Шахсий сифатлар бўлиб, ўқитувчидаги талабчанлик (3.01) ва адолатлилик (3.06) ва хайрихохлик (3.05), мулозаматлилик (3.07) ва мутойибани хис этиш (3.03) ҳисобланади. Бу сифатлар таълим олувчилар учун ўқитувчининг референтлиги (қадрлилиги)ни (3.04) белгилайди.
Обектив баҳолашнинг уддасидан чиқиш таълим олувчиларнинг билими руҳий – педагогик маънода ўқита билишлик ва тарбиялай олишлик билан чамбарчас боғлиқдир.
Объектив баҳолаш воситаларига нимаики тааллуқли бўлса, ўқитувчи уларни билиши шарт ва аъло даражада фойдаланиши лозим.
Бу рейтинг назорат (4.01), стандартлаштирилган тестларни ишлаб чиқиш ва қўллашни уддалай олиш (4.02) ва б.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиқадиган ўқитувчининг умумлашма модели шундан иборат. Мазкур модел олий таълим ўқитувчиларига мос келиши керак.
Ана шу мувофиқликка эришиш учун, аввало, «Ўқитувчи ким бўлиши керак?» деган саволга жавоб бериши зарур. Шундан кейин малака ошириш ёки ўқитувчиларни, яъни мазкур мувофиқликни таъминловчи қайта тайёрлашнинг зарур хажми ва мазмуни белгиланади.
3.2. Ресурсларга қўйиладиган талаблар
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим жараёнининг ресурсларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Булар таълим талаб этиладиган даражаси ва сифатини, янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда рақобатбардош кадрларни тайёрлаш тизимини фаолият кўрсатиши ва ривожланиши лозим.
Бюджетдан ва бюджетдан ташқари манбалардан молиялашнинг кўп вариантлилиги кўзда тутилади. Бу ўқитувчилик фаолиятининг обрўси ва ижтимоий мавқеини оширишни таъминлайди.
Катта эътибор хақ тўлаш асосидаги таълим хизмати, тадбиркорлик, консультация, эксперт, ноширлик, илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятларига қаратилмоқда, булар олий таълим муассасаси олдига қўйилган вазифаларига мувофиқ амалга оширилади. Олий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини молиявий ва моддий қўллаб-қувватловчи хомийлар ва донорларнинг аҳамияти ошмоқда.
Таълим олувчилар учун кейинчалик қайтаришнинг қулай йўллари ва тизимларини ишлаб чиққан холда таълим кредитлари бериш воситаларини бунёд этиш кўзда тутилмоқда. Бу кредитлар ёшларнинг кенг қатлами учун касбий таълимнинг барча турларини эгаллашларига кенг имконият беради.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим барча турлари учун моддий-техникавий, компьютер ва информация базасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу масалани хал этишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб, малакали кадрлар тайёрлашда таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали уйғунлашувини таъминлаш ҳисобланади. Шу маънода фан ва ишлаб чиқариш кадрлар буюртмачиси сифатида намоён бўлмай, балки уларни фан, техника, технология, иқтисод ва маданият энг янги ютуқлари асосида тайёрлашда ҳам тенг ҳуқуқли қатнашчи бўлиши керак.
Таълим ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг талаб этилаётган сифатини таъминлаш учун зарур ресурсларни белгилашда биринчи галда қуйидаги саволга жавоб топиш лозим: Таълим муассасалари қандай ресурсларга эга?
Do'stlaringiz bilan baham: |