Мавзунинг асосий масалалари:
1. Шифокор назоратини ташкил этиш ва унинг мазмуни.
2. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланганлигини текшириш усуллари.
3. Одам танаси ва аъзоларини ўлчашга асосланган текширув усуллари (антропометрия).
Шифокор назоратининг асосий вазифаси қуйидагича: кузатишда бўлган қишиларда махсус жисмоний тарбия воситалари ва усулларини аниқлаш мақсадида шахснинг жисмоний ривожланиш ҳолатини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлигини аниқлаш; жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи шахсларни мунтазам кузатиш, спортчиларни диспансерларда кўрикдан ўтказиш; жисмоний тарбияда энг мухим санитария – гигиена шароитларини аниқлаш, спорт тадбирларида тиббий ёрдам кўрсатиш, жисмоний машғулотлар ва мусобақалар ўтказиладиган жой ва шароитларни санитария – гигиена ҳолатини назорат қилиш, жисмоний тарбия бўйича услубий ишларда ҳамда тиббий – спорт маслаҳатлари ўтказишда қатнашиш; жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланганлигини баҳолаш, саломатлигини текшириш, нуқсонларни эътиборга олиб коррекция ўтказиш; функционал тестлар ёрдамида жисмоний юкламалар бериш, организмнинг функционал ҳолатини баҳолаш, тиббий гуруҳларга ажратиш.
Шифокор назоратининг асосий мақсади: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш, кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни аниқлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун рационал тахлилномалар бериш; соғлиқни мустахкамлаш учун спортчиларнинг ишлаш имкониятларини ошириш ҳамда яхши спорт натижаларига эришишда жисмоний тарбия воситаларидан унумли фойдаланишга кўмаклашиш; жисмоний тарбияни тўғри ташкил этиш, жисмоний тарбияни ўрганишда ва машқ қилишда мунтазам назорат қилишни ўз ичига олади.
Олий ўқув юртларида Шифокор назорати қуйидагича олиб борилади:
- жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни мунтазам тиббий текширувдан ўтказиш (биринчи марта, такроран, қўшимча).
- спорт машғулотлари ва мусобақалари вақтида талабаларга тиббий тарбиявий назоратни олиб боришни ўргатиш.
- ўқув бўлимларида талабаларга жисмоний тарбия машғулотларида тиббий ёрдам уюштириш.
- спорт мусобақалари ва машғулотлар ўтказиладиган жой ва шароит устидан санитария – гигиена назорати ўтказиш. Спорт шикастлари ва касалликларини олдини олиш.
- олий ўқув юртларида, шунингдек соғломлаштириш спорт лагеридаги спорт тадбирларини ўтказишдан олдин тиббий текширишлар ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |