1. 2-мавзу. Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими Режа



Download 75,17 Kb.
bet1/17
Sana30.03.2022
Hajmi75,17 Kb.
#517469
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.2-мавзу.Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими


1.2-мавзу. Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими
Режа
1. Солиқларнинг функциялари ва вазифалари
2. Солиққа тортиш тамойиллари
3. Солиқ назариясининг элементлари.
4. Солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари.
5. Солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
6. Солиқлар ва макроиқтисодий ҳолатнинг узвий боғлиқлиги


Таянч сўз ва иборалар
Солиқ, функция, вазифа, давлат бюджети, бюджет даромадлари, солиқ тамойиллари, солиқ элементлари, солиқ субъекти, солиқ агенти, солиқ объекти, солиққа тортиш предмети, солиқ базаси, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ юки.


1. Солиқларнинг функциялари ва вазифалари
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлат билан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив мажбурий тўловларга асосланган молиявий муносабатлар орқали характерланади. Бу молиявий муносабатлар махсус ижтимоий характерга эга бўлиб, миллий даромаднинг бир қисми бўлган пул маблағларини давлат ихтиёрига сафарбар қилишга хизмат қилади.
Солиқларнинг моҳияти уларнинг бажарадиган функцияларидан келиб чиқади. Ҳар бир иқтисодий категориянинг ўз функцияси мавжуд. Солиқ ҳам мустақил категория сифатида ўзи бажарадиган функцияларга эга бўлиб, бу функциялар солиқ категориясининг амалдаги харакатини ифодалайди. Функция деганда, одатда, категориянинг ҳаётда кўп қайтариладиган, такрорланадиган доимий харакатларини тушуниш лозим.
Солиқларнинг функциялари тўғрисида турли хил қарашлар мавжуд. Собиқ социалистик мамлакатлар иқтисодчилари ўртасида солиқлар икки функцияни бажаради, деган қараш кенг тарқалган эди. Бу икки функция сифатида фискал ва назорат функциялари тан олинарди. Уларнинг фикрига кўра энг асосий функция бу солиқларнинг фискал функциясидир, чунки усиз назорат функциясининг мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Ғарб иқтисодчилари кўпчилигининг назариялари англиялик иқтисодчи Ж.Кейнснинг концепциясига асосланади. Бy концепцияга кўра солиқлар фискал функциясидан ташқари иқтисодиётни тартибга солиш, рағбатлантириш ва даромадларни бошқариш воситаси функцияларига эга, солиқнинг бу функциялари уни иқтисодиётни тартибга солиш ва иқтисодий барқарор ўсишни таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиш зарурлигидан келиб чиқади.
Неокейнсчилик йўналиши вакиллари бўлган Л.Харрот, Н.Кальдор, А.Хансен ва П.Самуэльсонларнинг фикрига кўра солиқлар иқтисодиётни тартибга солиш функциясига эга. Улар солиқ ставкаларини ўзгартириш ва турли имтиёзлар бериш йўли билан бу функцияни бажариш мумкин деб ҳисоблайдилар.
Солиқларнинг даромадларни бошқариш функциясини юзага келишига француз иқтисодчиси Э.Де Жирарденнинг назарияси асос бўлган. Бу назарияга кўра, солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг прогрессив шкаласини қўллаш йўли билан жамият аъзолари ўртасидаги мулкий тенгсизликка барҳам бериш мумкин. Ҳозирги кунда бу назариянинг давомчилари бўлиб, америкалик иқтисодчилар А.Илерсик, Г.Коул, француз иқтисодчилари М.Клюдо, Ж.Фурастье ҳисобланишади. Уларнинг фикрига кўра, давлат солиқлардан ва трансферт тўловларидан фойдаланиш йўли билан жамият миллий даромадини камбағаллар фойдасига қайта тақсимлайди. Бу назариялар солиқларнинг даромадларни тартибга солиш функцияси мавжуд деган хулоса келиб чиқишига сабаб бўлди.
Мальмигиннинг фикрига кўра солиқлар уч функцияни бажаради, яъни фискал, тақсимлаш ва рағбатлантириш. Унинг фикрига кўра биринчи функция давлат даромадлари манбаларининг ташкил топиши билан боғлиқ, иккинчиси ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг даромадларини тақсимлашни назарда тутади. Рағбатлантириш функцияси турли имтиёзлар ва енгилликлар бериш йули билан амалга оширилади.1
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ғарб иқтисодий адабиётларидаги даромадларни бошқариш функцияси И.Мальмигинда тақсимлаш функцияси сифатида намоён бўлмоқда.
Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини амалиётда ҳаракат қилаётганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо яшаб, солиқ моҳиятини кўрсатиб туриши зарур. Бугун пайдо бўлиб эртага йўқ бўлиб кетадиган ҳолатлар солиқ функцияси бўла олмайди. Демак, функция категорияси доимий, қатъий такрорланиб турадиган воқеъликни ифодалайди. Шундай услубий ёндашишдан келиб чиқиб солиқлар функциясини аниқлаш керак.
Солиқларнинг функциялари масаласида катта баҳслашувлар мавжуд, лекин ягона бир фикрга келинган эмас. Кўпчилик иқтисодчилар солиқларга фискал, бошқарувчи, рағбатлантирувчи, назорат функциялари хос деб таъриф беришади.
Бизнинг фикримизча, солиқларнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир:
1. Солиқнинг фискал функцияси
2. Тартибга солиш функцияси.
3. Рағбатлантириш функциясчи
4. Солиқнинг назорат функцияси.
5. Солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси.
1. Солиқларнинг асосий функцияси - фискал функция ҳисобланиб (лотинча fiscus сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини (кўпгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланишини таъминлаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал opган, театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш солиқлар фискал функциясининг энг муҳим элементи ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан фискал функциянинг аҳамияти ошиб боради. Ишлаб чиқариш ижтимоий тусдалигининг чуқурлашиши фан-техника тараққиётининг ривожланиш муносабати билан асосан солиқлар ҳисобига шакллантириладиган молиявий ресурслар оқимини кўпайтиришнинг реал зарурати юзага келади. Давлат иқтисодий ва ижтимоий тадбирларга кўпроқ эътибор берган сари кўп молиявий ресурсларни сарфламоқда, лекин солиқ тизими ўзининг фискал функцияси вазифаларини бажариши жараёнида ишлаб чиқариш ўсишига, жамғариш жараёнига ҳалал бермаслиги, ижтимоий адолатни бузмаслиги ҳамда халқ хўжалигининг умумий тузилмасида бузилишлар ва четга чиқишлар содир бўлишига йўл қўймаслиги, бозор жараёнига путур етказмаслиги керак.
Солиқларнинг ушбу функцияси орқали ҳосил бўладиган пул ресурслари давлат фонди (давлат бюджети) орқали қайта таксимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, устувор тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади.
Жаҳон амалиётида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун солиқ имтиёзлари ва юқори даромад олувчи шахслар учун прогрессив ставкалар белгилаш ҳам қўлланади, яъни аҳолининг кам даромад оладиган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида даромадларни бир қисми қайта тақсимланади. Бундай ёндашувлар солиққа тортиладиган даромад аниқланаётганида солиққа тортилмайдиган минимум миқдоридаги даромад қўшилмайди, айни пайтда ортиқча даромадлар солиққа юқори прогрессив ставкалар бўйича тортилади.
Солиқларнинг кўпчилиги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда жойларда корхоналар фаолиятининг иқтисодий шарт-шароитларини ўзгартиришга мажбур этиб, молиявий ресурсларни макродаражада қайта тақсимлашга олиб келади.
2. Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида солиқларнинг иккинчи муҳим функцияси уларнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчилик роли ҳисобланади, яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан халқ хўжалиги тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайин «солиқ муҳити»ни яратади. Ушбу функция орқали солиқ тизимига таъсир кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш суръатларини рағбатлантиради ёки жиловлаб туради, сармоянинг бир тармоқдан солиқ муҳити энг маъқул бўлган бошқа тармоққа қўйилишини кучайтиради ёки пасайтиради, шунингдек аҳолининг тўловга қобил талабини кенгайтиради ёки камайтиради.
Солиқларнинг тартибга солувчи сифатидаги функциясининг аҳамияти бозор шароитида ўсиб бо­ради, бу даврда тадбиркорларни маъмурий қарам қилиш усуллари йўқ бўлиб кетади ёки жуда оз ҳолда қолади, корхоналар фаолиятини фармойишлар, кўрсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган «юқори ташкилот» тушунчасининг ўзи аста-секин йўқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади.
3.Рағбатлантириш функцияси солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради. Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали давлат халқ хўжалиги тараққиётини рағбатлантиради, бу би­лан фискал функцияни бажариш учун базани кенгайтиради, ишлаб чиқаришни солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали рағбатлантириб, давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб бориш билан солиқ юкини кучайтирмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши таъминланади.
4.Солиқларнинг назорат функцияси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёндан иборат. Солиқ ҳисоби солиқ идораларига белгиланган солиқ ҳисоби шакллари орқали солиқ тўловчилар ўзларининг солиқ мажбуриятларини қандай бажараётганликларини янада самарали назорат қилиш имконини беради.
5.Солиқларни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси ҳам муҳим аҳамият касб этиб, бу функция орқали харажатлар ҳажми ва конкрет солиқлар давлатнинг қандай ижтимоий-иқтисодий функцияларини бажаришга сарфланганлиги тўғрисида ахборот бериб турилиши жуда зарурдир. Шундай қилинса, солиқларнинг бюджетга тушиши тўлиқ, ўз вақтида ва осон кечади.
Бизни солиқ функцияларини қисқача кўриб чиқишимиз солиқлар молия ресурсларини тиклаш, хўжалик фаолиятини тартибга солиш ва даромадларни ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадлар учун қайта тақсимлаш бўйича муҳим вазифаларни бажаради деб хулоса чиқаришимиз учун имкон беради.
Солиқларнинг иқтисодиётдаги юқорида таъкидланган муҳим ўрнини белгиловчи бир қанча функциялари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида солиқларнинг ўрнини белгиловчи қуйидаги асосий омилларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
1.Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг зарурлиги.
Бизга маълумки, республикамизда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва давлат қурилишини амалга ошириш Республика биринчи президенти И А. Каримов томонидан илгари сурилган беш асосий тамойилига асосланади. Бу қоидалардан бири кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишдир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида аҳоли, айниқса унинг кам таъминланган қатламлари етарли даражада ижтимоий ҳимояланган бўлиши керак.
2.Аграр сектордаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш зарурлиги омили.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг асосий тармоқ аграр сектор ҳисобланади. Масалан, иккинчи жаҳон урушидан кейин тикланаётган Япония иқтисодиёти учун машинасозлик етакчи тармоқ сифатида ривожлантирилган эди. Бу тармоқ Япония иқтисодиётини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Бу энг аввало, унинг мамлакатга чет эл валюта тушумларини олиб келишда намоён бўлди. Ўзбекистан Республикасида қишлоқ хўжалиги ана шундай асосий тармоқ вазифасини ўтамоқда.
Юқоридагилардан кўринадики, қишлоқ хўжалигида солиқ, кредит воситалари ёрдамида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539-сонли қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун умумий белгиланган тартибдаги солиқ ва йиғимлар ўрнига бюджетга 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб ягона ер солиғи тўлаш тартиби жорий қилинди.
3.Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида солиқларнинг ўрнини белгиловчи асосий омиллардан яна бири - ҳозирги кунда кўпайиб бораётган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг даромадларини жалб қилувчи мукаммал солиқ тўловини юзага келтириш.
Бозор муносабатларининг ривожланиб бориши хусусий тадбиркорлик фаолиятини кенг қулоч ёйиши ва хусусийлаштириш жараёнларининг чуқурлашуви, тадбиркорлар даромадини ҳисобга олишни қийинлаштиради. Хусусийлаштирилган битта корхона ўрнида ўнлаб кичик, хусусий ва жамоа мулкига асосланган корхоналар пайдо бўлади. Мукаммал солиқ механизми яратилмаганлиги учун даромадлар суммасини аниқлашда жиддий хатоликларга йўл қўйилиши мумкин.
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сонли қарорига мувофиқ кичик корхоналар учун умумий белгиланган тартибдаги солиқлар ўрнига бюджетга ихчамлаштирилган солиқ тўлаш имконияти вужудга келди. Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда ихчамлаштирилган солиқ тизимининг жорий қилиниши бу тадбиркорлар учун давлат томонидан кўрсатилган катта ёрдам бўлди.
Юқорида тилга олинган омиллар солиқларнинг республика иқтисодиётида ўзига хос ўрни борлигидан далолат беради.
Солиқлар иқтисодиётнинг тарихий ривожланиши босқичларида ушбу ривожланиш жараёнларини таъминлаш мақсадига бўйсинувчи вазифаларни бажаради. Солиқларнинг функциялари эса ана шу вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Солиқлар бажарадиган вазифалар кўпчилик мамлакатларнинг солиқ қонунчилигида умумий ўхшашликларга эга. Ана шундай анъанавий солиқ вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Умумдавлат вазифаларини ҳал қилиш учун давлатга зарурий молиявий ресурслар таъминлаб бериш. Солиқларнинг фискаллик функцияси ушбу вазифани ҳал қилиш мақсадларига хизмат қилади. Бу вазифани ҳал қилиш давлатнинг иқтисодиётга қай даражада аралашувига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, солиқларнинг фискаллик функцияси шунчалик фаол булади. Аммо солиқларнинг ушбу вазифаси фақат иқтисодий жараёнларни қамраб олмайди, балки давлатнинг ноишлаб чиқариш харажатларининг кўпайиши ҳам давлатнинг ортиқча молиявий ресурсларга муҳтожлигини келтириб чиқаради.
- Мамлакат иқтисодиётида қулай инвестиция муҳитини яратишга кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикасида солиқларнинг ушбу вазифасини бажариши ўзига хос хусусиятларга эга. Асосий хусусиятларидан бири шундаки, ҳозирги кунда сармояларнинг асосий қисми савдо ва хизматлар соҳасига йўналтирилаётганлиги ташвишли ҳолдир. Бунинг асосий сабаби фойда нормасининг бу соҳаларда катталигидир. Солиқлар сармояларни бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига йўналтиришнинг қудратли воситаси бўлиши керак.
- Аҳолининг меҳнат фаоллигини рағбатлантириш. Солиқлар деярли барча мамлакатларда ушбу вазифани бажаради. Чунки, улар аҳоли даромадларини тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Даромадлардан олинадиган солиқ ставкаларининг энг юқори чегарасини сезиларли даражада пасайтириш ишчи кучининг таклифи билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиши мумкин. 70-80 йилларда Швецияда солиқ ставкаларининг аҳоли даромадларига прогрессив равишда қўллаш малакали ишчиларнинг бошқа мамлакатлар томон миграциясига олиб келган.
- Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида даромадларни тақсимлашнинг самарадорлик ва адолат тамойиллари ўртасидаги мувофиқликка эришиш. Амалдаги солиқларга барқарорлик ва мосланувчан солиқ ставкаларининг хослиги солиқларнинг узоқ муддатли вазифаларини амалга оширишга замин яратади. Миллий ва хорижий инвесторлар капитал қўйилмаларини амалга оширар экан, улар ўзларининг солиқ мажбуриятларини аниқ билиши керак. Солиқ турлари ва ставкалари барқарор ва тез-тез ўзгармайдиган бўлиши керак. Солиқ тизимига мустаҳкам ишонч бўлмаган тақдирда узоқ муддатли инвестицияларнинг харакати сусаяди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, солиқларнинг бюджетга ижобий таъсиридан ташқари, муҳим иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш соҳасида ҳам улардан фаол фойдаланиш мумкин. Нарх-навонинг ислоҳ қилиниши, ташқи савдонинг эркинлаштирилиши, меҳнат бозорининг ислоҳ қилиниши ва ҳоказолар янги пайдо бўлган тижорат структураларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш заруриятини юзага келтиради. Бу вазифани солиқ ставкаларининг табақалаштириш йўли орқали ҳал этиш мумкин.
Шундай қилиб, солиқларнинг вазифалари уларни амалга ошириш муддатига қараб, қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатли вазифаларга бўлинади. Бу вазифалар мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилади. Солиқлар нафақат давлат бюджетининг тушумларига бўлган эҳтиёжларни қондиришга, балки давлат даромадларини бюджетнинг ўрта муддатли режада ҳаётийлигини яхшилаш мақсадида мослашувчанлигини амалга оширишга ҳам хизмат қилиши мумкин.



Download 75,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish