7.Солиқ ставкаларини қиёслаш. Солиқ ставкалари бошқа давлатлардаги худди шундай солиқларнинг ставкалари билан қиёсланиши, яъни минтақанинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда бошқа мамлакатлар билан тенг бўлган хўжалик фаолияти шарт-шароитлари вужудга келтирилиши лозим. Агар қаттиқ шартлар белгилаб қўйилгудек бўлса, бу ҳол республика иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишни мушкуллаштириб юборади, аксинча, енгил шароит яратилса, мамлакат бюджетига салбий таъсир қилади.
Солиққа тортиш тамойиллари ва солиқ қонунчилиги тамойиллари муайян ўхшашликка эга ва уларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида эса солиққа тортиш томойиллари ўрнига солиқ қонунчилиги тамойиллари деб аталиб, унинг беш тамойили (4-модда) белгилаб берилган.
Ҳар бир шахс Кодексда белгиланган солиқ ва тўловларни тўлашга мажбурдир, яъни солиқ тўлаш қонун билан мажбур қилиб қўйилади. Аслида мажбурийлик солиқларнинг иқтисодий моҳиятидан келиб чиқади.
Ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний шахслар эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар.
Белигиланган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) ёки пул маблағларини эркин ҳаракатини бевосита ёки билвосита чекламайди ёки солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолиятини чеклашга ёки тўсқинлик қилишга йўл қўймайди.
Манбаларидан қатъий назар, ҳамма даромадлар мажбурий равишда солиққа тортилади.
Белгиланган солиқ имтиёзлари ижтимоий адолат тамойилига мос келиши шарт.
Солиққа тортиш тамойиллари ва солиқ қонунчилиги тамойиллари муайян ўхшашликка эга ва уларни тўлиқ ҳаётга тадбиқ этиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир.2
3. Солиқ назариясининг элементлари
Солиқ элементлари ҳақида гап борганда кўпинча адабиётларда солиққа тортиш тизими ҳақида сўз юритилади. Шу ўринда солиққа тортиш тизими ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, солиққа тортиш тизими солиқ тизимига нисбатан тор тушунча бўлиб, аслида солиқ тизимига киради. Солиқ тизими солиққа оид барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш тизими эса, ушбу муносабатларни солиқларни ундириш бўйича иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни ўз ичига олади. Шу жиҳатдан солиққа тортиш тизими қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан қонун йўли билан белгиланган ҳамда ижро ҳокимияти томонидан солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуасидан иборат. Солиққа тортиш тизимининг моҳияти гарчан ўзгармас бўлиб кўринсада, унинг шакл-шамойили ва йўналиши давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатига, қолаверса солиқ сиёсатининг мазмунига боғлиқ бўлади. Чунки, солиққа тортиш тизими ўз ичига таркибан солиқ элементлари, солиқларни ташкил этиш тамойиллари ва усулларини олади, бу элементларнинг қай даражада талқин этилиши эса, бевосита давлат сиёсатига боғлиқ бўлади. Масалан, солиқ элементларига кирувчи солиқ ставкасининг қайси турларининг кўпроқ амал қилиши, солиқ имтиёзларининг қай даражада белгиланиши, солиқларни ундиришни қайси усулларидан устуворлик билан фойдаланиш асосан ижро ҳокимияти фаолиятининг мазмунига боғлиқ. Бинобарин, шу маънода худди солиқларни вазифалари каби солиққа тортиш тизими ҳам ҳар бир давлатда ўзига хос тарзда амал қилиши ва ташкил этилиши мумкин.
Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, давлат қонунчилиги билан белгиланган ва унинг махсус идоралари томонидан ундириладиган солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуига солиққа тортиш тизими деб аталади.
Солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ элементлари солиққа тортишда ифодаланадиган тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва солиқни ундирувчи ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоён бўлади.
Солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ англаш учун иқтисодий воқеъликларни ҳар бир кичик гуруҳларини муайян номдаги иборалар билан изоҳланади. Солиқ элементлари ҳам худди шундай солиққа оид иқтисодий ҳодисаларни изоҳлашга хизмат қилувчи яхлит тушунчадир. Солиқ элементлари тушунчаси солиққа тортиш тизимини муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил этади, яъни хулоса қилиб айтганда солиқ элементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларни яхлит ҳолдаги ҳаракатини билдиради.
Солиқ элементлари бир нечта тушунчалардан иборат бўлиб, уларнинг аниқ чегараси белгиланмаган. Солиқ элементлари: солиқ субъекти, солиқ объекти, солиқ предмети, солиқ манбаи, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ нормаси, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ юки, солиқ базасини ҳисоблаш усуллари, солиққа тортиш усуллари ва шу каби тушунчаларни қамраб олади. Қуйида солиқ элементларининг ҳар бирига қисқача изоҳ берамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |