5-амалий машғулот: Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларни гуруҳларга саралаш
Режа
1. Организмнинг ёшга қараб ривожланиши динамикаси ва гуруҳларга бўлиниши.
2. Организмларнинг функционал ишлаш системалари.
3. Ёш спортчиларнинг функционал ҳолатларини баҳолаш ва болалар ва ўсмирларнинг спорт билан шуғулланишларининг шарт-шароитлари.
4. Спортни турлари бўйича шуғулланиш учун, хар хил ёшдагилар учун қўйилган нормативлар.
5. Ўқувчи-ёшларнинг шахсий назорати.
Таянч сўзлар ва иборалар: пульснинг частотаси, анамнез йиғиш, сомотоскопия, пулсометрия, нафасни ўлчаш, артериал босимни ўлчаш, оксиметрия методи, кайфият, уйқу
Ишнинг мақсади: Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларни гуруҳларга саралаш
Ишнинг бориши: Моддалар алмашинувини яхшилашга, саломатликни мустаъкамлашга, организмнинг барча системаларини ишлаш қобилиятини оширади ва катта тарбиявий ахамиятга эга. Машғулотларни бола организимига гормонал ривожланишинин тағминлаш учун уларни спорт врачини кўриги остида олиб борилиши зарур.
Организимнинг ёшга қараб ривожланиш динамикаси асосида қуйидаги ёшлар гуруҳига бўлинади:
Мактабгача бўлган (4-6 ёш)
Бошланғич мактаб (7-11 ёш)
Ўрта мактаб ёўидаги (12-15 ёш)
Катта мактаб ёшдагилар (16-18 ёш)
7 ёшгача бўлган ёш бола ёш ҳисобланади, 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлик; 15-20 ёшгача эса ёшлик даври ҳисобланади.
Болаларга жисмоний машғулотларни ўрганиш жараёнида ва врач кўриги назоратида шуни ҳисобга олиш кераки, бу машғулотлар организм ривожланиши тўлқинсимон равишда ва хар бир ёшда ўзининг алоҳида ъусусиятларига эга эканлигини ҳисобга олиш керак. Масалан бўйнинг ўсиши бир хил кечмасдан; 7-10 ёшда секин ва 10-12 (қизларда), 12-14 ёш (ўғил болаларда) тез ўсади. 7-10 ёш ва 17-20 ёшда бўйнинг ўсишини секинлашуви алоҳида билинади.
Жинсий ва жисмоний ривожланиш бўйича ўз тенгдошларидан ўтиб кетганларни акселерантлар ва қолиб кетаётганларни эса ретардант деб аталади. БЎСМ ларда кўпроқ акселераттлар шуғулланганликлари учун рацион тренировкалар жараёнида улар жуда тез камолотга етадилар ва юқори натижалар кўрсатадилар. Тренировкаларни нотўғри ўтказиш натижасида (жисмоний зўриқишлар ва умумий жисмоний тайёргарликни етарли бўлмаганлиги) акселерант организимни ривожланишига катта салбий таъсир етказади.
Ёш болалар организимига асаб системасининг қўзғалувчанлиги хос бўлиб, 13-15 ёшда ўсмирлар харакат аъзоларининг интинсив ва хар томонлама ривожланиши ва хар хил харакатларнинг ўсиши кузатилади. Шу билан бирга болаларнинг юрак харакати ва нафас олиш системаси ўсмирларда, катта ёшдагиларга қараганда кичикроқ бўлади.
Юрак ҳажми ва оғирлиги бўйича хам камроқ бўлади. Масалан, катта ёшдаги спортчиларда жисмоний иш бажарилаётган вақтда юракни уриши 190-200 мл, минутлик хажми 35-40 мл, мин, ўсмирларда эса 13-14 ёшларда 112-116 мл ва 21-22 л/мин.
Ёш спортчиларда нафас олиши ва қон айланиши функицияларининг нагрузкаларга мослашиши катта ёшдагиларга қараганда кичикроқ рационда бўлади. Чидамлиликни талаб қилувчи жисмоний зўриқишларда, спортчи ёши қанчалик кичик бўлса шунча эрта ва кўпроқ ҳолларда уларда нагрузкаларнинг кўпайиши натижасида чиқарилаётган хаво тартибидаги кислород фоизини камайишига ва ўпка сиғимининг катталашишига олиб келади. Шундай қилиб ёш спортчининг ишлаётган орган ва тўқималарига керакли бўлган кислородни етказиб бериш учун ўзини ёшидагига мос келадиганга кўра ўпканинг кўпроқ ишлашига тўғри келяпди. Бунинг натижасида ишнинг тежамкордик камаяди.
Болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишида уларнинг организмининг шу ва шунга ўхшаш хусусиятларини, ёшини ҳисобга олган ҳолда, доимий махсус врач назоратини ташкил этиш талаб этилади. Бундай ташқари ВПН ни ташкиллаш ва бунинг ёрдамида саломатлигини ҳолатини баҳолаш, турли хил организм системаларини функционал ҳолатини аниқлаш ва қўлланилаётган нагрузкаларнинг хар хиллигини ҳисобга олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |