Воситалар режа: Педагогик дастурий воситалар ҳақида тушунча



Download 133,13 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi133,13 Kb.
#142872
  1   2   3
Bog'liq
1- mavzu Маруза матни


Мавзу. Таълим жараёнида педагогик дастурий
воситалар


РЕЖА:

  1. Педагогик дастурий воситалар ҳақида тушунча;

  2. Муаллифлик дастурлари;

  3. Электрон ўқув контентларига қўйиладиган стандартлар (SCORM,

TinCan) ва LMSни интеграциялаштириш;

  1. Web технология тушунчаси.

Таянч сузлар: ПДВ, SCORM, TinCan, LMS, iSpring Suite, 3D, намойиш цилиш дастурлари, интерактив электрон тест, тест дастурлари, Web технология, Web Page Maker, электрон таълим контент,ургатувчи дастурлар, машц цилдиргичлар, портфолио, портал, педагог, мониторинг, касбий фаолият, анализ, маълумотлар туплами.

  1. Педагогик дастурий воситалар ҳақида тушунча

Педагогик дастурий воситалар - компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини кисман ёки тулик автоматлаштириш учун мулжалланган дидактик восита ҳисобланади. Улар таълим жараёнини самарадорлигини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади. Педагогик дастурий воситалар таркибига: ўқув фани буйича аник дидактик максадларга эришишга йуналтирилган дастурий махсулот (дастурлар мажмуаси), техник ва методик таъминот, қўшимча ёрдамчи воситалар киради.
Педагогик дастурий воситаларни куйидагиларга ажратиш мумкин:

  • ургатувчи дастурлар - ўқувчиларнинг билим даражаси ва кизикишларидан келиб чикиб янги билимларни узлаштиришга йўналтиради;

  • тест дастурлари - эгалланган билим, малака ва кўникмаларни текшириш ёки бахолаш максадларида кулланилади;

  • машк килдиргичлар - аввал узлаштирилган ўқув материалини такрорлаш ва мустахкамлашга хизмат килади;

  • ўқитувчи иштирокидаги виртуал ўқув мухитини шакллантирувчи дастурлар.

Педагогик дастурий воситалар яратишга куйиладиган талаблар.
Педагогик дастурий воситаларни яратиш технологиясини амалга ошириш максадида уларнинг анъанавий воситалардан устунлигини тасдикловчи катор ижобий омиллар мавжуд. Мазкур омиллар дидактик, психологик, иктисодий, физиологик гурухларга ажратилди.
Педагогик дастурий воситаларга куйиладиган дидактик талабларга куйидагилар киради: илмийлик, тушунарли, катъий ва тизимли баён этилиши билан биргаликда (педагогика, психология, информатика, эргономиканинг асосий
тамойилларини, замонавий фаннинг фундаментал асосларини хисобга олиб, ўқув фаолияти мазмунини курит имкониятини таъминлаш), узлўқсизлик ва яхлитлик (илгари урганилган билимларнинг мантикий окибати хамда тулдирувчиси хисобланади), изчиллик, муаммолилик, кургазмалилик, фаоллаштириш (ўқитиш мустакиллиги хамда фаоллилик хусусиятининг мавжудлиги), ўқитиш натижаларини узлаштириш мустахкамлилиги, мулокотнинг интерфаоллилиги, ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш ва амалиётнинг яхлит бирлиги.
Методик талабларга куйидагилар киради: аник ўқув фанининг узига хос хусусиятларини хисобга олиш, маълум бир фанинг узига хослигини хисобга олиш, ахборотни замонавий методлари узаро боFликлилиги, узаро алокадорлилиги, турли-туманлиги, амалга оширилиши.
Психологик талабларга идрок этиш (вербал-мантикий, сенсор-
перцептив), тафаккур (тушунчавий-назарий, кургазмали-амалий), диккати
(катъийлилиги, бошкага кучиши), мотивация (ишлашда фаол шакллари, юкори даражада кургазмалилик, уз вактида кайта алока ёрдамида ўқувчиларнинг юкори даражадаги мотивацияларини доимий равишда раFбатлантириш), хотира, тасаввури, ёши ва индивидуал психологик хусусиятларини хисобга олиш (эгаллаган билим, куникма ва малакаларини хисобга олиб, ўқув фани мазмуни хамда ўқув масалалари мураккаблик даражаси ўқувчиларнинг ёш имкониятлари ва индивидуал хусусиятларига мос келиши, ўқув материалини узлаштиришда ортикча хис-хаяжонли, асабий, аклий юкламалардан таъсирланишдан химоялаш) киради.
Техник талабларга шахсий компьютерлар ва уларнинг ташки курилмалари, тест утказиладиган манбалар киради.
Тармок талабларига «мижоз-сервер» архитектураси, Интернет - навигаторлар, тармок операцион тизимлари, телекоммуникация, бошкарув воситалари (ўқитиш жараёнини индивидуал ва жамоавий ишлари, ташки кайта алока) киради.
Эстетик талабларга куйидагилар киради: тартиблилик ва ифодалилик (элементлари, жойлашиши, улчами, ранги), безашнинг функционал вазифаси ва эргономик талабларга мослиги.
Махсус талабларга куйидагилар киради: интерфаоллик, максадга йуналганлик, мустакиллик ва мослашувчанлик, аудиолаштириш, кургазмалилик, кириш назорати, интеллектуал ривожланиш, дифференциациялаш(табакалаштириш), креативлик, очиклик, кайта алока, функционалилик, ишончлилик.
Эргономик талабларга куйидагилар киради: дустоналик, фойдаланувчига мослашиш, экран шаклларини ташкил этиш.
Методик талаблар педагогик дастурий воситалар асосида ўқитишга мулжалланган ўқув фанининг узига хос хусусиятларини, унинг конуниятларини, изланиш методлари, ахборотга ишлов беришнинг замонавий усулларини жорий килиш имкониятларини хисобга олишни кузда тутади. Фанлардан яратиладиган педагогик дастурий воситалар куйидаги методик талабларга жавоб бериши керак:

  1. Педагогик дастурий воситалар - ўқув материалини такдим этишнинг тушунчали, образли ва харакатли компонентларининг узаро боFликлигига таянган холда курилиши.

  2. Педагогик дастурий воситалар ўқув материалини юкори тартибли тузилма куринишида таъминлаши. Фанлараро мантикий узаро боFликликнинг хисобга олиниши.

  3. Педагогик дастурий воситаларда таълим олувчига ўқув материалини боскичма-боскич узлаштирганлигини турли хилдаги назоратларни амалга ошириш асосида аниклаш имкониятларининг яратилиши.

Педагогик дастурий воситалар яратишда ўқувчиларнинг психофизиологик хусусиятларини хисобга олиш. Педaгoгик дaстурий вoситaлaрни куллаш асосида Ўқувчилaрнинг мустакил таълим олиш куникма ва малакаларини шакллантиришда Ўқувчилaрнинг функционал ва психофизиологик имкониятлари инобатга олиниши шарт. Педагогларнинг педaгoгик дaстурий вoситaлaр асосида имкон кадар купрок маълумотларни ёритишга интилиши ўқувчини ортикча толиктиришга олиб келиши мумкин. Уз навбатида маълумотларни узатиш тезлигини ошириш эса маълумотларни узлаштириш сифатиниинг пасайишига, хатоликлар сонининг ортиб боришига, ўқувчининг узини хис килиши ва соFлигига салбий таъсир килади.
Физиологик-гигиеник сохада амалга оширилган тадкикотлар компьютерда ишлашда билим олувчиларнинг аклий иш кобилияти узлаштириладиган маълумотлар хажмига тескари пропорционал равишда узгариб боришини эътироф этади. Бу куйидаги сабаблар билан изохланади:

  • куриш органларига тушадиган юкламанинг ортиб бориши;

  • янгиликларни кабул килишда юзага келувчи дастлабки рухий кутаринкиликнинг тиниб колиши;

  • юзага келиши мумкин булган ноаниклик ва хатоликлар туфайли салбий хиссиётларнинг йиFилиб бориши;

  • катта микдордаги таълимий ресурсларни кабул килиш ундан кейинги ахборот ресурсларини фаол узлаштиришга тускинлик килади.

Бу холат таълим жараёнида педaгoгик дaстурий вoситaлaрни ишлаб чикиш ва жорий этишда зарур дидактик, психофизиологик хамда методик талабларни хисобга олган холда ишлаб чикилиши заруратини юзага чикаради.
Педагогик дастурий воситаларнинг психофизиологик жихатдан самарадорлиги биринчидан: ўқувчиларнинг ўқув материалларини узлаштириши, тарбияланганлик ва интеллектуал ривожланганлиги, ишчанлик курсаткичлари, мотивацион баркарорлик даражалари билан белгиланади. Иккинчидан, ўқитувчи фаолияти билан боFлик булиб, ўқитиш концепциялари, педагогик технологиялари ва таълим воситаларидан рационал фойдаланиш курсаткичлари, ўқитувчининг мехнат фаолиятига нисбатан баркарор мотивацияси, иш кобилияти билан белгиланади.

  1. Муаллифлик дастурлари

Бугунги кунда жахоннинг ривожланган мамлакатлари таълим тизимларида турли ургатувчи дастурий воситалардан кенг фойдаланилмокда. Ургатувчи кургазмали дастурий воситалар муаллифлик дастурий таъминотлари ёрдамида яратилади. Таълим жараёнида бундай дастурлардан фойдаланиш юкори натижаларга олиб келмокда, сабаби аудиторияда узатиладиган билимларга оид ахборотларни кабул килиш ва вазифаларни бажаришда ўқувчи бир вактнинг узида эшитиб, куриб, узлаштиради. Муаллифлик дастурий таъминоти — компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини кисман ёки тулик автоматлаштириш учун мулжалланган дастурий восита хисобланади. Улар таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг истикболли шаклларидан бири хисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида кулланилади. Муаллифлик дастурий таъминотлар ёрдамида электрон дарсликлар яратиш жуда кулай. Электрон дарсликлар, компьютер технологияларидан фойдаланган холда энг мухим тушунча ва конуниятларни тушуниш хамда ёдда саклашни максимал даражада енгиллаштиради. Куйида муаллифлик дастурий таъминотларининг имкониятлари хакида фикр юритилади.
Муаллифлик дастурларига мисол килиб, Articulate Storyline, Adobe Captivate, CourseLab, iSpringPro, Lectora каби дастурларни келтиришимиз мумкин.
Articulate Storyline курслар яратиш учун мулжалланган энг машхур дастурлардан бири булиб, у мослашувчан, фойдаланишда кулай ва турли максадли курслар яратиш учун ишлаб чикилган. Articulate Storyline — уч утилитли (Presenter, Quizmaker, Engage) ^ пакет, ургатувчи курсларни, такдимотлар, тестлар ва контэнтнинг бошка шаклларини iPadda куриш ва масофали таълим тизимларига интегралланиши мумкин булган Flash ва HTML5 форматларда яратиш имкониятини беради. Дастур мураккаб интерфаол ценарийларни амалга ошириш учун деярли чексиз имкониятларни таклиф этади. Энди ўқув курсининг мураккаб интерфаол ценарийсини яратиш учун дастур тузишни ёки флашни куллашни билиш шарт эмас — Сторйлине бунинг учун барча воситаларни таклиф этади. Ушбу дастурнинг хусусияти осон узлаштирилишида, шунингдек, яратилаётган лойидаларнинг ёркин визуал услубида: Артисулате мадсулотларида ишланган роликлар бошка e-learning мударрирларидан кура янада замонавийрок ва динамикрок куринади. Дастур Microsoft Office 2007га ухшаш интерфейсга эга, ишлаб чикувчилар, фойдаланувчилар, урганичлари осон булиши максадида ташки куринишини PowerPointга максимал ухшашлигини таъминланган. Юкорида буйрўқлар тупламидан иборат классик Риббон-панель жойлашган.
Барча турдаги мультимедияли контентлар: видео, флаш, овоз, веб - объектларни куйишни куллаб-кувватлайди. Барча куп таркалган видео (flv, avi, wmv, mov, mpeg, dv, 3g) ва овоз (mp3, wma, wav, m4a, aac, aiff, ogg) форматлари импортланади, бундан ташкари, Интернетдаги роликнинг HTML-кодини ёки веб-камерадан видео-ёзиш, овозни эса микрофондан ёзиб куйиш мумкин.
SWF — роликлари хам муаммосиз кабул килинади, бу эса бошка мультимедия мухаррирларининг лойихалари билан интеграциялаш буйича чексиз имкониятларни очади. Веб-сахифалар слайдларда фреймлар куринишида акс этади. Улардан фойдаланиш мумкин ва бу хам роликларни лойихалаш имкониятларини кенгайтиради.
Adobe Captivate— Microsoft Windows ва дастурий таъминотни намойиш этиш, видео-дарсларни ёзиш, дастур симуляциясини яратиш, ўқув такдимотларни яратиш ва .swf форматда турли тестларни яратиш учун кулланилиши мумкин булган Mac OS Хнинг 5 версиялари учун электрон таълимда кулланиладиган электрон курсларни яратиш ва тахрирлаш дастури. Adobe Captivateдаги генерацияланган .swf ни .авига видеохостинг сайтларга конвертация килиш имконияти мавжуд. Дастур симуляцияларини яратиш учун Captivateда чап ва унг сичконча тугмасини босиш ва клавишаларни босиш мумкин. Шунингдек, Adobe Captivateни скринкастларни, подкастларни яратиш ва Microsoft PowerPoint такдимотларини Adobe Flash форматига конвертация килиш учун куллаш мумкин.
Captivate ёрдамида дастурларнинг интерфаол намойишлари, симуляциялар, ёрдамчи маълумотлар, скринкастлар, уйинлар ва дарслар яратиш ва тахрирлаш мумкин. Captivateда яратилган скринкастлар экрандан килинган ёзувларга нисбатан анча кам жой эгаллайди. Фойдаланувчилар Captivateда такдимотларга эффектлар, фаол нўқталар, матнли сохалар, видео ва хоказоларни кушиб тахрирлашлари мумкин. Муаллифлар мазмунини ва у ёки бу элементни пайдо булиш вактларини тахрирлашлари мумкин. Фаол нўқталарни босиш бошка слайдга утиш, шунингдек, ташки мурожаатларга утишни таъминлаши мумкин. Captivate тасвирларни, PowerPoint
такдимотларни, видео, .flv ва аудиоларни лойихага импорт килишни куллаб-
кувватлайди. Adobe Captivate дастури материалларни яратиш ва намойиш этишнинг кулай воситасидир. Captivate кенг доирадаги имкониятларни таклиф этади: Microsoft PowerPoint яратилган такдимотлар асосида ўқув материалларни яратиш, монитордаги суратни олиб, саволга берилган жавобга боFлик равишда утиш имкониятли тестлар яратиш.
CourseLab дастури: CourseLab — бу кучли ва шу билан бирга фойдаланувчига оддий булганб интернет тизимида, масофавий таълим тизимларида, компакт диск ёки бошка хар кандай саклаш курилмаларида ишлатиш учун мулжалланган интерактив таълим материаллари (электрон дарсликлар) тайёрлаш учун мулжалланган кучли ва ишлатиш осон булган дастурий воситадир.
CourseLab нинг асосий имкониятлари:

  • WYSIWYG тизимида куриш ва натижаларни олиш мумкин булган таълим материалларини яратиш ва тахрир килиш.

  • Тузувчидан HTML ёки бошка дастурлаш тилларини билишни талаб килмайди.

  • Обеъктив ёндашиш хар кандай мураккабликдаги таълим материалларини яратиш имконини беради.

  • Сенарийлардан фойдаланиш мураккаб куп «Обеъкт»ли боFлик- ликларни яратишни осонлаштиради.

  • Тестларни автоматик яратиш механизмига эга.

  • Очик обеъктив интерфейс обеъкт ва шаблонлар кутубхонаси ва фойдаланувчи яратган кутубхоналарни осонликча кенгайтириш имконини беради.

  • Обеъктлар анимацияси механизмига эга.




Download 133,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish