1. 2-мавзу. Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими Режа


Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойили



Download 75,17 Kb.
bet4/17
Sana30.03.2022
Hajmi75,17 Kb.
#517469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.2-мавзу.Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими

3.Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойили. Адолат тамойилларига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойилининг бир қанча асосий гуруҳдаги солиққа тортиш тамойилларига бўлинади. Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозиш. Горизонтал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиққа тортишнинг тахминан тенг шартларини қўлланишни кўзда тутади.
Вертикал адолат деганда, хўжалик юритишнинг бир мунча оғир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиққа тортишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ шартларни қўлланиш тушунилади. Солиқларнинг рағюатлантириш функциясини бажариш доирасида иккинчи тамойил бузилиши мумкин. Масалан, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида уларни ишлаб чиқариш бўйича солиққа тортишда бир қадар имтиёзли шартлар ёки бунинг аксича вино-ароқ ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш учун улардан олинадиган эгри солиқларнинг юқори ставкалари белгиланган ҳоллар ҳам бўлади.
Ижтимоий адолат тамойилини амалга оширишга турлича ёндашувлар бўлиши мумкин. Агар солиқларни тўпланган солиқлар ҳисобидан рўёбга чиқариладиган давлат дастурларидан кейинчалик фойда кўрадиган шахслар тўласа, у ҳолда адолатли деб ҳисобланади. Айтайлик, транспорт воситаларига солиқлардан тушадиган маблағни давлат катта йўлларни таъмирлашга ёки қуришга сарфласа, бундан солиқ тўловчиларнинг ўзлари - автомобил эгалари наф кўради. Бироқ бундай ёндашувни кенг миқёсда амалга оширишнинг иложи бўлмайди. Ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, маорифни ривожлантириш, атроф-муҳитни қўриқлашдан аниқ равишда ким кўпроқ фойда кўришини қандай қилиб ҳисоблаб чиқиш мумкин? Ҳатто бепул соғлиқни сақлаш дастурларидан асосан кўп болали оилалар, кекса ва ночор фуқаролар фойдаланишлари аниқлаб чиқилган тақдирда ҳам ана шу мақсадлар учун махсус солиқларни айнан уларнинг ўзидан ундиришни талаб қилиш адолатдан бўладими?
Амалиётда бошқача ёндашув бирмунча кенгроқ қўлланилади, унга кўра тўлов қобилияти тамойили асос қилиб олинади: солиқ тўловчининг даромади қанчалик юқори бўлса, ундан шунча кўп миқдорда солиқ ундирилади. Бу гапнинг маъноси шуки, бадавлат одамлар бепул мактаб маорифи, миллий мудофаа, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар учун бир қадар юксак иқтисодий масъулиятни ҳис этишлари лозим, чунки улар камбағалларга нисбатан кўпроқ тўлашга қодирдирлар. Бой одамлар бепул давлат дастурларидан фойдаланадиларми, агар фойдалансалар, қай даражада - бунинг аҳамияти йўқ. Аслини олганда, ўзига тўқ кишилар таълим бериш ва хизмат кўрсатиш яхшироқ йўлга қўйилган мактаб ва шифохоналарни танлайдилар. Бундай тўлов қобилияти концепцияси АҚШ солиқ сиёсатида кенг тарқалган.
Бироқ амалиётда солиққа тортишнинг мазкур концепцияси тез-тез жиддий қийинчиликларга дуч келиб туради. Йилига 100 минг доллар даромад оладиган киши йилига 10 минг доллар даромад оладиган кишига нисбатан кўпроқ солиқ тўлашга қодир, деган фикрга қўшилиш мумкин. Бироқ бунда биринчи киши иккинчисига қараганда айнан неча баравар кўп солиқ тўлаш имкониятига эга, деган масала ноаниқдир. Бадавлат одам ўзининг даромадидан ўша ҳиссани ва мутлақ катта суммани тўлайдими ёки солиқ сифатида умуман кўпроқ ҳиссани тўлайдими? Афсуски, аниқ бир одамнинг солиқ тўлаш имкониятларини ўлчаш учун илмий асосланган қандайдир усуллар йўқ. Амалиётда бунга жавоб, таклифлар ва тахминлар эмпирик йўл билан ёки ҳукуматнинг даромадларга бўлган жорий эҳтиёжлари, сиёсий қараши асосида пайдо бўлади.
Солиққа тортишдаги адолат тамойили баъзи ҳолларда тақсимотдаги ижтимоий адолат тамойили кўринишида намоён бўлади. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, бу тамойилни даромадларни тенг равишда тақсимлаш, бараварлаштириш деб тушунмаслик керак. Қонун олдида тенгликка риоя этилиши, ижтимоий мумтозликка, ирқ ва динга муносибликка асосланган имтиёзларнинг бекор қилиниши, инсон асосий ҳуқуқларга бирдай эга бўлиши каби тенглик тамойиллари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ва бу тамойилларга қадриятларнинг ижтимоий тизимида қатъий амал қилмоқ лозим. Моддий тенглик, яъни даромадлар, мулк, истеъмол соҳасидаги тенглик ҳақида гап кетадиган бўлса, айтиш керакки, бундай тенгликка эришиб бўлмайди. Давлат ва жамият барча фуқаролар яхши ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароит яратиб беришлари керак, албатта, солиққа тортиш тизими эса истиқболга мўлжалланган режада аҳолининг фаровонлигини умумий тарзда амалга ошириш орқали жамият қуйи қатламларининг аҳволи изчил равишда яхшиланиб боришига кўмаклашмоғи зарур.

Download 75,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish