Httр://Jоb.cоm – Жуда бой ресурсларга эга бўлган иш биржаси.
Httр://сarers.msn.cоm – Вакансиялар ва маслаъатларга эга бўлган саъифа.
Россия иш биржалари:
www.rabоta.ru
www.jоb.ru
www.zarрlata.ru
www.jоb.rambler.ru
www.yandex.ru
www.jоblist.ru
Уларда вакансиялар ва мутахассислар ъақида маълумотлар келтирилади. Иш топиш бўйича турли фойдали маслаъатлар келтирилади.
www.baht.uz - Ўзбекистон оммавий маълумотлар тўплами бўлиб, иш топиш бўйича маслаъатлар мавжуд.
www.uzjоbs.cоm - Ўзбекистон иш биржаси.
Фараз қилайлик, сиз ўзингизга мос вакансияни топмоқчисиз. Мисол сифатида rambler.ru иш биржаси билан танишамиз. У ъолда қуйидагиларни бажаришингиз лозим.
Электрон иш биржасига киринг. (4.23 - расм).
Ундан Найти Вакансию саъифасини очинг.
Истаган маош рақамини ва соъа номини мос дарчада кўрсатинг ва Найти тугмачасини босинг.
Экрандаги вакансиялар рўйхатидан мосини танланг.
Кўрсатилган манзилга хат ёзинг.
Ўз ъақиздаги маълумотни киритишингиз мумкин, бунинг учун Разместитp резюме тугмачасини киритиб, саволларга жавоб беришингиз зарур.
Электрон офис.
Интернет офисларни бошқаришда ва иш юритиш борасида кўп имкониятларни яратди. Глобал ўзгаришлар ишлаб чиқаришда янги муъитни яратди. Эндиликда эски бошқариш усуллари, бизнес жараёнлар, ташкилий шакллар,ишлаш усуллари янги глобал ва ўзгарувчан муъитга тўьри келмай қолди. Шунинг учун корхоналар бу борада тезкор ўзгартиришлар киритиб харажатларни камайтиришга киришдилар. Натижада электрон офислар яратилди. Бу борада корхоналар информацион технологияларнинг янги имкониятларидан фойдалана бошлади (4.11 - расм). Бунда мижозга хизмат кўрсатиш шакли сифатига эoтибор қаратилди. Электрон офис корхона ишида кўпгина қулайликлар яратди.
Бу:
Хужжатлар билан ишлаш қулайлиги.
Корхона маълумотлар базасининг очиқ тизими яратилганлиги, корхона ишчилари барча янгиликлардан ва жараёнлардан ихтиёрий жойда: офисда, уйда ва сафарда хабардор бўлиш ва кузатиш имконига эгалиги.
Корхона мутахассислари анжуманларни, мунозара ва музокараларни тармоқ орқали амалга ошириши мумкинлиги.
Корхона ишчиларининг бир жойда бўлиш зарурати аъамияти йўқолганлиги.
Юқори тажрибали мутахассислар гуруъини ташкил қилиш имконияти.
Мижозлар билан ишлашнинг қулайлиги.
Бунинг натижасида қимматли вақт тежалади ва ъаражатлар иқтисод ъисобига камаяди.
Масалан, кўпгина компаниялар мутахассислари дунёнинг турли нуқталаридан офисига Интернет тармоьи орқали боьланиб, зарур хужжат ва маълумотлар билан ишлаш имкониятига эгадирлар. Бу албатта ишни тезлаштиради ва даромадни оширади. Масалан, CISCО компанияси шу усулда ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |