1 – Мавзу. Ўқув жараёни ва ўқув – услубий фаолиятни модернизациялаш масалалари
Режа:
Олий таълимнинг мақсади ва вазифалари.
Олий таълимни бошқариш босқичлари.
Олий таълимни бошқариш тизимлари.
ДТС таълимни режалаштириш ва уни лойиҳалаштиришнинг янги шакли сифатида.
Тавсия этилаётган адабиётлар:
Ж.Ғ.Йўлдошев. “Таълим янгиланиш йўлида”. Т.,”Ўқитувчи”. 2000 й.
“Положение о высшем образовании». Ўз.Р.ОЎМТВ буйруғи. 2003 йил 9 январь.
Давлат олий ўқув юртининг намунавий устави. ЎзР ОЎМТВ 1999 йил 19 январ 15 сонли буйруғи.
Олий ўқув юртлари Республика узлуксиз таълим тизимининг етакчи бўғини ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда мустақил Ўзбекистонда рўй бераётган таълим ўзгаришларида олий таълимни ислоҳ этиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Чунки, олий мактаб Республика миллий бойликнниг ўсишига имконият яратувчи, кучли, мунтазам ўсиб борувчи иқтисодиётни бунёд этувчи мутахассисларни етказиб беради.
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” рисоласида давлатимизнинг мутахассислар тайёрлашга бўлган муносабати ёрқин ифодасини топган: “Ёшлар, уларнинг иқтидорлилиги ва билим олишга чанқоқлигидан таълим ва маънавиятини тушуниб етиш бошланади. Бизнинг давлатимиз мутахассислар тайёрлашнинг илғор жаҳон тажрибасини кенг жалб этади, ва, энг аввало, бевосита Ўзбекистоннинг ўзида юқори сифатли таълим учун шароитлар яратади”.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунларига мувофиқ Ўзбекситоннинг илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини масаласини ривожланган мамлакатлар даражасида ҳал этишга қодир, юксак даражада маънавий, маданий ва ахлоқий сифатларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш олий таълим тизимининг вазифаси ҳисобланади.
Олий таълим тизимининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
- давлат таълим стандартларига мувофиқ замонавий таълим-касб дастурлари асосида сифатли ўқитувни таъминлаш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;
- юқори малакали илмий-педагог кадрларни, жумладан хорижий илмий марказларда, тайёрлаш;
- мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболи, жамият эҳтиёжи, фан, техника, технология, иқтисод ва маданият замонавий ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлашнинг ташкил этилиши ва усулини мунтазам такомиллаштириш;
- таълимни индивидуаллаштириш, масофадан ўқитишнинг янги педагогик ва информацион технологиялари, воситаларини жорий этиш;
- мустақиллик ғояларига содиқлик, Ватанга, оилага ва атроф муҳитга муҳаббат руҳида, миллий уйғониш мафкураси ҳамда умуминсоний қадриятларни чуқур ҳис этиш асосида олий таълимнниг гуманитар йўналишини, ёшлар тарбиясини таъминлаш;
- таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали уйғунланувчи усулларини амалиётга татбиқ этиш;
- таълим хизмати кўрсатиш бозорида, рақобат муҳитини юзага келтириш;
- олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш ва мустақиллигини кенгайтириш.
Олий таълим тизими қуйидагилардан иборат:
- давлатга қарашли ва давлатга алоқадорсиз олий таълим муассасалари, булар давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим-касб дастурини амалга оширади;
- илмий-педагогик муассасалар, булар олий таълимни ривожлантириш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини олиб боради;
- таълимни бошқарувчи давлат идоралари, шунингдек, улар тасарруфидаги корхона, муассаса ва ташкилотлар.
1993 йилдан республиканинг барча олий ўқув юртларига тест синовлари орқали абитуриентлар қабул этилмоқда. Талабалар олий ўқув юртларида икки босқичли таълим асосида бакалавр ва магистр даражаларини эгаллашлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |