1 – Мавзу. Ўқув жараёни ва ўқув – услубий фаолиятни модернизациялаш масалалари Режа


Ўз-ўзини назорат қилиш учун савол ва топшириқлар



Download 146,55 Kb.
bet26/31
Sana25.02.2022
Hajmi146,55 Kb.
#464743
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Маъруза-word

Ўз-ўзини назорат қилиш учун савол ва топшириқлар


  1. Ўқув-тарбия жараёни компонентлари нималардан иборат?

  2. Ўқитувчига қандай талаблар қўйилади (ўқитувчининг умумлашган модели)?

  3. Ўқитувчи уқувига қандай омиллар таъсир этади?

  4. Ўқитувчи шахсий сифатларини қандай омиллар тавсифлайди?

  5. Тарбиячи уқувига қандай омиллар таъсир этади?

  6. Ресурсларга қандай талаблар қўйилади?

  7. Ўқув-тарбия жараёнининг компоненти ўз-ўзини назорат қилиш нима?

  8. Ўқитувчи кадрларни баҳолаш тамойиллари ҳақида сўзланг.

  9. Ўқитувчи кадрлар ўз-ўзини назорат қилиш воситаси ҳақида сўзланг.

  10. Таълим олувчилар ва улар ота-оналарини анкеталаштириш ҳақида сўзланг.

  11. Ресурслар бўйича ўз-ўзини баҳолаш қандай амалга оширилади?

  12. Таълим муассасаси ўз-ўзини назорат қилиши нима учун керак?


4 – Мавзу. Профессор – ўқитувчиларнинг замонавий саводхонлиги ва интеграция
Режа:

  1. Таълим-тарбия жараёнини лойҳалаштириш.

  2. Таълим-тарбия жараёнини бошқариш механизмлари.

  3. Педагогик мулоқот ва педагогик раҳбарлик услуби.

  4. Педагогик технологияларни таълим жараёнига олиб кириш.

Тавсия этилаётган адабиётлар:

  1. Колеченко А.К. Энциклопедия педагогических технологий. Санкт-Петербург.”Каро”.2005.

  2. Кулюткин Ю.Н. Образовательнўе технологии. Развитие глобального мўшления. С.П. 2005.

  3. Перегудов Л.В.Саидов. “Олий таълим менежменти ва иқтисодиёти”. Т., 2005.

http://www.budgetrf.ru/
http://www.press-service.uz
http://www.gov.uz/

4.1.Ўқув-тарбия жараёнини лойиҳалаш
Таълим олувчиларнинг ўзи ОТМдаги Ўқув-тарбия жараёни­нинг асосий ва якуний натижаси ҳисобланади: унинг шахсини, қобилиятини ривожлантириш, ваколатлилигини ва касбий билим, ўқув ва малакаларини таъминлаш.
Ўқув-тарбия жараёни (ЎТЖ) ташкилий томондан икки асо­сий босқичга бўлинади:

    • қидирув тадқиқоти ва лойиҳалаш;

    • амалга ошириш ва назорат.

Қидирув тадқиқоти тегишли мутахассисларга талабни истиқболи, уларга олдиндан бўладиган малакавий талабни белгилаш, мазкур талабларни рақобатбардошлик даражасида амалга ошириш имкониятларини ўрганишдан иборатдир. Тегишли мутахассисларни тайёрлаш зарурлиги ва имкониятлари ҳақидаги ваколатли ижобий (ёки салбий) хулоса мазкур тадқиқотларнинг натижаси ҳисобланади.
ЎТЖни лойиҳалаш ЎТЖ меъёрий ва ўқув-методик базасини ташкил этувчи ўзаро боғланган ва ўзаро алоқадор ҳужжатлар мажмуини ишлаб чиқишдан иборатдир. Қуйидагилар шуларга тааллуқли:
1. ДТС «Олий таълим йўналишлари ва ихтисосликлари классификатори». Мазкур меъёрий ҳуқуқий ҳужжатда тайёрловнинг янги йўналиши (ёки ихтисослиги) белгиланган тартибда берилади. Агар тайёрлов йўналиши (ёки ихтисослиги) классификаторда кўзда тутилган бўлса, унда дархол кейинги ҳужжатни ишлаб чиқишга киришилади.
2. ДТС «Мажбурий минимум мазмунига ва йўналишлар бўйича бакалавр (ёки ихтисослик бўйича магистр) тайёрлаш даражасига бўлган талаблар». Мутахассисга нисбатан олдинда бораётган режалаштирилган малакавий талабларни фан, техни­ка ва технология, иқтисод, таълим ва маданият замонавий ютуқларини, шунингдек мамлакат ва чет эл тажрибасини ҳисобга олган холда таъминлаш учун муқобил таълимий-касбий программа ишлаб чиқилади. Бу - ўқув фанларининг тизимли мажмуи бўлиб, мазмунининг кўп меҳнат талаблилиги ва мини­мумига тегишли ҳисобланади ва тайёрлов йўналиши ёки ихтисосликнинг «юзини белгилайди». Муқобил таълимий-касбий программа малакавий талаблар билан қўшилиб кўриб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат - ДТСни ташкил этади.
3. Намунавий ўқув режаси. Бу ДТСга мувофиқ ишлаб чиқиладиган ўқув-тарбия жараёнининг чеклови ва қуйидагиларни белгилайди:

    • ўқув жараёнининг жадвали;

    • мутахассис кўп ўлчамли моделини тузишни таъминловни фанлараро алоқани хисобга олган холда семестр ва курслар бўйича ДТСда кўзда тутилган ўқув фанларининг тизимли жойлашуви;

    • аудитория машғулотлари бўйича ҳар бир ўқув фанининг, шунингдек талаба мустақил таълими ва мустақил иши сермеҳнатлилигини тақсимлаш;

    • ҳар бир фан бўйича хафталик аудитория юкламаси;

    • институционал ўзига хосликлар, талаба билимини назорат қилиш ва баҳолаш, мустақил таълим олишини ташкил этишни хисобга олган холда ишчи ўқув режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар.

4. Ўқув фанлари намунавий программалари. Мазкур ўқув методика ҳужжатлари ДТС (давлат компоненти)да кўзда тутил­ган ҳар бир муайян ўқув фанлари бўйича мутахассисга бўлган талаб ва мазмун минимумига мувофиқ шунингдек фан, техника ва технология, иқтисодиёт, таълим ва маданият замонавий жахон ютуқларини хисобга олган холда ишлаб чиқилади.
Ўқув фанлари ишчи дастурини ишлаб чиқишда миллий анъаналар ва илмий педагогик маданият, ОТМнинг атроф ижтимоий, маданий ва иқтисодий муҳитлар билан ўзаро алоқаси ҳисобга олинади (институционал компонент). Фанлараро алоқаларни белгилаш ва ҳисобга олиш ҳам намунавий, ҳам ўқув фанлари ишчи дастурини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади.
Ўқув фанлари бўйича программаларда аудитория машғулотлари турли хилларини, талабалар мустақил таълим олиши ва мустақил ишларини талаб этилаётган даражада ўтиши ва бажарилиши учун зарур бўлган асосий ва қўшимча адабиётлар кўзда тутилади.
5. Ўқув режасидаги фанлар, малакавий амалиёт ва битирув малакавий ишларини ўқув методик таъминоти. Бу ҳужжатлар тизимли мажмуи бўлиб, ўтказиш ва (ёки) бажариш методикаси мазмуни, шунингдек ўқитувчи ва талабалар турли хил ўқув фаолиятининг назоратини белгилайди. Қуйидагилар шундай ҳужжатлар ҳисобланади:

    • маърузалар матни;

    • методик материаллар: лаборатория ишлари, амалий машғулотлар, семинарлар, курс лойихалари (ишлари), уй вазифалари, мустақил таълим олиш, малакавий амалиёт, битирув малакавий ишлар ва ҳоказо.

    • кўргазма қўлланмалар ва тасвирий материаллар;

    • программавий ва информациявий таъминот: системани на­зорат қилувчи ва таълимни автоматлаштирувчи;

    • ташкилий методик таъминот: талабалар билими, уқуви ва малакасини назорат қилиш ҳамда баҳолаш.

6. Аудитория машғулотларининг жадвали. Бу ишчи ўқув ре­жаси асосида ишлаб чиқиладиган аудитория машғулотларининг семестр миқёсидаги чеклови. Анъанавий тарзда мазкур чехлов бутун семестр мобайнида бир неча фанларни бир вақтда ўрганишни кўзда тутади. Мазкур холда аудитория юкламаси унча катта бўлмаган фанлар учун хафтасига бир-икки соат режалаштирилади, бу уларни ўрганиш самарасига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур камчилик ўқув жараёнини модул асосида ташкил қилиш билан бартараф этилади. Бунда у ёки бу модулдаги фанни ўрганишга семестрдан қисқароқ вақт оралиғи ажратилади. Натижада кам ўқув юкламасига эга бўлган фан учун хам хафтада камида белгиланади, бу талабаларни фаол меҳнат қилишга ундайди ва улар ижодий ташаббуси ривожланишига кўмаклашади.
Турли миқёсдаги қидирув тадқиқотлари ва лойиҳалаш босқичининг натижаси бўлиб, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар мажмуи ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси - таълимни-олий таълим муассасасини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи. Бу босқичда мутахассислар тайёрлаш сифатига талаблар белгиланади (лойиҳаланади).
ЎТЖни амалга ошириш ва назорат қилиш босқичига келсак бунда белгиланган сифат таъминланади. Буни таъминлаш сезиларли даражада УТЖни бошқаришга боғлиқдир.
Ҳар қандай муваффаққиятсизликнинг боиси - бошқарувдаги ўқувсизлик.
Резюме. Қидирув тадқиқотлари ва ЎТЖни лойиҳалаш ЎТЖ ташкил этишнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Бун­да ЎТЖ меъёрий-ҳуқуқий ва ўқув-методика базасини ташкил этувчи ўзаро боғлиқ ва ўзаро тааллуқли ҳужжатлар мажмуи ишлаб чиқилади. Бунда мутахассислар тайёрлаш сифатига бўлган талаб белгиланади.


Download 146,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish