1. 2-мавзу. Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими Режа


Амалдаги солиқ кодексига кўра солиқ тўловчилар кўйидаги мажбуриятларга эгадирлар



Download 75,17 Kb.
bet16/17
Sana30.03.2022
Hajmi75,17 Kb.
#517469
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1.2-мавзу.Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими

Амалдаги солиқ кодексига кўра солиқ тўловчилар кўйидаги мажбуриятларга эгадирлар:

  • [ОКОЗ:

  • 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.12.00.00 Солиқ маслаҳати]

  • белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши;

  • ҳужжатларни кўриб чиқиш ёки тушунтиришлар бериш зарурияти тўғрисида чақирув хатини олганида солиқ органига келиши;

  • товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериши;

  • солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек электрон манбаларда сақланадиган тегишли ахборот билан танишиш имкониятини таъминлаши;

  • солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариши, кўрсатилган органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги;

  • агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
    солиқ ҳисоботларининг ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг тегишли солиқларни тўлаш учун белгиланган календарь йилдан кейинги беш йил мобайнида бут сақланишини таъминлаши;

  • ўзи солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларидаги ва чет эл юридик шахсларидаги иштироки тўғрисида, агар устав фондидаги
    (устав капиталидаги) улуши 10 фоиздан ортиқ бўлса, хабардор этиши шарт.

  • Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ўзлари ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига ўзларининг барча алоҳида бўлинмалари тўғрисида ва алоҳида бўлинмаларга оид илгари хабар қилинган маълумотларидаги ўзгаришлар тўғрисида алоҳида бўлинма ташкил этилган ёки мазкур маълумотлар ўзгартирилган кундан эътиборан бир ой ичида хабар қилиши шарт.

6. Солиқлар ва макроиқтисодий ҳолатнинг узвий боғлиқлиги


Иқтисодиётнинг самарали ривожланиши кўп даражада давлат томонидан иқтисодий жараёнларни бошқаришни тўғри ташкил этишга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шу туфайли ҳам Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиш хусусиятларидан бири давлатнинг иқтисодий ўзгаришларнинг ташаббускори ва бош ислоҳотчиси қилиб белгиланганидир.


Бозор муносабатларига ўтишнинг қийин даврида аҳолининг манфаатларини фақат кучли қайта тақсимлаш воситасига эга бўлган давлатгина ҳимоя қилишга қодирдир. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки йиллариданоқ давлат иқтисодиётни тартибга солишда солиқлардан ушбу концепцияга асосланган ҳолда фойдаланиб келмоқда.
Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси, бошқа кўпгина омиллар билан бир қаторда, унга нисбатан юргизилаётган солиқ сиёсатига ҳам бевосита боғлиқдир. Давлат солиқ сиёсатини ишлаб чиқиб ва уни ҳаётга татбиқ этиб, иқтисодий ривожланишга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади. Шу боисдан давлат солиқ сиёсати орқали макроиқтисодий самарадорликка эришиши мумкин.
Солиқ сиёсатини амалга оширишда хизмат қиладиган солиқ дастаклари (имтиёзлар, ставкалар, солиққа тортиладиган базани шаклланиши ва бошқалар) кучли таъсир этувчи ва қийин бошқариладиган солиқ қуролларидир. Масалан, солиқ тўловчиларга кенг солиқ имтиёзларини бериш бюджетнинг даромадларини шакллантириш нуқтаи назаридан бутунлай тескари оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бошқа томондан эса, солиқ имтиёзларининг ҳар томонлама бекор қилиниши тадбиркорлик фаоллигига салбий таъсир кўрсатиши ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш соҳаларига капитал қўйилмаларнинг сезиларли камайишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида баъзи тармоқлардаги мавжуд мувозанат бузилади.
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида юргизилаётган иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисми бўлган солиқ сиёсати мустақил равишда юргизилаётган солиқ сиёсати ҳисобланиб, унинг марказий вазифаларидан бири сифатида республикамизда бозор муносабатларини қарор топтириш ва уни ривожлантиришга хизмат кўрсатиш қаралмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик муҳитини яратиш ва уни ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этганлиги учун солиқ сиёсати ҳам бизнинг республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги, шак-шубҳасиздир.
Бир вақтнинг ўзида пухта ишлаб чиқилган солиқ сиёсатининг ҳаётга қандай тадбиқ этилиши шу сиёсатни амалга оширишда қўлланилиши лозим бўлган солиқ механизмига узвий боғлиқдир.
Солиқ сиёсатининг макроиқтисодий ҳолатга таъсири жуда катта бўлиб, мамлакатда яратиладиган ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг ўзгариши солиқ сиёсатининг самарасига бевосита боғлиқдир. Солиқ сиёсатининг макроиқтисодий ҳолатга таъсирини солиқларнинг ялпи талаб ва ялпи таклифга, инвестицион муҳитга, истеъмолга, иқтисодий барқарорликка таъсири кабилар билан баҳолаш мумкин.
Солиқ сиёсатини амалга оширишда муҳим бир мезон бўлиб солиқ ставкалари ҳисобланади.
Солиқ ставкаларининг ўзгартирилиши бевосита талаблар йиғиндисига таъсир қилади. Истеъмолнинг ҳам, инвестицияларнинг ҳам ҳажми солиқларнинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлади. Масалан, бюджетга солиқ тушуми камайиб, давлат харажатлари аввалгича қолган пайтда истеъмол ва инвестиция харажатларининг ўсиши рағбатлантирилади.
Ялпи талаб қанчалик кўпайгани билан у иқтисодиётни ишлаб чиқариш имкониятлари (мавжуд ресурслар ва технологияларнинг шартли миқдори ва сифати) доирасидан ташқарига «суриб қўйишга» қодир бўлмайди. Ишлаб чиқариш имкониятлари чегарасига яқинлашганда йиғма талабнинг ўсиши асосан реал ишлаб чиқаришнинг эмас, балки нархларнинг кўтарилиши ҳисобига рўй беради. Бинобарин, рағбатлантирувчи солиқ-бюджет сиёсати иқтисодиёт пасайиш вазиятида бўлгандагина чинакам ижобий самара беради. Солиқ сиёсати олиб борилаётганда қисиб чиқариш деб аталадиган вазият билан тўқнашув рўй беради. Масалан, давлат харажатлари ўзгармай турган шароитда солиқ тушумлари камайди (ёки аксинча, давлат харажатлари кўпайиб, солиқ тушумлари эса аввалги даражасида қолди). Давлат харажатлари ва даромадлари ўртасидаги фарқнинг ортишини (бюджет камомадининг ўсишини) давлат қарзлар ҳисобига қоплашга мажбур. Бунда давлат облигациялар чиқариши мумкин, бу облигацияларнинг сотилиши молия бозори маблағларидан фойдаланиш имконини беради. Бундай саъй-ҳаракат молия бозорида миллий жамғармалар таклифи камайишига олиб келади. Натижада фоиз ставкалари кўтарилади ва хусусий инвестициялар ҳажми тушиб кетади. Биз кўрган ҳолатда солиқларнинг камайиши туфайли келиб чиққан бюджет камомадининг ўсиши хусусий инвестицияларни «суриб чиқаради»ки, бунинг натижаси ўлароқ, ялпи талаб даражаси ўзгармай қолади. Бинобарин, қисқа муддат ичида суриб чиқариш самараси амал қилмайди ёки сезилмайдиган даражада рўй беради: молия бозори такомиллашмагани (корхоналар ка­питал маблағ сарфлаш учун пул оладиган кредит ҳақидаги битимлар илгари тузиб қўйилгани) сабабли инвестициялар ва жамғармалар узоқ истиқболдагина тенглашади.
Солиқ сиёсатининг самарадорлиги соф экспорт самараси билан чекланади. Биз аниқлаганимиздек, солиқларнинг камайтирилиши миллий жамғармалар миқдорини кичрайтиради ҳамда ички фоиз ставкаларини катталаштиради. Бундай вазият оқибатда фақат ички (миллий) инвестицияларнинг қисқаришигагина эмас, балки мамлакатга чет эл капиталининг оқиб кириши тезлашишига ҳам олиб келади. Мазкур ҳолатда хориж инвестициялари ўсиб бораётган ички фоизли ставкалар билан рағбатлантирилади. Чет эл капиталининг оқиб келиши миллий валютага талабни оширади. Натижада валюта курси кўтарилади, соф экс­порт миқдори қисқаради. Валюта курси кўтарилганида миллий товарлар жаҳон бозорида анча қимматлашади, хориж товарлари эса ички бозорда арзонлашади. Шундай қилиб, солиқларни камайтириш туфайли жамият харажатларининг кенгайиб кетиши экспортнинг қисқариши ва импортнинг ўсиши билан боғлиқ ялпи талабнинг пасайиши ҳисобидан қисман текисланади. Бундай самара қайд этилган валюта курслари шароитида амал қилмайди: солиқлар камайтирилганида валюта курси аввалги даражасида қолади ҳамда соф экспорт тегишли равишда ўзгармайди.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, рағбатлантирувчи солиқ сиёсати фақат қисқа муддатли туркумий тебранишлар оқибати бўлган иқтисодий пасайиш шароитида, фақат қайд этилган валюта курслари пайтида сезиларли макроиктисодий самара беради. Вақтнинг узоқ оралиқларида эса у таъсирли бўлмайди.
Энди солиқларни қисқартириш оқибатларини ялпи таклифга таъсирини кўриб чиқайлик. Мазкур тадбирнинг самараси шундан иборатки, бунда таклифнинг эгри чизиғи ўнгга қараб силжийди - солиқларнинг пасайтирилиши харажатларнинг қисқаришини (бу ҳолат тадбиркорларни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга рағбатлантиради) ҳамда «соф» иш ҳақининг ўсишини (бу ҳолат эса ёлланма ходимларни меҳнат таклифини кўпайтиришга рағбатлантиради) англатади. Бунда (солиқларнинг камайтирилиши оқибатида) ялпи талаб одатда ялпи таклифга нисбатан кўпроқ ўсиб боради. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришнинг кенгайиши билан бир қаторда нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши кузатилади.
Бироқ йиғма таклиф даражасининг ўзгариши узоқ давом этадиган мураккаб жараёндир. Шунинг учун ҳам макроиқгисодий барқарорлик мақсадига эришиш учун давлат энг аввало ялпи таклифга эмас, балки ялпи талабга таъсир кўрсатишга интилади. Бунинг устига, ҳозирги замон иқтисодчиларининг аксарияти ҳисоблашича, макроиқтисодий беқарорлик (иқтисодий туркумлар) асосан йиғма талаб беқарорлигининг оқибатидир. Масалан, иқтисодиёт ялпи талабнинг салбий ўзгариши таъсири туфайли пасайиш жараёнини бошдан кечирмокда. Бундай ҳолатда давлат жамиятнинг йиғма харажатларини солиқларни камайтириш ва давлат харажатларини кенгайтириш воситасида рағбатлантиришга интилади. Агар ҳукумат иқтисодиётнинг «зўриқиши»дан хавотирланса ёки пулнинг қадрсизланиш суръатларини секинлаштиришни истаса, у ҳолда ўзининг молия сиёсатини қаттиқ олиб боришда солиқларни ошириши ва давлат харажатларини қисқартириши лозим бўлади.
Солиқ тизими - иқтисодиётни ривожлантириш учун инвестиция фаолиятини қўллаб қувватлашнинг самарали механизмини ўзида мужассам этиши лозим. Мамлакатда соғлом инвестицион муҳитни шакллантириш мураккаб макроиқтисодий жараёнлардан биридир.
Солиқ механизмидаги ўзгаришлар ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўзгаришига таъсир қилиши билан биргаликда, инвестициялар ўзгаришига ҳам таъсир этади. Бундай олиб қараганда солиқлар ва инвестициялар ўртасида узвий алоқадорлик мавжуд. Солиқлар воситасида янгидан яратилган қийматнинг давлат ва солиқ тўловчилар ўртасида тақсимланиши солиқлар ва инвестициялар ўртасидаги алоқадорликни таъминлайди. Солиқлар бўйича енгилликлар берилиши кўп жиҳатдан солиқ тўловчиларни ишлаб чиқаришга рағбатини кучайтиради, уларда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги техника ва технологияларни жорий қилиш мойиллигини кучайтиради. Ўз навбатида солиқлар воситасида инвестицияларнинг рағбатлантирилиши келажакда давлат бюджетига ундириладиган солиқ базасини кенгайишига хизмат қилади. Масалан, бу ҳолатни биргина мисол билан изоҳлашимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон Қарорига мувофиқ юқори сифатли, рақобатбардошли истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни ва уларнинг ассортиментини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан юқори даражада тўлдириш мақсадида 2003 йилдан 2008 йилга қадар юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун ягона солиқ, айрим турдаги товарларга нисбатан белгиланган акциз солиғи, ер солиғи бўйича бир қатор имтиёзлар белгиланганки, ушбу имтиёзлар воситасида корхоналарнинг инвестиция маблағлари кенгайтирилишига эришиши асосий мақсад қилиб қўйилган. Ушбу қайд этилган имтиёзларнинг энг хусусиятли томони шундан иборатки, имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар корхоналар томонидан фақат ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг ассортиментини кенгайтириш ва рақобатбардошлилигини ошириш билан боғлиқ тадбирларгагина сарфланиши мумкин ёки бошқача қилиб айтганда бўшайдиган маблағлар юқоридаги тадбирларгагина инвестиция қилиниши мумкин. Акс ҳолда, яъни бўшайдиган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган ҳолларда ушбу маблағлар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималарни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда бюджетга ундирилади.
Солиқлар билан инвестициялар ўртасидаги боғлиқликни ёритар эканмиз, шуни алоҳида қайд этишимиз лозимки, инвестицияларнинг ўсиши ҳам ўз навбатида солиққа тортиладиган базанинг ошишига олиб келади. Юқоридаги мисолимизга қайтадиган бўлсак, малакатимиз солиқ тизимида амал қилаётган ушбу имтиёзлар инвестицияларни ўсишига олиб келиши билан биргаликда келажакда солиқ базасини ҳам кенгайишига хизмат қилади.
Солиқлар воситасида янгидан яратилган қиймат кўпроқ миқдорда давлат томонидан ўзлаштирилса корхоналарнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятларини чеклайди. Лекин бунда шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, бунинг ҳам айрим ижобий жиҳатлари мавжуд. Маълумки, давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири норентабел соҳаларга инвестиция киритишдан иборат. Ишлаб чиқарувчиларга қанчалик имтиёзлар берилган билан уларда норентабел соҳаларни инвестиция қилишга мойилликни кучайтирмайди. Чунки, уларнинг бундай фаолияти уларга келажакда фойда бермайди. Ана шунинг учун давлат солиқлар ҳисобига шакллантирилган маблағлар ҳисобидан ана шундай соҳаларга инвестиция киритишини ҳам қайсидир маънода солиқлар ва инвестициялар ўртасидаги алоқадорликнинг бир кўриниши сифатида изоҳлаш мумкин.



Download 75,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish