Иккинчидан, Президентимиз Фармонида ва Қонунларда таъкидлаганидек таълим тизимига мониторинг жорий этилди. Бу нима дегани?
Мониторинг деганда биз Ҳукумат ва вазирлик қарорларида белгиланган вазифалар ижросини кузатиш, таҳлил этиш, уни бажариш асосида таълим-тарбияни ривожлантириш, истиқболни башорат қилиш жараёнини тушунамиз.
Мониторингнинг мақсади таълим муассасалари ва бошқарув органларининг мазкур соҳага доир қабул қилинган ҳукумат Қарорларини амалга ошириш, таълим ва тарбия мазмунини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг билим сифатини ошириш билан боғлиқ фаолиятларини ўрганиш ва таҳлил этиш ҳамда бу борада муассасалар, жамоаларга амалий ёрдам беришдан иборатдир.
Вазирлик мониторинг жараёнини ҳаётга татбиқ этишни ташкилий-педагогик ишлардан бошлади. Жумладан, Вазирликда замонавий талабаларга жавоб берувчи, таълимнинг ривожланишига самарали таъсир этувчи, такомиллаштиришга ижобий йўл очувчи фаолият дастури белгиланиб, иш услуби ва йўналишлари қайта кўриб чиқилди, бошқарув тузилмасининг мақбал кўринишлари жорий этилди.
Учинчидан, Вазирлик мониторинг жараёнига жалб этилган ходимларнинг аксарияти янгилигини ҳисобга олиб, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга алоҳида эътибор берди. Мазкур жараён икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда вазирликнниг ва жойлардаги мониторинг бўлимларининг ходимлари (жами 50 киши) ўз малакаларини оширдилар. Иккинчи босқичда ана шу тренерларнинг ҳар бири ҳудудларда 30 кишидан иборат махсус гуруғга мониторингни ташкил этишга доир замонавий йўл-йўриқларни ўргатдилар.
Таъкидлаш жоизки, вазирлик чет эл илғор тажрибаларини жойида ўрганиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор бермоқда.
Тўртинчидан, мониторинг жараёнида янги ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Шунинг учун ҳам Вазирлик ҳозирги пайтда мониторинг жараёнларига замонавий компьютер технологиясини киритиш бўйича тегишли ишлар олиб бормоқда.
Хулоса. Олий таълим соҳасидаги сифат, унинг қуйидаги функциялари ва фаолият турларини қамраб олувчи кшп улчамли концепция ҳисобланади: ўқув ва академик программалар, илмий тадқиқотлар ва стипендиялар, кадрлар билан таъминлаш, ўқувчилар, бино, моддий-техникавий асос ва жиҳозлар, жамият фаровонлиги йўлидаги ишлар. Сифат муаммосини ҳал этишда унга таъсир этувчи омилларнинг бутун мажмуини улар ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро ҳаракатида бошқариш лозим, яъни тизимли ёндашишдан фойдаланиши керак.
Таълим сифати ва кадрлар тайёрлашни бошқаришда таълим муассасаси ва унниг таълимий-касбий программаларини аккредитация ва аттестациядан ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Ривожланагн мамлакатларда таълим муассасалари ва унинг дастурини аккредитациялаш, унга таълим тизимини ва ўзи хизмат кўрсатиши лозим бўлган кенг жамоатчилик ишончининг намойиши ҳисобланади.
Таянч иборалар
шахс давлат
меҳнат бозори таълим сифати
аттестация аккредитация
ўз-ўзини аттестациялаш вақт бўйича аттестация
Do'stlaringiz bilan baham: |