1 – Мавзу. Ўқув жараёни ва ўқув – услубий фаолиятни модернизациялаш масалалари Режа


Мотивлаш муваффақиятли ўқув фаолиятининг асоси сифатида



Download 146,55 Kb.
bet28/31
Sana25.02.2022
Hajmi146,55 Kb.
#464743
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Маъруза-word

4.3. Мотивлаш муваффақиятли ўқув фаолиятининг асоси сифатида
Таълим олувчилар билан педагогик мулоқотнинг самараси уни мотивлашдаги ўзига хосликларни ҳисобга олмасдан мумкин эмас.
Бажарувчи фаолиятини мотивлаш умумий масаласига 4.2.3-қисм бағишланган. Бу қисмда эса ўқув фаолияти натижасига бевосита таъсир этувчи мотивлаш кўриб чиқилади. Мотивлашнинг икки тури фарқланади:

    • муваффақиятни мотивлаш;

    • муваффақиятсизликдан кўрқишни мотивлаш.

Муваффақиятни мотивлаш ижобий тавсифга эга. Таълим олувчиларнинг ҳаракати яхши натижаларга эришиш учун йўналтирилади. Шахсий фаоллик муваффақиятга эришишга бўлган эҳтиёж даражасига боғлиқ.
Муваффақиятсизликдан қўрқишни мотивлаш салбий соҳага тааллуқли. Таълим олувчиларнинг фаолияти нохуш оқибатларни кутишдан дарак беради: дашном, жазолаш ва х.к. Унинг фаоллиги муваффақиятга эришиш иштиёқига эмас, балки муваффақиятсизликка қандай қилиб чап беришга боғлиқ.
Таълим олувчиларнинг мотивлаш турлари кўрсатилган холда умумлашган қиёфаси ишлаб чиқилган.
Таълим олувчилар муваффақиятни мотивлаш билан, одатда фаол, ташаббускор тўсқинликка дуч келганларида уни бартараф этиш йўлини қидирадилар. Улар ўз олдиларига аниқ эри­шиш мумкин бўлган мақсадни қўядилар ва унга эришишда ўз қатъиятлари билан ажралиб турадилар. Агар таваккал қилсалар ҳам ўйлаб қиладилар. Ўз келажакларини узоқ муддатга режалаштирадилар. Бундай сифат барқарор муваффақиятни таъминлайди. Уларнинг самарали фаолияти ташқи назоратга деярли боғлиқ бўлмайди, муаммоли вазифаларни бажаришда у ошиб боради. Вазифаларнинг жозибадорлиги улар мураккаблигига мутаносиб тарзда ошиб боради.
Таълим олувчилар муваффақиятсизлик мотиви билан кам ташаббусли бўлади, масъулиятли вазифалардан қочади ва уларни рад этиш учун баҳона қидиради. Ўз имкониятини яхши баҳолай олмайди: баъзи холларда улар ўз олдига оширилган мақсадни қўядилар ва уни амалга оширмайдилар, бошқа холларда осон, кўп мехнат талаб этмайдиган вазифани танлайдилар. Улар одатда мақсадга эришишдаги қатъиятсизликлари билан ажралиб турадилар. Улар фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ташқи назоратга боғлиқ муаммоли топшириқларни бажаришда у пасаяди. Бундан таълим олувчилар ўз келажагини қисқа вақт мобайнига режалаштиради.
Табиийки, муваффақиятни мотивлаш ва муваффақиятсизликдан қўрқишни мотивлаш диагностика масаласи юзага келади. Бу педагогик мулоқот самарасини ошириш учун зарурдир. Ўқитувчининг турли турмуш ва ўқув вазиятларида таълим олувчилар хулқ-атвори ва фаолиятини мунтазам кузатиши диагностикани самарали усули деб хисобланади. Бироқ ОТМда ўқитувчининг таълим олувчи билан, айниқса кўп меҳнат талаб қилмайдиган фанни ўрганишдаги мулоқот вақти камлиги туфайли бу ҳамма вақт ҳам мумкин бўлавермайди.
Лойихавий тур деб аталувчи методика хам бор. Улар кўп меҳнат талаб қилади, шунинг учун юқори малакали мутахассислар керак бўлади. Улар билан бир қаторда турли тест сўровномалар қўлланади. Шулардан биттаси (МУН тест-сўровномаси) 4-иловада келтирилди.
Мотивлашнинг юқорида қайд этилган турларидан ташқари ОТМларда ўқув фаолияти натижаларига касбий мотивлаш омили сезиларли таъсир кўрсатади, бунда ижобий муносабат мухим ахамият касб этади. Агар талаба касбни онгли равишда танлаган бўлса ва уни ўзи ва жамият учун зарур деб ҳисобласа, унда у ўқишга уни тасодифан ва англамаган холда касб танлагандагидан кўра бошқачароқ (яхшироқ) ёндашади.
Гуманитар ва табиий илмий фанлар (математика, физика, чет тили, фалсафа ва б.) ўқитиладиган 1-2-курсларда талабалар ўзлаштирилишини ва касбий билим, ўқув ва малакани белгиловчи махсус фанлар ўрганиладиган сўнгги курслардаги ўзлаштиришнинг анча юқорилигини қандай тушунтириш мум­кин. Гап шундаки, кўпчилик талабалар 1-2-курслардаги фан­лар ўзларининг бўлажак касбларида қандай аҳамиятга эгалигини яхши тасаввур этмайдилар. Ахир, табиий-илмий фанлар кўп илм талаб қиладиган жараёнларни, информация технологияларини тушуниш ва яратиш учун асос ҳисобланади. Гуманитар фанлар эса бўлажак мутахассиснинг маънавий ва фанлар эса бўлажак мутахассиснинг маънавий ва маданий замини ҳисобланади.
Демак, битирувчилар муайян амалий фаолияти учун таби­ий-илмий ва гуманитар фанларнинг моҳиятини асосли тушун­тириш ўқитувчиларнинг (ҳам умумий, ҳам махсус фанларнинг) муҳим вазифаси ҳисобланади. Бироқ касбга нисбатан ижобий муносабатнинг ўзи жиддий ахамият касб этмайди, агар у касб ҳақида эътиборли таассурот хисобланмаса. Бу таассурот лабо­ратория ишлари ва малакавий амалиёт бажарилаётгандаги машғулотларда шаклланади.
Талабаларнинг танланган касбга муносабати муаммосини ўрганишда қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш зарур:

    • касбдан қониққанлик;

    • курсдан-курсга қониқишликнинг ўсиб бориши;

    • қониқишликнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар (ижтимоий-руҳий, руҳий-педагогик табақавий-руҳий, шу жумладан жинс-ёш);

    • мотивлар иерархияси, танланган касбга муносабат ижо­бий ёки салбийлигини белгиловчи;

    • таълим технологиялари ва усуллари.

Касбдан қониққанлик-субъектнинг танланган касбга муносабатини акс эттирувчи интеграл кўрсаткич.
Касбдан қониққанлик ёки қониқмаганлик сабабини аниқлаш учун касб жозибадорлиги омилларини ўрганишга қаратилган усул қўлланилади. Бундай усул биринчи бўлиб, В.А.Ядов томонидан таклиф қилинган. Унинг ўзгарган талқини (Н.В.Кузьмина ва А.А.Реан модификацияси) 5-иловада кел­тирилди.


    1. Download 146,55 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish