Учинчидан, аккредитация қарори ишга олувчилар ва бўлажак ходимлар ўртасида ўзига хос “кўприк” вазифасини ўтайди. Ишга олувчилар бўлажак ходимларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларни баҳолашда тегишли олий таълим муассасаси ва унинг ўқув дастурлари аккредитацияланган мақомига асосланади. Шу билан бир вақтда мактаб консультантлари касбга йўналтиришда аккредитация мақомидан, муҳим омил сифатида, бўлажак талабаларга муайян таълим муассасаси ва ўқув дастурини тавсия этишда фойдаланади.
Ниҳоят, аккредитация жараёни таълим муассасаси учун таълим мезонлари ва таълим сифатини яхшилашга юқори талаблар қўйиш учун зарур.
Аккредитация жараёни ўз-ўзини аттестациялашдан бошланади. Бунда таълим муассасалари ўзининг аҳволи ва фаолиятини, ўз тайёрлов дастурларини эришилган муваффақиятини ва унинг ўз олдига қўйган аввалги мақсадларига мослигини ҳар томонлама аниқлаш мақсадида баҳолайди. Ўз-ўзини аттестациялашда қатнашчилар – таълим олаётганлар, ўқитувчилар, маъмурият, собиқ талабалар уюшмаси, хомийлик кенгаши, қатор ҳолларда маҳаллий жамоа кенг доираси манфаатлари объектив тарзда тадқиқ этилади. Мазкур тадқиқот аттестация комиссияси томонидан, шу жумладан ўқитувчилар таркиби бўйича тадқиқот натижалари ҳам уларнинг ўз-*ўзини аттестациялаши асосида умуман таълим муассасасини баҳолашга асос бўлади. Аккредитация комиссияси яна ўқитувчи ходимлар ташқи аттестацияни ўтказади ва унинг натижаларини ўз-зини аттестациялаш натижалари билан таққосланади. Ташқи аттестация нозирлар гуруҳи томонидан ўтказилади, булар таълим тизими мутахассис ходимлардан иборат аттестация комиссияси таркибига киради.
Таълим муассасалари, шу жумладан ўқитувчи ходимлар ташқи аттестацияси ва ўз-ўзини аттестациялаш деярли барча ривожланган мамлакатларда ўтказилади. Ҳар икки тур аттестация ўз афзаллик ва камчилик томонларига эга бўлган ҳолда, бир-бирини тўлдиради ва таълим муассасаси ҳақида тўлиқ тасаввур беради.
Ташқи аттестация давлат таълим стандартларини жорий этишда таълим муассасасини ҳосил текшириш кафолатини беради. У ўқув-тарбия жараёни буткул муаммоларини очишга ва унда яхши томонга ўзгариш ясаш кенг истиқболини таъминлашга хизмат қилади.
Ўз-ўзини аттестациялашда таълим муассасасидаги иш маромини бузишга ҳожат йўқ. Ўз-ўзини аттестациялаш асосий эътиборни ўқитувчилар малакасига қаратади ва уларга ташқи аттестациядан фарқли ўлароқ камроқ руҳий таъсир ўтказади. Шу билан бирга ўз-ўзини аттестациялар озми кўпми мунтазам жараён ҳисобланади ва таълим муассасасини ҳар қандай фаолият турига таалуқли бўлиши мумкин. Лекин ўз-ўзини аттестациялаш таълим муассасаси ва унинг ўқитувчилари таркибининг фаолияти объектив баҳоланишини кафолатламайди. Аттестацияда ва ўз-ўзини аттестациядан ўтказишда (таълим муассасаси ва ўқитувчилар таркибини) талабалар ва уларнинг ота-оналаридан сўраб ўтказиш муҳим ўрин тутади. Талабалар бевосита таълимий хизмат талабгорлари ҳисобланадилар.
Ривожланган мамлакатларда аттестация ва ўз-ўзини аттестациялаш бир-бири билан турлича муддат ва функциявий боғлиқликка эга. У, норвег маърифатпарвари Тронд Алевик таснифига кўра, бир вактда, кетма-кетликда ёки биргаликда ўтказилиши мумкин.
Бир вақтда (параллел) ўтадиган аттестация ва ўз-ўзини аттестациялашда ташқи идора ҳамда таълим муассасаси ҳар бири ўз баҳосини беради. Текширув сўнгида натижаларни алмашадилар ва уларни қиёслайдилар.
Кетма-кет аттестацияда ва ўз-ўзини аттестациялашда аввал таълим муассасаси ўз фаолиятини баҳолайди, сўнг ташқи идора булардан ўз назоратида асоси сифатида фойдаланади.
Биргаликдаги аттестацияда томонлар баҳолаш жараёни хусусида келишиб оладилар. Бунда манфаатлар турлилиги ва шу билан бир вақтда барча нуқтаи назарлар эътиборга олинади. Ҳозирги вақтда кўпчилик ривожланган мамлакатларда аттестация ва ўз-ўзини аттестациялашни кетма-кет ёки биргаликда ўтказишга ҳаракат қилинади, бунда таълим олувчилар ва улар ота-оналари сўровини ўтказишга катта эътибор берадилар.
Ўзбекистонда таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтказишда Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш педагог ходимлар ва таълим муассасасининг аттестациялаш бошқармаси ўтказган давлататтестацияси қўшиб олиб борилади. Агар таълим муассасаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан таъсис этилган бўлса, унда у аттестациядан ўтгунига қадар аккредитациядан ўтган ҳисобланади.
Узлуксиз таълим тизимини давлат аттестациясидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
- таълим муассасаларини, уларнинг ўқув, методика, илмий ва тарбиявий фаолияти натижалари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, давлат таълим стандартлари ва башқа меъёрий ҳужжатларининг талабларга мувофиқлиги аниқланади;
- таълим муассасалари раҳбарларини, улар касбий сифатларини ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифаларини бажариш ;
- педагог мутахассислар, улар касбий сифатларини, ўқув-тарбия ва илмий-тадқиқий фаолиятлари оқибат-натижаларини объектив баҳолаш мақсадида.
Давлат аттестацияси 5 йилда камида бир марта ўтказилади.
Таълим муассасасини аккредитациялаш бўйича мамлакатимиз моделининг камчилиги бўлиб, ўз-ўзини аттестациялашнинг мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Бу эса ўзига хос хусусиятга эга ўз-ўзига ташхис қўйишдир. Ривожланган мамлакатларда мазкуртартиб натижаларига кўра таълим муассасасини ривожлантириш йиллик режаси тузилади ва амалга оширилади. Бу Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизими учун ҳам мақсадга мувофиқдир.