1. Кетле индекси (оғирлик-бўй индекси) – оғирликни (г да) бўй узунлигига(см) бўлиш йўли билан ҳосил қилинади. Эркаклар учун ўртача 370-400 г-см га, аёлларда 325-375 г-см га тенг; ўғил болалар15 ёшда 325 г-см, қиз болалар 15 ёшда 313 г-см. Кам бўлса – кам овқатланиш, юқори бўлса – кўп овқатланиш (семириш) ҳисобланади. Оғирлик 10-29 % ошса – 1 даражали семириш, 30-49 % ошса - II даражали, 50-99 % ошса - III даражали ва 100 % - IY даражали семириш дейилади.
2. Брока-Бругша индекси – оғирлик(г) билан бўй (см) мослиги.
g = L – 100 бунда = 158 – 165 см
g = L – 105 бунда = 166 – 175 см
g = L – 110 бунда = 176 см ва ундан ҳам баландроқ.
3. Хаётий кўрсаткич – ЎХС (мл да) оғирликга(кг) нисбатан олинади. Эркаклар учун 60 мл-кг, аёллар учун 50 мл-кг.
4. Куч индекслари – процентларда ифодаланади ва куч кўрсаткичларини оғирликка бўлишдан ҳосил бўлади. Эркаклар қўл панжаси кучи индекси 75%, аёллар учун - 50 %; орқа мускуллари учун тегишлича 200-220%,135-150 %. Спортчилар қўл панжаси кучи индекси 75-81 %, орқа мускули 260-300 %, аёл спортчида 60-70% ва 150-200 %.
5. Турли хил индекслар – бўй узунлигидан ўтирган ҳолатдаги оёқ узунлигини айириш натижасида ҳосил бўлади. Эркакларда ўртача катта-кичиклиги 9-10 см, аёлларда 11-12 см. Бу катталикдан ортиғини кўрсатса, калта оёқ, кам кўрсатса узун оёқ ҳисобланади.
6. Эрисман кўрсаткичи – кўкрак қафаси айланасиниг бўйга нисбатан % ҳисоби. Эркак ва аёлларда 50-55 % га тенг. Ками тор кўкракли, юқори кўрсаткич – кенг кўкракли.
Тавсия этилган индекслар инсоннинг жисмоний ривожланиши хақида умумий тасаввур беради. Жисмоний ривожланиш хақида тўлиқ тасаввурга стандартлар, индекслар ва жисмоний таёргарлик бўйича назорат кўрсаткичларини солиштиргандагина эга бўлиш мумкин.
Спортчилар ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни жисмоний
ривожланганлигини баҳолаш
Катта ёшдаги инсон жисмоний ривожланиши тадқиқ этилаётганда унинг морфологияси ва функцияси кўрсаткичларига баҳо берилади (яъни морфология функция ҳолатига). Ўз навбатида морфология функция ҳолати уйғун (гормоник) ва носоз (дисгормоник) ҳолатга бўлинади.
Уйғун (меъёрида) ҳолатда гавда оғирлиги ва кўкрак қафаси айланаси кўрсаткичи гавда узунлигига мос келиши керак, бошқача қилиб айтганда зарур бўлган – 0,67 шахсий сигмадан ёки мускуллар ривожланиши ҳисобига ортган кўрсаткичдан фарқ қилади. Функция кўрсаткичлари, одатда, ёш меъёрига мос келади ёки улардан ошади.
Носоз (дисгормоник) морфология – функция ҳолатида гавда оғирлиги ва кўкрак қафаси айланаси 0,68 – 2,0 дан кам, шунингдек ёғ йиғилиши ҳисобига ундан катта бўлади.
Соғлом болаларнинг бўй ва гавда огирлигининг ўртача
Do'stlaringiz bilan baham: |