб сифат масаласига эътибор қаратилади.
«Метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифат» фани ҳалк хўжалиги ҳамда саноатнинг барча тармоқлари учун ўта зарур бўлган метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, сифат тизимлари ва сифат бошқаруви ҳамда маҳсулот ва хизматларнинг хавфсизлик масалалари хусусида етарли ва зарур маълумотларга эга бўлган юқори сифатли кадрларни тайёрлашда муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш асосларини билиш, сифат бошқаруви бўйича қоидаларни, талабларни, меъёрий ҳужжатларни билиш, уни ўз мутахассислик доирасида тушуниш ва амалий қўллаш техника ва технология соҳаларидаги мутахассислар учун муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
2. Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари.
Инсоният ривожланиш тарихининг барча босқичларида инсоннинг барча эҳтиёжларини қондиришда ўлчашлар муҳим роль ўйнаган. Айниқса, савдо-сотик, муносабатларида ўлчашларининг бўлиши бу фаолиятга қулайлик ва афзаллик яратган. Ўлчашлар дастлаб кичик доирада (қабила, шаҳар) бўлган бўлса, кейинчалик мамлакат, маълум келишувлар натижасида, мамлакатлараро ва халқаро даражага чиққан.
Ўлчашлар қадим-қадимдан амалга оширилиб келинган бўлиб, турли даврлар ва турли мамлакатларда турли хил ўлчамлар қўлланилган. Масалан, қадимдан қимматбаҳо тошларни каратда ўлчанилган. Қадимда аксарият давлатларда ўлчамлар инсон танасига мослаб олинган, масалан, Англияда фут — оёк панжаси узунлиги сифатида.
Миср фиравнлари даврида хукмроннинг тирсагидан ўрта бармоқ учигача бўлган узунлик стандарт ўлчам сифатида қабул қилинган ва ҳар бир фиравн даврида ўзгариб турган.
Ўзбекистонда оғирлик бўйича қадоқ (400 g атрофида), чакса (6 kg), пуд (16 kg), ботмон (10 пуд), дахсар (11 пуд) ўлчамлари, узунлик бўйича энлик (бир бармок, қалинлиги — тахминан 2 sm), қарич (панжа очилганда бош ва жимжилок, бармок, учлари орасидаги масофа — тахминан 23 sm), чақирим (1 km дан ҳамрок) каби ўлчамлар ишлатилган.
1875 йил 20 майда 17 та давлатлар томонидан Халқаро Метрик Конвенция имзоланган ва шу даврдан метрологик фаолият халқаро даражада мувофиқаштириб борилган. Ҳозирда 20 май куни ЮНЕСКОнинг (2000 й.) қарорига кўра бутун дунё метрология куни сифатида нишонланади.
Ҳозирда ўлчамлар деярли барча мамлакатларда 1960 йилда ўлчовлар ва оғирликлар XXI Бош конференцияси томонидан қабул қилинган Халқаро бирликлар тизими орқали белгиланади. Бу орқали ўлчашлар бирликларини халқаро даражада бирхиллаштиришга эришилди.
1955 йилда Парижда қўл қўйилган конвенцияга кўра, Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (OIML) тузилди.
1991 йил 12 июнда метрологик институтларнинг Регионал метрологик ташкилоти — КООМЕТ ташкил этилган. Ўзбекистон 2004 йилдан КООМЕТ аъзосидир.
Ўзбекистонда метрологик соҳада фаолият кўрсатадиган ташкилотлар:
1923 йилда Ўлчовлар ва оғирликларни қиёслаш Марказий бюроси, 1928 йилда Ўзбекистон ўлчовлар ва оғирликлар Палатаси, 1939 йилда Ўзбекистон ўлчовлар ва ўлчаш воситалари қўмитаси, 1992 йилда «Ўздавстандарт» маркази, 2002 йилда «Ўзстандарт» агентлиги сифатида ташкил этилган.
ЎР ВМнинг 342-сонли қарори билан Метрологик хизматлар кўрсатиш маркази, Ўзбекистон Миллий эталонлар маркази ташкил этилган. «Ўзстандарт» агентлиги метрология бўйича миллий идора ҳисобланади.
Метрология ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларнинг илмий асосларини ташкил этувчи, ўлчовлар, уларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |