6. Касалликнинг алиментар омиллари (грекча алиментоз» – “овқат маҳсулотлари” демакдир). Инсон ҳаёти энергия ва тўқималарнинг узлуксиз сарфланиб туриши билан боғлиқ. Агар бу сарфлар озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, ҳаёт жараёни тўхтаб қолади. Шундай қилиб, озиқ-овқатнинг асосий вазифаси энергия етказиб бериш, тўқима ва ҳужайраларнинг янгидан ҳосил бўлиши учун зарур бўлган пластик материал ҳосил қилиш, шунингдек, айрим органик жараёнларни бошқариб туришдан иборат.
Тўғри овқатланиш организмнинг тўғри ўсиши ва ривож-ланишини таъминлайди, организмнинг ташқи муҳитининг зарарли таъсиротларига қаршилик кўрсатиш имкониятларини яхшилайди, иш қобилиятининг ошиши ва инсон умри узайишига олиб келади.
Соғлом одамнинг тўғри овқатланиши деган тушунча ўрнига рационал овқатланиш деган атама ишлатилса, илмий жиҳатдан асосланган, овқатга бўлган эҳтиёжни сифат ва ҳажм жиҳатидан таъминлай оладиган овқатланиш тушунилади.
Норационал овқатланиш кўпгина касалликларининг ривож-ланишига сабаб бўлиши мумкин. Кўп овқат еб юриш ҳам овқатланиш каби зарарлидир. Унинг биринчи асорати одамнинг семириб кетишидир.
Шунингдек, моддалар алмашинуви касалликлари (атеро-склероз, қанд касаллиги ва бошқалар) ривожланиши мумкин. Овқатда витаминлар бўлмаслиги ва етишмаслиги гиповитаминоз ёки авитаминоз деб номланувчи жиддий касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
7. Ҳаракатнинг чекланиши – гиподинамия (типокинезия, 4 қ. Илмий техника тараққиёти ривожланган ҳозирги кунда корхоналарда меҳнат жараёнларининг автоматлаштирилиши ва механизациялаштирилиши кишиларнинг ҳаракатчанлигини камай-тириб, организмнинг талайгина функцияларига салбий таъсир кўрсатади ҳамда айрим касалликларнинг пайдо бўлишида ва кечишида патогенетик омил сифатида хизмат қилади. Кам ҳаракатлик ҳолатлари юрак касалликлари пайдо бўлишида асосий омил ҳисобланади.
8. Ҳаракатнинг ҳаддан ташқари ортиши — гипердинамия (гиперкинезия). Ҳозирги замон спортининг ривожланишида тренировка юкламасининг кўлами ва жадаллиги ортиб бормоқда.
Гипердинамия – жисмоний машғулотларнинг спортчи организми функционал имкониятларига мос келмаслигидир. Бунинг натижасида спортчининг аъзо ва тизимларида ўткир ва сурункали жисмоний зўриқиш ҳолатлари ривожланади. Масалан, юрак, суяклар, бўғим ва мускулларнинг зўриқиши туфайли ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин. бундан ташқари, жисмоний зўриқиш организмнинг умумий қаршилик кўрсатиш қобилиятини сусайтириб, юқумли касалликлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Инфекцион касаллик билан оғриган вақтда жисмоний зўриқишнинг салбий таъсири янада ортади. Бундай ҳолларда патологик ўзгаришлар юзага келади, касалликнинг кечиши оғирлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |