3.2-жадвал. Қонунлаштирувчи метрология бўйича Халқаро ташкилот тузилмаси
Техник қўмита (ТҚ)лар 4 йиллик дастурлар тузадилар. ТҚлар ва кичик қўмиталар қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқадилар:
- метрологиянинг умумий масалалари бўйича; ўлчашларнинг алоҳида турлари бўйича;
- алоҳида соҳалар фаолиятини метрологик таъминоти бўйича; халқаро ҳужжатлар ва халқаро тавсиялар.
- аъзо мамлакатлар ўртасида ўлчашлар натижасини ўзаро тан олиш бўйича иш олиб боради.
1972 йилда бўлиб ўтган ҚМҲТнинг IV Халқаро конференциясида унинг мақсадлари қуйидагилар билан тулғизилди:
- ҳар бир давлатдаги хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва саноат маҳсулотлари техник кўрсаткичларини ўлчаш натижаларига ўзаро ишончни белгилаш, қонунлаштирувчи метрология асосий принципларини аниқлаш;
- ўлчаш воситалари жавоб бериш, етарли кўрсаткичлар амда талабларни белгилаш ва уларни халқаро даражада қўллаш учун аъзо давлатлар билан келишиш.
ҚМҲТнинг долзарб вазифаларига ўлчаш воситалари ишлаб чиқувчи корхоналарда қигёслаш усулларини ISO 9000 бўйича жорий этилган сифатни бошқариш тизимларини инобатга олган ҳолда тадқиқ қилиш киради.
ҚМҲТнинг ижрочи органи ҳар бир аъзо давлат вакилидан иборат бўлган Қонунлаштирувчи метрология Халқаро кўмитаси (ҚМҲҚ) ҳисобланади. Маслаҳат органи ҳисобланган Президент Кенгашига икки вицепрезидент, Қонунлаштирувчи метрология Халқаро бюроси директори ва ҚМҲҚнинг беш аъзоси киради. Қарорлар ҚМҲҚ йиллик сессияларида қабул қилинади.
Қонунлаштирувчи метрология Халқаро бюроси Қўмита ва Конференция ишини назорат қилади, ахборот материалларини чоп этади, меъёрий ҳужжатлар фондини юрғизади, метрология соҳасида ташвиқот ишларини олиб боради. Йилнинг ҳар чорагида «ҚМXT Бюллетени» чоп этилади. Ташкилотнинг расмий тили француз тили ҳисобланади.
Синов ва сертификатлаштириш натижаларининг ўзаро тан олиниши муҳим аҳамиятга эга бўлганлигини инобатга олиб, ҚМҲТ томонидан синовлар, ўлчаш воситаси турини тасдиқлаш, қиёслаш натижаларининг ўзаро тан олиниши бўйича икки ва кўп томонлама шартномалар бўйича халқаро ҳужжат ва тавсиялар тасдиқланган.
ҚМҲТ фаолиятида иштирок этиш миллий талабларни инобатга олган ҳода халқаро стандартларни ишлаб чиқишда фаол қатнашиш ва аксинча миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва халқаро амалиётнинг мамлакатда самарали жорий этилишини таъминлаш имконини беради.
3. Евросиё давлат метрология муассасалари (КООМЕТ)
КООМЕТ 1991 йил июнь ойида давлат метрологик муассасалари фаолиятини яқинлаштириш ва мувофиқлаштириш ҳамда аъзо давлатлар ҳудудларида ўлчашлар бирлилигини, ўлчашлар натижаларини ўзаро тан олинишини таъминлаш мақсадларида ташкил этилган.
Ҳозирда КООМЕТга Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Болгария, Германия, Грўзия, Қозоғистон, Қирғизистон, КҲАР, Куба, Литва, Молдова, Россия, Руминия, Словакия, Тожикистон, Ўзбекистон (2004 й.) ва Украина метрологик муассасалари аъзодир. КООМЕТ бир хил статусга эга бўлган тўлиқ ва ассоциаланган (мухбир) аъзолардан иборатдир. Аъзолик статуси ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши орқали белгиланади.
КООМЕТнинг юқори идорасига аъзо давлатлар метрологик муассасалари раҳбарларидан иборат қўмита ҳисобланади ва у ташкилотнинг фаолияти унинг мақсадларига мос бўлишини ва белгиланган вазифаларни амалга оширилишини назорат қилади.
КООМЕТ доирасида ҳамкорлик сиёсатини шакллантириш билан Президент, Вицепрезидент ва Котибият раҳбаридан иборат бўлган КООМЕТ Президент Кенгаши шуғулланади. Кенгаш бошқа халқаро ва ҳудудий ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди.
Ташкилотнинг асосий фаолият йўналишлари бўйича ишларни ташкил этиш билан Бирлашган қўмита, Таркибий қўмита, Форум шуғулланади. Бу тузилмалар зарур ҳолларда қуйи қўмиталарни ва ишчи гуруҳларни тузиши мумкин (4.3- расм).
КООМЕТ физик катталиклар эталонлари метрологияси, қонунлаштирувчи метрология, сифат тизимлари, ахборотлаштириш ва ўқитиш соҳаларида ҳамкорликни таъминлайди. КООМЕТ Ўлчовлар ва оғирлик Халқаро қўмитаси таклиф этган миллий эталонлар ва миллий метрологик муассасалари томонидан берилган калибрлаш ва ўлчашлар сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича келишувида иштирок этишни таъминлайди. КООМЕТ доирасида калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари тўғрисида маълумотларни тайёрлаш бўйича ишлар, миллий ва ҳудудий доирада эталонларни таққослаш, аъзо давлатлар метрологик муассасаларида сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, амал қилишини таъминлаш ва ривожлантиришни таъминлаш лойиҳалари амалга оши- рилади.
КООМЕТ қонунлаштирувчи метрология соҳасида миллий талабларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, амалий соҳада ўлчаш воситаси синовини дастурий таъминлаш, ахборот алмашинуви, метрология соҳасида мутахассислар, хусусан ёш мутахассислар малакасини ошириш каби долзарб масалалар билан ҳам шуғулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |