1 дарс. «Ҳужайра саломатлик ва касаллик бирлиги сифатида. Патологияга кириш. Стресс ва зарарли таъсирларда ҳужайра реакциялари. Ҳужайранинг ўсиш ва дифференцировка адаптацияси». Мавзунинг руҳлантирувчи таърифи



Download 2,43 Mb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi2,43 Mb.
#152873
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Амалий машгулот


1 дарс. «Ҳужайра саломатлик ва касаллик бирлиги сифатида. Патологияга кириш. Стресс ва зарарли таъсирларда ҳужайра реакциялари. Ҳужайранинг ўсиш ва дифференцировка адаптацияси».
Мавзунинг руҳлантирувчи таърифи:мавзуни билиш патологик анатомияниг умумий курси (ўсмалар) ва хусусий курсини ўзлаштириш учун керак, бундан ташқари, клиник фанларни ўрганаётганда ҳамда шифокорнинг амалиётида клиник-анатомик анализ қилишда зарурдир.
Дарсниг асосий мақсади: ҳужайра адаптациясиниг моҳиятини англаш, унинг ривожланиш механизми, функционал аҳамиятини билиш, ҳамда бу жараёнларни (гипертрофия, атрофия, метаплазия) морфологик кўринишига кўра фарқлай олиш.
Дарснинг аниқ мақсадлари:
1. Адаптациянинг моҳиятини англаш;
2. Адаптация жараёнларининг босқичларини билиш, уларнинг морфологик таснифини бериш;
3. Ҳар хил адаптация жараёнларини санай билиш ва уларнинг ривожланиш механизмларини тушунтириш;
4. Макроскопик, микроскопик ва ультраструктуравий тузилиши асосида адаптация жараёнларини фарқлай билиш;
5. Адаптация жараёнларининг функционал аҳамиятини тушунтира билиш.
Зарур билимлар даражаси: талаба биология курсидан мослашув ва компенсация тушунчаларини эслаш.
Дарсга мустақил тайёрланиш учун саволлар: (мазкур билимлар даражаси):
1. Адаптация тушунчаси;
2. Адаптация жараёнларининг моҳияти;
3. Адаптация жараёниниг босқичлари, уларнинг морфологик таснифи;
4. Адаптация жараёнининг турлари, уларнинг ҳар бирининг таърифи;
5. Гипертрофия, турлари, ривожланиш механизмлари, морфологик таснифи, функционал аҳамияти;
6. Атрофия, шакллари, ривожланиш механизмлари, морфологик таснифи, функционал аҳамияти;
8. Метаплазия ҳақида тушунча, унингморфологик таснифи.
Терминология
Агенезия –онтогенез бузилиши оқибатида органнинг мутлақ бўлмаслиги.
Атрофия (а – истисно, инкор, trophe – озиқланиш) – ҳужайра, тўқима, органлар ҳажмининг тирикликдаги кичрайиши.
Аплазия – орган илк куртак сифатида сақланган.
Гетеротопия – тўқиманинг нотипик жойда бўлиши, силжиши.
Гипоплазия – орган тўлиқ (нормал) ривожланмаслиги.
Гипертрофия (hyper – устига, ўта, trophe – озиқланиш) – ҳужайра, тўқима, орган ҳажмининг катталашиши.
Дизонтогенез (disonthogenesis) –онтогенезнинг бузилиши.
Дисплазия – ҳужайра атипиясининг ҳосил бўлиши ва гистоархитектониканинг бузилиши билан эпителий(тўқимаси)нинг пролиферация ва дифференцировканинг яққол бузилиши.
Метаплазия – (metaplasso – бошқасига ўтиш) – бир турдаги тўқиманинг ўзига ўхшаш бошқа турга ўтиши.



Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish