1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Хизмат сохаси корхоналари учун товар-моддий захираларининг таннархи



Download 2,87 Mb.
bet49/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Хизмат сохаси корхоналари учун товар-моддий захираларининг таннархи
Хизматларни таъминлашда, товар-моддий захираларининг таннархи, асосан хизматлар кўрсатиш билан бевосита банд бўлган ходимларга, шу жумладан, назорат ходимларга иш хақи харажатларидан ва бошқа харажатларидан иборат. Меҳнат хақи харажатлари ва сотиш ҳамда. маъмурий-бошқарув харажатлари билан боғлиқ харажатлар
таннархга киритилмайди, аммо улар амалга оширилган пайтдаги давр харажатлари сифатида эътироф этилади (ҳисобда акс эттирилади).
6. Товар - моддий захираларни соф сотиш қиймати бўйича баҳолаш
Товар-моддий захиралар таннархдан ёки сотишнинг соф қийматидан энг кам баҳоси бўйича баҳоланади.
Соф сотиш қиймати - товар сотилишининг тахминий қийматидан товарнинг сотув олди тайёргарлиги ва унинг сотилиши харажатларининг айирмасидир. Товар - моддий захиралар шикастланганда, қисман ёки бутунлай эскирганда, комплектлашга ёки сотувни ташкил қилиш харажатлари ошганда, сотув нархи пасайган холатларда, товар - моддий захиралар қийматини тиклаш мумкин эмас Агарда, уларни бутлаш учун мўлжалланган харажатлар ёки уларни сотиш харажатлари мўлжалдан ошиб кетган бўлса, товар-моддий захираларининг қийматини ҳам, тиклаш мумкин эмас. Барча активлар, молиявий ҳисоботда уларни сотиш ёки улардан фойдаланишдан кутилаётган суммадан юқори даражада акс эттирилмаслиги учун захиралар хаддан зиёд тўпланиб қолган бўлса ва улар суст айланаётган такдирдагина, товар-моддий захираларни таннархдан паст даражада, яъни соф сотиш қийматигача арзонлаштириш амалга оширилади.
Товар-моддий захиралар, одатда, "моддама-модда усул" асосида сотиш соф қийматигача арзонлаштирилади. Бунда, бир турдаги ёки ўзаро боғлиқ: маҳсулотнинг бир ассортиментига тааллуқли; бир мақсад учун мўлжалланган ёки якуний қўлланилиши бир бўлган; бир худудда ишлаб чиқариладиган ёки бозорга чиқариладиган; амалда маҳсулотнинг ушбу ассортиментидаги бошқа материаллардан ажратилган ҳолда баҳоланиши мумкин бўлмаган товар-моддий захиралар гурухларига бирлаштирилиши мумкин. Муайян тармоқда ёки битта географик худудда тайёр маҳсулотга ёки товар-моддий захираларга нисбатан уларни таснифлашга асосланиб, товар-моддий захираларни арзонлаштириш мумкин.
Материаллар ва маҳсулот (ишлар, хизматлар) ни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа хом ашё, улардан тайёрланган маҳсулот бозор (жорий) нархида сотилса, қийматидан паст нархга арзонлаштирилмайди. Бироқ, агар омборда мавжуд бўлган нархдаги материалдан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи, сотиш соф қийматидан ошиб кетса, материаллар сотиш соф қийматигача арзонлаштирилади. Бундай вазиятларда, материаллар қийматини қоплаш, уларнинг соф сотиш қийматини ўлчашнинг мавжуд шаклларидан энг яхшиси бўлиши мумкин.
Хар бир кейинги даврда соф сотиш қийматини янгитдан баҳолаш мумкин.
Соф сотиш қиймати бўйича захираларни баҳолаш (хақиқий қийматидан паст) қуйидаги холларда амалга оширилади:

  • Захираларни сотиш нархи арзонлашганда;

  • Захираларга зарар етганда;

  • Захиралар тўла ва қисман эскирганда.

ЎзР БХМС бўйича, товар - моддий захиралар соф сотиш қийматигача моддаяар усули асосий товар гурухлари усулари асосида нархи камайтирилади:
Жахон амалиётида юқорида келтирилган усуллардан ташқари ТМЗларни соф сотиш қиймати бўйича баҳолашнинг «захираларнинг умумий сатхи усули» дан ҳам фойдаланилади.
Моддалар усулини қўллашда ТМЗлар сотилишининг соф қиймати захиралар таннархи ва бозор қийматини солиштириш йўли билан ҳар бир модда бўйича алоҳида аниқланади.
Асосий товарлар гурухлари усули ТМЗларнинг соф сотиш қийматини аниқлашда товарларнинг ҳар бир тури бўйича умумий таннархни умумий бозор қиймати билан солиштирилишини кўзда тутади.
Захираларнинг умумий сатхи усулида барча захираларнинг умумий таннархи уларнинг бозор қиймати билан солиштирилади ва баҳолаш мезони тарикасида иккала суммадан энг пастроғи танлаб олинади.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish