AutoCAD дастурида 3 D жисмларни лойиҳалаш
Режа:
1. Компьютерда кўпбурчак чизиш буйруғи ва ундан фойдаланиш алгоритми
2. Компьютерда айлана чизиш буйруғи ва ундан фойдаланиш алгоритми, айлана чизиш ва кесиш буйруқларидан фойдаланиб туташмалар ясаш.
3. Туташмаларни ясашда юмалоқлаш “Скругление” буйруғидан фойдаланиш ва унинг алгоритми.
Замонавий «autocad» дастурининг лойиҳалаш ишларини
автоматлаштириш имкониятлари
Autodesk компаниясининг AutoCAD тизими ҳозирги даврда автоматик лойиҳалашнинг халқаро стандарти ҳисобланади. AutoCAD дастурининг яратилганлигига 20 йилдан ошган бўлса-да, автоматик лойиҳалаш дастурлари орасида ҳанузгача машҳурлигича қолмоқда. Чунки AutoCAD дастури мукаммал ва оммабоп дастур бўлиб, у ҳар қандай турдаги схема ва чизмаларни юқори аниқликда ва сифатли яратади, ҳамда мазкур дастурдан фойдаланувчиларнинг ижодий имкониятларини тўла амалга оширишга ёрдам беради. Шу сабабли, миллионлаб мутахассисларнинг (олимлар, инженер-техниклар, талабалар) автоматик лойиҳалаш соҳаларида AutoCAD тизимидан фойдаланишлари одатий ҳолга айланмоқда.
Ушбу мақолада лойиҳалаш ишларини автоматлаштиришнинг график дастури AutoCAD тизимининг имкониятлари билан танишиб чиқамиз.
AutoCAD дастури 1982 йилда яратилган бўлиб, у дастлаб фақат MS DOS тизими учун ишлаб чиқилган эди. 2000 йилдан бошлаб график ясашларни автоматлаштириш асосида лойиҳалаш дастурлари мукаммал яратила бошланди ва ҳозирги вақтда Autodesk компанияси AutoCAD тизимини фақат Microsoft Windows учун ишлаб чиқмоқда. Лойиҳалаш ишларини автоматлаштириш деганда нимани тушуниш керак? Аввало график ясашларни график дастурларнинг имкониятлари асосида автоматик аниқ бажариш тушунилади. Замонавий AutoCAD (Auto Computer-Aided Design – компьютер ёрдамида автоматик лойиҳалаш) тизими интерфейси компьютернинг энг замонавий воситалари ва технологияларининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яратилганлиги боис чизма ва схемаларни, лойиҳалаш масалаларини юқори сифатда бажарилишини кафолатлайди.
Мактаб ўқувчилари ва талабалар «Информатика» ва «Чизмачилик» фанларини ўқиш жараёнида график дастурлардан «Paint», «Microsoft Оffice Word»нинг «Рисование» ва «Бейсик» дастури график таҳрирларидан фойдаланишни ўрганадилар. Лекин бундай график дастурларда график ясашларни автоматлаштириш имкониятлари йўқ.
AutoCAD тизимида график дастурларнинг элементларини уларга мос бўлган тайёр буйруқлар пакетидан фойдаланиб берилган ўлчамларини компьютерга киритиб, бевосита мулоқотлар кетма-кетлиги асосида тасвирлар бажарилади. Бундай буйруқлар таркибига лойиҳалаш ишларини автоматлаштириш учун қўшимча буйруқлар ҳам киритилади.
Уларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин:
L белгиси киритилиб, Enter клавишаси босилади.
Бунда «Line» буйруғи ишга тушади. Буйруқлар қаторида кесманинг биринчи нуқтасини кўрсатиш ҳақида таклиф пайдо бўлади:
LINE Specify first point
Сичқонча график зонанинг ихтиёрий қисмида босилади.
Буйруқлар қаторида кесманинг иккинчи нуқтасини кўрсатиш ҳақида таклиф тасвири ифодаланади:
Specify next point or [Undo:
Иккинчи нуқтасини кўрсатиш учун сичқонча график зонанинг ихтиёрий қисмида яна бир марта босилади.
График зонада биринчи кесма ҳосил бўлади.
Сичқонча график зонанинг ихтиёрий қисмида яна босилади.
Шу тариқа кейинги кесма ҳосил қилинади, лекин буйруқлар қаторидаги таклиф ўзгаради:
Specify next point or [Clous/Undo]
5. «U» белгиси киритилиб, Enter клавишаси босилади.
Бунда иккинчи кесма автоматик равишда йўқ булади (Undo-отменить-бекор қилиш).
6. «С» белгиси киритилиб, Enter клавишаси босилади.
Бунда иккала кесманинг учи автоматик равишда бирлашиб, учбурчак ҳосил қилади (Clous – замкнуть фигуру- фигурани ёпиш).
Худди шунга ўхшаш, айлана чизиш буйруғидаги «2Р, 3Р, TTR ва ТТТ» қўшимча буйруқлари:
2Р - икки уриниш нуқтасини;
3Р - уч уриниш нуқтасини;
TTR - икки уриниш нуқтаси ва радиусини;
ТТТ - учта уриниш нуқталари орқали ўтувчи айлананинг маркази ва уриниш нуқталарини автоматик равишда аниқ ҳосил қилади.
Чизмани таҳрир қилиш панелидаги буйруқларнинг ҳаммаси автоматик тарзда ўз-ўзидан ишлаш ҳолатида амаллар бажаради. Масалан, ўчириш, нусха олиш, симметрик тасвир ясаш, суриш, кўчириш, буриш, кесиш, масштабларни ўзгартириш, узиш, штрихлашларни тўртбурчак соҳалари ёки қутб усулида кўпайтириш буйруқлари бунга мисол бўлади.
AutoCAD дастурининг ўлчам қўйиш панелидаги буйруқлари ҳам автоматик ишлаш хусусиятига эга. Чизиқли, радиус, диаметр ва бурчак қиймати ўлчамларини қўйиш, чиқариш, ўлчам чизиқлари, стрелкаларини ва ўлчам қийматларини ўз-ўзидан тасвирланган ҳамда ёзилган ҳолда экранда бажаради. Шунингдек, «Привяка объекта» - «Объектни боғлаш» панелидаги барча буйруқлар дастурнинг автоматлаштириш имкониятларини янада кенгайтиради. Масалан:
- объектнинг энг яқин четки нуқтасига боғланиш;
- объектнинг ўрта нуқтасига боғланиш;
- икки тўғри чизиқнинг кесишган нуқтасига автоматик боғланиш;
- айлана марказига боғланиш;
- айлананинг квадрантига боғланиш;
- айлананинг уриниш нуқтасига боғланиш;
- кесмага туширилган перпендикулярнинг асосига боғланиш;
-тўғри чизиққа параллел тўғри чизиқни боғлаш каби буйруқлар автоматик ҳолатда ишлайди.
Бундай лойиҳалаш ишларини автоматлаштириш имкониятлари AutoCAD дастурида мавжуд бўлганлиги учун барча ишлаб чиқариш корхоналарида, лойиҳалаш институтларида ва олий ўқув юртларида муҳандислик ва мутахассислик фанларини ўқитишда ундан кенг фойдаланилади. Умуман, AutoCAD дастури муҳандислик графикаси фойдаланиладиган ҳар қандай жойда қўллаш мумкин бўлган мослашувчан тизимдир.
Бундай ҳол мактаб ўқувчилари ва касб-ҳунар коллежлари талабаларини ҳам AutoCAD лойиҳалаш ишларини автоматлаштириш дастурини ўрганишлари ва ундан фойдаланиш кўникма ва малакасига эга бўлишларини тақозо этади.
1. Компьютерда кўпбурчак чизиш буйруғи ва ундан фойдаланиш алгоритми
Компьютерда кўпбурчак чизиш буйруғидан фойдаланиб чизиш алгоритми қуйидагича бўлади:
“кўпбурчак” – буйруғи сичқон ёрдамида юкланади. Шунда мулоқотлар дарчасида қуйидаги сўров пайдо бўлади: “Кўпбурчак томонларини сонини киритинг <7> :”. Бу сўровдаги <7> ёзуви, бундан аввал чизилган кўпбурчак, еттибурчак эканлигини билдиради. Бу сўровга томонлар сони масалан, 9 киритилади. Шунда мулоқотлар дарчасида навбатдаги сўров пайдо бўлади: “кўпбурчакнинг марказини кўрсатинг:”.
Бу сўровга кўпбурчакнинг маркази “сичқон” ёрдамида ёки териб киритилади ва Enter билан қайд этилади.
Кўпбурчакни компьютер мунтазам қилиб айлана ичига ёки уни ташқарисига чизади. Шунинг учун кўпбурчакнинг маркази киритилгач, навбатдаги сўровда “Кўпбурчак айланага ички ёки ташқи чизилсинми” деб сўрайди. Бу сўровга ички ёки ташқи сўзларниг бош ҳарфларини киритиб, кўпбурчакни ички () ёки ташқи () чизилиши танланади.
Улардан бири териб киритилса, мулоқотлар дарчасида навбатдаги сўров пайдо бўлади: “Айлананинг радиусини киритинг”. Бу сўровга радиус қиймати, масалан, 20 мм киритилса, экранда мунтазам тўққизбурчак чизилади
7>7>
Do'stlaringiz bilan baham: |