1. 2-мавзу. Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими Режа



Download 75,17 Kb.
bet11/17
Sana30.03.2022
Hajmi75,17 Kb.
#517469
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
1.2-мавзу.Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими

Солиқ юки - солиқ тўловчининг муайян вақт оралиғида тўлаган солиқлари йиғиндисини ифодалайди. Бунда солиқ тўловчиларнинг тўлайдиган барча солиқлар ва солиқсиз мажбурий тўловларининг йиғиндисини ифодаланади. Солиқ юкининг аниқ солиқ тўловчилар зиммасига қанча тўғри келганлигини аниқлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Бироқ тўғри солиқларда солиқ оғирлиги айнан солиқни бюджетга ҳисоблаб ўтказувчи солиқ тўловчилар зиммасига тушса, эгри солиқларда солиқ юки солиқни тўловчилар эмас, балки товар (иш, хизмат) ларни истеъмол қилувчилар зиммасига тушади. Муайян турдаги юридик ва жисмоний шахслар бўйича солиқ юкининг бир йилда бюджетга тўланган барча мажбурий тўловлар йиғиндиси билан аниқлаш мумкин. Солиқ юкининг даражаси ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий қудратига, инфляция даражасига, давлатнинг ваколатли функцияларни қўллашига, қолаверса бозор муносабатларининг ривожланишини ва ижтимоий ҳаракат доирасига бевосита боғлиқ бўлади.
Солиқ юкини ифодалашнинг бир қанча кўринишлари мавжуд: макродаражадаги солиқ юки, мезодаражадаги солиқ юки ва микродаражадаги солиқ юки. Солиқ юки макродаражада ифодаланганда бутун мамлакат миқёсида ифодаланиб, асосий кўрсаткич сифатида муайян вақт оралиғида давлат бюджетига келиб тушган солиқлар йиғиндисини ана шу вақт оралиғида яратилган ЯИМ ёки МД га нисбати олинади. Мезон даражада ифодаланганда алоҳида олинган соҳа, тармоқ ёки секторга тўғри келадиган солиқ юки ифодаланса. Микродаражада эса, аниқ бир олинган субъектга тўғри келадиган солиқ юки ифодаланади.


4. Солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари

Жамият иқтисодий тараққиёти бир томондан унинг ички механизмига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан бошқарувнинг характерига, ижтимоий-сиёсий ҳолатга, мувозанатга боғлиқ бўлади. Оддий қилиб айтганда устқурмага ҳам бевосита боғлиқдир. Мазкур жараёнда ижтимоий сиёсат алоҳида роль ўйнайди. Ижтимоий сиёсат ўз навбатида ички ва ташқи маданий-маърифий, сиёсий, иқтисодий сиёсат кабиларга бўлинади. Иқтисодий сиёсат ҳам ўз навбатида молия, пул-кредит, бюджет, солиқ сиёсати каби турларда амал қилиб, уларни яхлитлиги макроиқтисодий даражада қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари фаолиятларининг асосий ажралмас қисмига айланади. Шу ўринда солиқ сиёсатининг мазмунига тўхталиб ўтадиган бўлсак, юқорида қайд этилганидек, солиқ сиёсати иқтисодий сиёсатнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, давлатнинг муайян даврда аниқ мақсадларга қаратилган солиқ соҳасидаги фаолиятидир. У таркибан солиқларни жорий этиш, солиққа оид ҳуқуқий база яратиш, жорий этилган солиқлар ва солиқсиз тўловларни амалиётда ишлаш механизмини шакллантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган давлатнинг тегишли ваколатли органлари томонидан комплекс тарзда олиб бориладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир. Мамлакат солиқ тизими хусусиятлари, йўналишлари, қандай солиқларнинг жорий этилиши, улар ўртасидаги нисбатни таъминлаш каби масалаларни солиқ сиёсати белгилаб беради.


Биринчи Президентимиз И.А. Каримов «Солиқ сиёсатининг вазифаси - бир томондан, давлат бюджети даромадининг барқарор сафарбарлигини таъминлашдан, иккинчидан, корхоналарни республика учун зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиришдан иборат»,3, деб алоҳида таъкидлаб ўтган.
Солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари сифатида мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги (1991 йил 15 феврал), «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларнинг даромад солиғи тўғрисида»ги (1991 йил 15 феврал), «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида»ги (1993 йил 7 май) Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари каби меъёрий ҳужжатлардан иборат бўлган бўлса, 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ги Қонуни юқоридаги ҳужжатларнинг айримларини ўз кучини йўқотишига олиб келган бўлса, айримларининг ҳуқуқий базаси кенгайишига, кучайишига хизмат қилиб келмоқда. «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, шу кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақил солиқ сиёсатини олиб боради. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқароларнинг бурчларига солиқларни тўлаш мажбурияти ҳам киритилган: «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашга мажбурдирлар»4. Шунингдек республикамиз ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилиши ва уни белгилаш ваколати ҳақидаги жумлалар келтирилган: «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқларни жорий қилишга фақат Олий Мажлис ҳақлидир».5
Бугунги кунда республикамиз солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни, ҳукуматнинг бошқа солиққа оид қонун, қарорлари, Президент Фармонлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан изоҳланади.
Ҳозирги пайтда республикамиз солиқ сиёсатининг асоси Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва муваффақиятли тарзда амалиётда ўз аксини топаётган иқтисодий ривожланишнинг беш тамойилидир. Солиқ сиёсати ана шу тамойиллар асосида ташкил этилган бўлиб, солиқ соҳасидаги самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади. Шу билан бирга, ўрганишлар натижалари мазкур соҳада бир маромда иқтисодий ўсишга, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлашга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни кўрсатди, хусусан:
Мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган солиқ юкини камайтириш 
ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижалари ҳамда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва халқаро экспертларнинг тавсияларидан келиб чиқиб:

Download 75,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish