1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


ТМЗларни ҳисобга олишнинг даврий ваузлуксиз тизимлари



Download 2,87 Mb.
bet51/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

7. ТМЗларни ҳисобга олишнинг даврий ваузлуксиз тизимлари
ТМЗ яарни узлуксиз (доимий) ҳисобга олиш.
ТМЗни узлуксиз ҳисобга олиш тизимини қўллаганда ТМЗнинг баланс счётларида товар -моддий захираларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши батафсил акс этиирилади. Натижада бутун ҳисобот даври давомида: ТМЗларнинг маълум турларининг мавжудлиги ва сотилган
захираларнинг таннархи маълум.Сотилган ТМЗларнинг таннархи сотилиш бўйича «Сотилган маҳсулот (товар) таннархи» счётида акс эттирилади. Бунда бериладиган асосий ўтказмаларга қуйидагилар киради: ТМЗларнинг ҳаракатини узлуксиз усулда ҳисобга олиш. Мол етказиб берувчилардан товарларни сотиб олиш:
Дт2910 "Товарлар"
Кт 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари " - нақд пулга
К-т 6010 "Мол етказиб берувчшар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" -кредитга олишда.
Товарларни сотилиши:
Дт 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари " - нақд пулга
Дт 4010 "Харидорлар ва буюртмачшардан олинадиган счётлар" кредитга олинган
Кт 9020 "Товарларни сотишдан даромад"
Сотилган товарларни таннархини ҳисобдан чиқариш
Дт 9120 "Сонинган товарларни таннархи"
Кт2910 "Товарлар" ТМЗларни даврий ҳисобга олиш
Даврий ҳисобга олиш тизимини қўллашда йил (ой, квартал ) давомида ТМЗларнинг ҳар бири батафсил ҳисоби юритилмайди. Товар - моддий захираларнинг хақиқий мавжудлиги мавжуд захираларнинг инвентаризация натижалари бўйича аниқланади. Сотилган ТМЗнинг таннархини инвентаризация якунланмагунча аниқаб бўлмайди, чунки сотилган ТМЗ таннархининг ҳисоб -китоби қуйидаги формула билан топилади:
Ҳисобот даври бошига бўлган ТМЗ колдиги
+
Келиб тушган ТМЗ
=
Сотишга тайёр ТМЗ таннархи
-
Ҳисобот даври охирига бўлган ТМЗ колдиги
=
Сотилган ТМЗ таннархи
Даврий ҳисобга олиш тизимини қўллаганда, товар - моддий захираларнинг баланс счётларидаги колдиги инвентаризация якунланмагунча бошланғич даражада колади. ТМЗнинг бутун ҳаракати харажатларнинг вақтинчалик счётларида акс эттирилади, масалан материалларнинг хариди «Асосий моддий захиралар» баланс счётида эмас, балии «Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш» счётининг дебетида акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида ТМЗ қолдиқларининг инвентаризацияси натижалари бўйича ТМЗни ҳисобга олиш баланс счётларининг дебетланиши ёки кредитланиши, «Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар» ёки «Материаллар харид қилиш бўйича харажатлар» счётлари билан боғланишда тузатиш ёзувлари қилинади. Бутун ҳисобот даври давомида сотилган ТМЗнинг таннархи «ТМЗ бўйича тузатишлар» счётининг колдигига тузатилган, «Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш» ҳисобварагининг дебети бўйича йиғилиб боради.
Масалан, мол етказиб берувчилардан товарларни сотиб олиш:
Дт 9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш "
Кт 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари " - нақд пулга
К-т 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчшарга тўланадиган счётлар" -кредитга олишда.
Товарларнинг сотилиши:
Дт 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари " - нақд пулга
Дт 4010 "Харидорлар ва буюртмачшардан олинадиган счётлар" кредитга олинган
Кт 9020 "Товарларни сотишдан даромад"
Узлуксиз ҳисобдан фарқли равишда даврий ҳисобда товарлар сотилганда уларнинг хақиқий таннархи мунтазам равишда ҳисобдан чиқарилмайди, чунки ушбу таннарх фақат ҳисобот даврининг охирида аниқланади.
Инвентаризация натижасида "Товарлар" счётига қуйидагича ўзгартиришлар киритилади:
-агар ҳисобот даврининг охирида товарлар колдиги ушбу даврнинг бошидаги қолдиқ қийматидан кўпроқ бўлса:
Дт2910 "Товарлар"
Кт 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар"
-агар ҳисобот даврининг охирида товарлар колдиги ушбу даврнинг бошидаги қолдиқ қийматидан камроқ бўлса:
Дт 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар"
Кт2910 "Товарлар"

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish