1. 2-мавзу. Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими Режа


Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг солик сиёсатини такомиллаштириш концепцияси турғисида”ги фармонни имзолади



Download 75,17 Kb.
bet14/17
Sana30.03.2022
Hajmi75,17 Kb.
#517469
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1.2-мавзу.Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг солик сиёсатини такомиллаштириш концепцияси турғисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга кура, Ўзбекистон Республикасининг солик, сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб7:
а) биринчидан, мехнатга хак тулаш фондига солик, юки куйидагилар оркали камайтирилади:
б) иккинчидан, айланмадан (ялпи тушумдан) соликларни оптималлаштириш билан умумбелгиланган ва соддалаштирилган соликлар туловчиларни соликка тортиш, шунингдек, солик солишнинг соддалаштирилган тартибига утиш мезо куйидагилар оркали такомиллаштирилади:
в) учинчидан, солик солишнинг соддалаштирилган тартиби буйича солик туловчиларга солик сиёсатини такомиллаштиришнинг салбий таъсирини камайтириш чоралари куйидагилар оркали амалга оширилади:
г) туртинчидан, кушилган киймат солиги ва акциз солигини хисоблаш ва тулаш тарти куйидагилар оркали такомиллаштирилади.
Солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда нафақат алоҳида олинган муассасалар бевосита қатнашади, шунингдек уни ишлаб чиқишда солиқ хизмати билан шуғулланмайдиган субъектлар, аниқроғи солиқ тўловчилар қатнашиши мумкин, яъни бунда солиқ тўловчиларнинг ўзларида солиқларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, солиқларни ҳисоблашни осон ва самарали ишлаш кабилар таклиф сифатида берилиши мумкин.
Солиқ солиш соҳасидаги давлат бошқарувининг самарадорлиги кўп жиҳатдан давлат аппаратининг турли бўғинлари фаолиятидаги мослашувчанликка боғлиқ. Ваколат ҳар бир органнинг ўзига хос ролини белгилайди ва бир вақтнинг ўзида унинг бошқа органлар фаолияти билан мослашувини таъминлайди. Давлатнинг асосий вазифаларидан бирини ҳал этилиши - бюджетни тўлдириш, солиқ тўловчиларнинг иқтисодий ва юридик хатти-ҳаракатларига таъсир этишнинг у ёки бу дастагига эга бўлган барча давлат ҳокимияти органлар фаолиятининг мувофиқлаштирувисиз мумкин эмас. Кўпгина адабиётларда таъкидланганидек, концептуал солиқ тамойилларидан бири давлат органларининг солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда биргаликдаги иштироки ҳисобланади.
Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалда қўллаш жараёнида бир қанча ўз ваколати доирасида фаолият юритадиган органлар биргаликда баҳамжиҳат ишни ташкил этишлари шарт. Бу органлар фаолият тури, уларни ташкил этиш асослари, мақсад ва вазифаларининг фарқланиши солиқ муносабатларини ташкил этишда айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Бу жараёнда актив иштирок этишни таъминлаш мақсадида улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бир-бирига мослашувчанлигини таъминлаш каби қатор муаммоларни ҳал этиш зарур.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, асосий иқтисодий ҳуқуқлар ва солиқ тўловчиларнинг эркинлигини таъминлаш қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятнинг доимий назорати остида туради. Президент томонидан уларнинг фаолиятига нисбатан билдириладиган асосий талаблар бевосита солиқ соҳасидаги ишларнинг умумий аҳволи, уни бошқариш, хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бошқалар билан белгиланади. Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа солиқлар бўйича бевосита ва билвосита ваколатга эга бўлган органлар ишини мувофиқлаштирган ҳолда ҳокимиятнинг ушбу соҳалари солиқ солиш билан боғлиқ шахс ҳуқуқларини таъминлаш учун юқори даражали жавобгарликни ўз зиммасига олади ҳамда уларнинг манфаатлари йўлида муаммоли вазиятларни олдини олиш мақсадида ўзаро ҳамкорликнинг барча жиҳатларини мукаммал тартибга солади.
Қонун чиқарувчи орган (Олий Мажлис) Конституциянинг 78-моддаси 8-банди ва «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ҳукуматнинг тақдимига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилайди. Давлат солиқ қўмитасининг вако латига кирувчи масалалар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиётини умумлаштириш асосида солиқ қонунчилигини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳукуматга киритиш ҳуқуқи унинг Олий Мажлис билан ўзаро муносабатлари ҳукуматнинг иштироки билан қурилишига яққол мисол бўла олади. Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси Давлат Солиқ Қўмитасига нисбатан ваколатлари бўйича раҳбар орган ҳисобланади. Солиқ қонунчилигини қўллаш амалиётини доимий равишда умумлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органларини мазкур соҳанинг хусусиятли жараёнлари ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориши лозим.
Давлат Солиқ Қўмитасини бошқа ҳокимият органлари, ташкилотлар билан турли йўналишларда амалга ошириладиган ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ўзаро ҳамкорлик ўзининг юридик табиатига кўра ҳуқуқий бўлгани ҳолда, муносабатлар предметининг ўзига хослиги билан тавсифланади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва давлат солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлигини тартибга солувчи меъёрлар турли юридик кучга эга бўлган қатор меъёрий ҳужжатларга таянади. Умумий хусусиятларга кўра, ўзаро ҳамкорлик Конституция меъёрларида, бошқа қонунчилик ҳужжатларида акс эттирилган, ўзаро ҳамкорликнинг янада аниқ юзага келиши кўпинча солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топган. Мазкур давлат тузилмаларининг ўзаро муносабатлари хусусиятига таъсир этувчи объектив омил маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органларининг ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланиши, маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва ижро этиш, маҳаллий солиқларни белгилаш, бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш масалаларини ҳал этиш учун конституциявий белгиланиши ҳисобланади. Бу билан давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг тегишли даражаларида ҳал этиладиган бошқарувнинг барча масалаларида, шу жумладан, молиявий соҳада ҳам юридик ваколатлилик мустаҳкамланади.
Солиқ органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан ўзаро ҳамкорлик республикада олиб бориладиган ягона солиқ сиёсатини олиб боришда, солиқлар ва бошқа солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг ҳудуд бюджетига келиб тушишини таъминлаш бўйича вазифаларнинг бажарилиши натижаларини таҳлил қилишда иштирок этиш орқали намоён бўлади.
Шу ўринда маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар бўйича ваколатларига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, маҳаллий ҳокимият органлари мамлакатимиз солиқ қонунчилигига мувофиқ бир қанча ваколатларга эга бўлиб, улар ўзларининг ҳудудида жойлашган солиқ тўловчиларга маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ имтиёзларини белгилаш, солиқ ставкаларининг миқдорини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилган энг юқори ставкалар доирасида белгилаш каби ваколатларини санаб ўтишимиз мумкин.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, республикамизда солиқ сиёсати давлатнинг махсус ваколатли органлари томонидан ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Солиқлар бўйича ҳар бир ҳокимият органи махсус ваколатларга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз фаолиятларини самарали олиб боришда ушбу ваколатлардан фойдаланади. Бунда ваколатли органлар сифатида барча ҳокимият органлари, жумладан, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари биргаликда фаолият кўрсатади ва унда Давлат солиқ қўмитаси солиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифаларни бажаради.
Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда уларнинг тузилиш тамойиллари, усуллари, солиқ назоратининг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил этади. Бу таъриф солиқ тизимини кенг маънода тушунишдир. Солиқ қонунчилигида солиқ тизими тор маънода талқин қилиниб, бир хил моҳиятга эга бўлган ва марказлашган пул фондини ташкил этадиган солиқ, йиғим, бож ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқ тизими деб аталади. Солиқ тизимига нисбатан бундай ёндашув айрим адабиётларда ҳам келтирилганлигини таъкидлаш ўринли. Қайд этилган таърифда солиқ ва йиғимлар ягона моҳият, яъни «мажбурий характерга эга бўлган муносабат» ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ва ниҳоят бюджетга тушишлигини кўрсатади. Бу Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодекси мазмунига мос келади. Шу ерда баҳсли масала ҳам мавжуд, яъни давлатнинг бюджетдан ташқари фондларига (пенсия, ижтимоий суғурта, бандлик, йўл фондлари ва бошқалар) тўловларни ҳам мажбурийлик нуқтаи назардан солиқ тизимига киритиш муаммоси мавжуд.
Ўзбекитон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов томонидан, «аввало солиқ тизими ўзига хос вазифани-фискал, қайта тақсимлаш ва рағбатлантириш вазифасини тўла даражада бажариши керак»,8- деган фикр билдирилган эди.
Солиқлар бўйича изланишлар олиб борган айрим муаллифларнинг солиқ тизимига ёндашуви бошқача. Солиқ тизимига, хусусан, солиқлар ёки уларга тенглаштирилган тўловлар тизими (мажмуи) сифатида қараш мумкин эмас. Солиқ солишнинг муҳим шарт-шароитларига қуйидагилар киради: солиқларни белгилаш ва амалга киритиш тартиби, солиқларнинг турлари, уларни бюджет даражалари ўртасида тақсимлаш тартиби, солиқ назоратини амалга ошириш шакллари ва услублари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари, солиқ муносабатлари иштирокчиларининг жавобгарлиги ва шу билан бирга ушбу элементлар солиқ тизимининг таркибий унсурлари эканлигини таъкидлайди ва солиқ тизими деганда ана шу элементларнинг мажмуасидан иборат бўлган ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуасидан келиб чиқиб ифодалаш мумкин.
Умуман олганда солиқ тизимини таркибан солиққа тортиш тамойиллари, солиқ сиёсати, солиққа тортиш тизими, солиқ механизми кабиларга ажратиш мумкин. Ушбу элементлар бевосита мамлакатда амал қилаётган солиқларнинг таркибини белгилаб беради.



Download 75,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish