1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Таннархнинг ҳисоблаш усуллари



Download 2,87 Mb.
bet48/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

5. Таннархнинг ҳисоблаш усуллари
Маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархининг ҳисобга олиш усуллари, маҳсулот ишлаб чиқариш тури ва хилига ҳамда уларнинг мураккаблигига боғлиқдир. Меъёрий, буюртмали, жараёнлар бўйича асосий ҳисобга олиш усулларидир. Чакана савдода харажатларни инвентар баҳолаш усули ҳам қўлланилади.
Ҳисобга олишнинг меъёрий усули хом ашё ва материаллардан фойдаланишни, иш хақи, иқтисодий ва ишлаб чиқариш қуввати бўйича белгиланган меъёрлар асосида аниқашни кўзда тутади. Меъёрлар вақти-вақти билан таҳлил қилиб турилади ва зарур холларда жорий шартларга мувофиқ қайтадан кўриб чиқилади.
Буюртмали усул ишлаб чиқариши қайтарилмайдиган ёхуд камдан-кам такрорланадиган буюмларни ишлаб чиқаришга асосланган ва ҳисоб объекти бўлиб алоҳида буюртма ҳисобланган якка тартибдаги ишлаб чиқаришларда қўлланилади.
Жараёнлар бўйича таннархни ҳисобга олиш буюмларга кетма-кет ишлов бериладиган, бинобарин улар бир неча мустақил жараёнларда кетма-кет қиймати ошиб борадиган ишлаб чиқаришларга эга корхоналарда фойдаланилади.
Чакана савдода, харажатларни инвентар баҳолаш усулидан бирликлари тез ўзгарувчи, тахминан бир хил фойда меъёрига эга бўлган ва калькуляцияда бошқа усулларни қўллаб бўлмайдиган катта миқдордаги товар-моддий захираларни ўлчаш учун чакана савдо корхоналарида фойдаланилади. Таннархни ҳисобга олиш масалалари «Бошқарув ҳисоби- 1» курсида батафсил ёритилган.
Чакана савдода сотилган товарлар таннархининг ҳисоби.
Чакана савдода сотилган товарлар таннархининг ҳисоби бизнеснинг бошқа сохаларидан фарқ қилади, чунки товарлар бухгалтерия ҳисобида сотиш нархи бўйича ҳисобга олинади, товарлар колдигини таннарх бўйича акс эттириш учун эса товарлар колдигига тааллуқли даромадни кредит томонида ҳисобга оладиган контрактив "Савдо устамаси" счётидан фойдаланилади. Сотилган товарларни таннархи чакана нархларда сотилган товарлар қийматидан ушбу товарларга тааллуқли бўлган савдо устамаси суммасини айириш йўли билан аниқланади. Сотилган товарларга тааллуқли савдо устамасининг қиймати ўртача фоиз бўйича ҳисобланади. Ушбу сумма қуйидагича аниқланади:
Уртача % =
= Савдо устамасининг бошланғич копдиги + Келиб тушган товарлар бўйича савдо устамаси х 100%
Ҳисобот давридаги товар айланиши + Давр охирига товарлар колдиги
Сотилган савдо устама суммаси = Товар айланиши х Ўртача %
Мисол: 2000 йилнинг 1 июнига "Зебо" чакана савдо корхонасининг счётларидаги қолдиқлар қуйидагича: "Товарлар" - 90 000 сўм (сотиш нархи бўйича), "Савдо устамаси" - 6240 сўм. Ҳисобот даври мобайнида қуйидаги операциялар содир этилган:
а) 240 000 сўмлик товарлар сотиб олинган (сотув нархи бўйича). жумладан савдо устамаси
14 550сўмни ташкил этади.
Дт Товарлар 240 000
Кт Тўланадиган счётлар 225 450
Кт Савдо устамаси 14 550
б) Накд пулга 230 000 сўмлик товарлар сотилган.
Дт Пул маблағлари 230 000
Кт Товарлар сотилишидан даромад 230 000
в) Ҳисоб бўйича сотилган товарлар бўйича савдо устамаси қуйидагича:
(6240+14550) "
Уртача%=--------------------------х 100% = 6,3%
230000+100000
Сотилган савдо устамасининг суммаси = 230 000 х 6,3%= 14 490
Дт Савдо устамаси 14 490
Дт Сотилган товарлар таннархи 215510
Кт Товарлар 230 000
г) Сотишдан олинган даромад счётининг ёпилиши:
Дт Товарлар сотилишидан даромад 230 000
Кт Якуний молиявий натижа 230 000
д) Сотилган товарлар таннархи счётининг ёпилиши:
Дт Якуний молиявий натижа 230 000
Кт Сотилган товарлар таннархи 230 000

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish