Шахснинг жисмоний ривожланишини бу усулда баҳолаш, унинг жисмоний тараққиётини кўрсаткичларини ўзи мансуб бўлган ёшдаги жинс гуруҳининг ўртача кўрсаткичларига (стандартларга) қиёслаш усули билан ўтказилади. Жисмоний ривожланиш жадвалларида (стандартларда) ҳар бир ёш ва жинс учун алоҳида жадвал тўзилган бўлиб, уларда ҳар бир белги учун ўртача кўрсаткичларда0н бўлиши мумкин бўлган оғишларни ифодалайдиган ўртача арифметик ва ўртача квадратик оғишлар кўрсатилади. Агарда шахсни текшириш маълумотлари қиёсланганда бўй, вазн, кўкрак қафаси айланаси кўрсаткичлари М -1 га мос келса, унда шахснинг жисмоний тараққиёти ўртача ҳисобланади.
-1 дан - 2 томонга оғиш бўлса унда ривожланиш ўртадан паст, -2 дан -3 гача ва ундан ҳам кам оғиш бўлса ривожланиш ундан ҳам паст бўлади. Оғиш 1 дан 2 гача бўлса ривожланиш ўртадан юқори бўлади. 2 дан 3 гача бўлса энг юқори даражадаги ривожланиш бўлади. Жисмоний тараққиётни стандартлар ёрдамида баҳолашнинг бирдан-бир камчилиги жисмоний ривожланишнинг ҳар бир кўрсаткичи бир-бири билан боғланмаган ҳолда алоҳида-алоҳида баҳоланади. Шунинг учун ҳам жисмоний ривожланишни корреляция, яъни аъзоларни ўзаро боғлаган ҳолда баҳолашда кўпроқ маълумот олинади.
Ўзаро боғланиш усули (регрессия шкаласи)
Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ўзаро бир-бири билан боғлиқдир, шунинг учун бир аъзо ўзгарса, иккинчисида ҳам ўзгариш пайдо бўлади. Бу боғланиш сон жихатдан корреляция коэффиценти билан ифодаланади. Корреляция коэффиценти ёрдамида бир кўрсаткич бирга ўзгарса, иккинчиси қанча катталикда ўзгаришини кўрсатадиган регрессия коэффицентини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Жисмоний ривожланиш стандартлари параметридан ва регрессия сигмасидан фойдаланиб, регрессия шкаласи каби баҳолаш жадвали тузилади. Шахснинг жисмоний тараққиётини корреляция усулининг регрессия жадвалида баҳолаш жисмоний тараққиётини баҳолашда асосий кўрсаткичлар мажмуида (бўй, тана вазни, кўкрак айланаси) баҳолашга имкон беради. Энг асосий кўрсаткич гавда узунлиги ҳисобланади, қолган соматометрик кўрсаткичлар ўнга нисбатан олинади (яъни тана вазнини кўкрак айланасига, гавда узунлигига мутаносиблиги ҳисобига олинади). Шу мақсадда регрессия шкаласидан текширилаётган шахснинг бўй кўрсаткичини, шунингдек шу бўй кўрсаткичига мос тана вазни ўлчамини топиш мумкин. Сўнгра тана вазни бўй узунлиги билан қиёсланади ва улар ўртасидаги айирма топилади. Кўрсаткичларнинг пасайиш даражаси (- минус белгиси) ёки кўпайиш (+ плюс белгиси) даражаси бўлиши мумкин бўлган оғишларни ифодалайди, бунинг учун олинган фарқни муайян регрессия сигмасига бўлинади. Шу йўл билан текширилаётган шахснинг кўкрак айланасини унинг мавжуд бўйидан оғиши ўлчами аниқланади. Бўлиши мумкин бўлган кўрсаткичларнинг тана вазни ва кўкрак айланаси оғишлари бўйича уйғунлик ва морфологик статуси даражасини топиш мумкин. Морфофункционал ҳолат 3 хил: уйғун (меъёрида), носоз (дисгормоник) ва ўта носоз (дисгормоник) бўлади. Жисмоний тараққиётни баҳолаш усули болалар ва катталарда турича бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |