1 – сон амалий машғулот



Download 127,5 Kb.
bet5/8
Sana21.02.2022
Hajmi127,5 Kb.
#58794
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Амалий машгулот

Антропометрия – инсоннинг жисмоний ривожланишидаги морфологик ва бир қатор функционал кўрсаткичларини баҳолаш усуллари йиғиндисидир. Антропометрик текширувда бўй, вазн, кўкрак қафасининг айланаси (тинч ҳолатда, имкон борича нафас олиш ва нафас чиқариш), ўпканинг хаётий сиғими, бўйин, бел, елка, думба, тизза айланаси ўлчанади. Қўл ва бармоқларнинг кучи динамометр билан ўлчанади. Антропометрик кўрсаткичлар ёрдамида шунингдек тана массаси таркиби (мускул, ёғ ва суякнинг ўзаро мутаносиблиги), тананинг фаол массаси ва умумий сув миқдори аниқланади. Бўй узунлиги ўтирган ва турган ҳолатда ёғоч бўй ўлчагич билан аниқланади. Бўй ўлчагич тагликка махкамланган тик устун ва баландлиги 40 см ли олинадиган ўтирғич, баланд-пастга сирғала оладиган тахтакачли муфталардан иборат. Устун бўйлаб иккита рақамлар даражаси бўлиб (пастдан юқорига қараб сантиметрларга бўлинган), биттаси тагликдан бошланади, иккинчиси ўтирғичдан бошланади. Оёқ узунлигини тикка тургандаги узунликдан, ўтирганда ўлчанган узунликни айириб белгиланади.Тана вазни тиббий тарозида ўлчанади (аниқлиги 50 г гача бўлган). Айлана ўлчовлари сантиметрли лентада ўлчанади. Ўпканинг хаётий сиғими спирометр ёрдамида ўлчанади. Спирометр – ўпка хаётий сиғимини ўлчайдиган асбоб; ўпканинг хаётий сиғимини ўлчашда – имкон борича нафас олиб, сўнг нафас чиқаргандаги ҳаво сиғими аниқланиши керак. Спирометрлар турлича тўзилган бўлиб, 2 хил бўлади: сувли ва қуруқ (газли соат). Ўпканинг хаётий сигими найча орқали спирометрга ҳаво пуфлаш орқали аниқланади.
Қўл панжаси мускуллари динамометр билан, орқанинг эгиладиган – букиладиган мускуллари становой динамометр билан ўлчанади. Тери ости ёғ қатлами қалинлиги калипер билан ўлчанади. Калипер – инсон танасидаги мавжуд терининг ёғ қатламлари букилмалари қалинлигини ўлчайдиган асбоб. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар танаси массаси таркибини аниқлаш учун кўпинча 90 мм2 сиртни қамрай оладиган калипер қўлланилади. Босим (10 г м) пружина ёрдамида белгиланади.
Текширув услуби: Текширилаётган спортчи чап қўлини икки бармоғи билан терини тортиб туради (оёқларда 2-3 см, баданда 5 см) ва калипер оёқчаларини қилади. Тери қавати бир хил қалинликда бўлиши керак. Тана массаси таркиби аниқланганда букилмалар қалинлиги елканинг орқа ва олд қисмида, билакда, орқада ва қоринда, думбада ва тиззада ҳамда кўкракда аниқланади. Тана массаси таркибини аниқлашда калиперометриядан ташқари тана узунлиги, елка, билак, думба ва тизза айланасининг ҳажми хақидаги маълумотлар керак. Бу кўрсаткичлар цирқўль ва сантиметрли ленталар ёрдамида ўлчанади. Маълум формула орқали тана массаси, таркиби ҳисоблаб чиқилади. Эркакларда ёғ компонентлари (таркиби) нинг ўртача ҳажми - 12 %, мускул - 43 %, суяк - 18 %; (аёлларда 23 %, 43%, 17%). Спорт билан шуғулланувчиларда ёғни камайиши ҳисобига мукус компонентлари ортади.
Жисмоний ривожланиш таснифини беришда танадаги сув миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Умумий сув - 21,993-0,406 – тана массаси (кг) – 0,209 бўй (эркаклар учун тикка туриб). Умумий сув – 10,313 – 0,252- тана массаси (кг) – 0,154 бўй (аёллар учун). Умумий сувнинг ўртача ҳажми =50-60 %. Мускул компонентлари ортиб бориши билан сув миқдори фоизи ошиб боради.
Антропометрик текширишлар натижасини баҳолаш стандартлар, ўзаро боғлаш, профиллар, индекслар усули билан амалга оширилади.

Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish