1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Олинган векселларншг акс эттирилиши ва ҳисоби



Download 2,87 Mb.
bet38/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

7. Олинган векселларншг акс эттирилиши ва ҳисоби
Олинган вексел, бу маълум муддат ичида маълум суммани тўлаш бўйича ёзма мажбуриятдир.Векселни имзолаган ва шу билан вексел бўйича тўловни ўз зиммасига олган шахс вексел берувчи деб аталади. Вексел бўйича тўловни оладиган шахс ремитент деб аталади. Агар векселнинг тўлов муддати бир йилдан кам бўлса, у ҳолда ремитент уни
олинган векселлар сифатида баланснинг ликвидли активлар бўлимида акс этиши керак, вексел берувчи эса, ўз навбатида уни берилган векселлар сифатида жорий мажбуриятлар бўлимида акс этиши керак.
Тўлов муддати - бу векселнинг муомала муддати тугашидир, бу вақтнинг ичида охирги тўлов амалга оширилиши керак. Одатда, олинадиган векселлар қуйидаги келтирилган сабабларга кўра қўлланилади:

  • Тўлов муддатининг узайтирилиши (муддати ўтиб кетган олинадиган счётнинг қопланишиучун).

  • Счёт-фактура ва бошқа тижорат хужжатларига нисбатан қарзнинг тасдиқловчи муҳимроқ далил эканлиги.

  • Фоизларни ундириб олиш учун расмий асос.

  • Муомалага чиқариш имконининг мавжудлиги.

Кредитлаш бўйича операциялар олинган векселларнинг бош манбаси бўлади. Олинган векселлар, шунингдек одатий сотиш, дебиторлик қарз муддатининг узайтирилиши, узоқ муддатли активларни айрибошлаш, шунингдек ходимларга бўнак тўловларни натижаси ҳам бўлиши мумкин. Кредит беришда қарздор вексель берувчи, қарз берган корхона эса векселни ушловчи ёки ремитент деб ҳисобланади. Вексель берилиб товар сотувчидан харидорга берилганда, харидор вексель берувчи, сотувчи эса векселнинг ушловчи бўлиб ҳисобланади. Векселнинг амал қилиш муддати вексель расмийлаштирилган кунидан бошлаб кунлар ҳисобида белгиланади.
Векселда кўрсатилган фоиз ставкаси кредитга лаёқатлик ва таваккалчиликни баҳолашдаги мажбуриятлар бўйича қўлланиладиган бозор ставкасига тенг бўлмаслиги мумкин. Лекин, эълон қилинган ставка ҳар доим фоиз тўловлари аниқланганида қўлланилади. Агар эълон қилинган ставка ва бозор ставкаси мос "келмаса, векселни баҳолаш ва фоиз бўйича даромадни ўлчаш учун бозор ставкаси қўлланилади.
Бухгалтерия ҳисоби учун агар қиймат ёки бозор ставкаси бўйича вексел талаб қилган барча пуллик тўлов жорий қиймати маълум бўлса, векселнинг асосий суммаси бозордаги қиймат ёки вексел ўрнига сотилган товарнинг ёки кўрсатилган хизматнинг пуллик қиймат эквивалентларида ўлчанади. Умумий сумма - бу векселнинг номинал қиймати ва қўшимча равишда унга ҳисобланган фоизлардир.
Векселнинг номинал қиймати - бу векселда кўрсатилган пул суммаси. Бу асосий сумма тўланиши муддати кечиктириш шартини белгиловчи маълум жадвалда кўзда тутилмаган ва вексель айланишининг охирида тўланиши лозим бўлган фоизлар киритилмаган суммадир. Агарда эълон қилинган фоиз ставкаси бозор фоиз ставкасига тенг бўлса умумий сумма номинал қийматга тенг бўлади.. Векселнинг айланиш муддати давомидаги умумий фоиз кўринишидаги даромад пул тушумларининг умумий суммасидан номинал сумманинг айирмасига тенг бўлади.
Векселларни фоизли ва фоизсиз векселларга ажратиш мумкин. Фоизли векселлар фоизлар тўлашни ҳисоблашда номинал қийматга қўлланиладиган фоиз ставкаси қўлланишини кўзда тутади. Фоизсиз векселларда фоиз ставкаси кўрсатилмайди, лекин у умумий суммадан юқори бўлган номинал қиймат орқали ифодаланади.
Ўз навбатида фоизли векселлар кўзда тутилган пул тўловлари турлари бўйича икки туркумга ажратилади: (1) оддий векселлар- якуний тўловдан бошқа, фақат фоизлар бўйича тўловларни кўзда тутган пуллик тўловлари ва (2) мураккаб векселлар- ўз ичига фоизларни ҳамда асосий суммани олган пуллик тўловлардир. Оддий векселларнинг ҳисобида қуйидаги кўрсаткичлар тўғрисидаяхши тасаввурга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эгадир:

  • қоплаш муддати,

  • векселнинг муомала муддати,

  • ссуда фоизи ва фоиз ставкаси,

  • тўлов суммаси,

  • векселнинг ҳисоби ва ҳисоб ставкаси,

  • ҳисобга олинган вексел бўйича тўлов.

Қоплаш муддати - векселнинг тўлов санасидир. У вексельда тўғридан-тўғри ёки бошқа усулда кўрсатилади. Кўпинча тўловнинг қуйидаги муддатлари кўрсатилади:

  • аник сана, векселнинг расмийлаштириш санасидан бошлаб маълум ойларнинг сони,

  • векселни расмийлаштириш санасидан бошлаб маълум кунлар сони.

Векселнинг муомала муддати кунларда аниқланади, масалан векселнинг муддати 10 майдан 10 августгача бўлса, векселнинг муомала муддати 93 кунни ташкил этади. Ссуда фоизи ва фоиз ставкаси кредитдан фойдаланганлиги учун тўловни ёки берилган кредит учун мукофотни акс этади. Ссуда фоизининг даражаси уч омилга боғлиқ: векселнинг номинали, фоиз ставкаси ва кредитнинг муддати. Фоизнинг ҳисоби учун қуйидаги формула қўлланилади:

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish