1- мавзу Кириш



Download 25,66 Mb.
bet60/75
Sana23.02.2022
Hajmi25,66 Mb.
#177627
TuriПрограмма
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   75
Bog'liq
AXBOROT TYEXNOLOGIYaLARI ASOSLARI

Интернетда тадбиркорлик.
Электрон тадбиркорлик нима? Кўпчилик учун бу янги тушунчадир. Бу технология Ўзбекистонга хам кириб келди. Электрон тадбиркорлик бу Интернет орқали сотиш ва сотиб олишдир. Унинг имкониятлари турли-туман. Интернет ёрдамида ўзингизга зарур китоб, кийим, ёки компьютер ва ҳаттоки озиқ - овқат Маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин. Корхоналар Маҳсулотни сотиши ёки зарур Маҳсулотни сотиб олиши мумкин. Россиялик бир фермер Интернет орқали хўжалигига трактор сотиб олибди. Бу усул унга анчагина пулни тежаганлиги сабабли у автомобилни хам Интернет орқали харид қилибди. Хўш бу қандай усул, унинг афзалликлари қандай, ва ундан фойдаланиш тартиблари қандай?
Бу технология бир неча йиллар давомида равнақ топди. АҚШ да бу технология жуда тараққий этган. Бу технологиядан Dell, Ciscо, IBM, HР, Оracle, Micrоsоft ва Sun компаниялари жуда кенг кўламда фойдаланишади. Ciscо компанияси Маҳсулотларни cоram фаолиятини 80% ини Интернет орқали амалга оширади.
Электрон тадбиркорлик бу Интернет тармоьи ёрдамида виртуал савдо растасида ёки майдонида савдо сотиқни амалга оширишдир. Унда сотувчи ва сотиб олувчи қатнаша ди. Бу савдо сотиқнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд. Яъни В2В (Business tо business) ва В2С (Bisiness tо Custоmers).
B2B корхоналар ўртасидаги савдо - сотиқ муомаласи. В2С корхона ва шахс ўртасидаги савдо - сотик муомаласи.
Интернет орқали электрон тадбиркорлик қандай амалга оширилади? Буни мисол ёрдамида тавсифлаймиз. Масалан, китоб харид қилмоқчисиз. Махсус қидирув тизимлар ёрдамида электрон китоб магазин адресини топасиз. Магазин бир зумда олдингизда пайдо бўлади. Электрон магазин бу Маҳсулотни сотаётган магазин Интернет сахифасидир. Унга кириб, жавонлардан китоб қидираётганингизни сезмай қоласиз. Сахифада китоблар рўйхати берилади. Ҳоҳлаган китобингизни танлашингиз мумкин. Одатда китоблар магазиндаги сингари мавзусига қараб танланиши мумкин. Лекинки 9314 тоблар сон саноқсиз бўлганлиги сабабли, магазин қидириш тизимидан фойдаланишингиз мумкин. Хар бир китоб тавсифи билан танишиб чиқишингиз мумкин. Китобни тавсифи ва нархи сизни қаноатлантирса, сиз уни харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун кредит карточкангиз бўлиши шарт. Кредит карточкаси банкда хисоб очилганда берилади. Бизда хам кредит карточкаси ёрдамидаги муомала аста-секин муомалага кирмоқда. Махсус шаклни тўлдириб, кредит карточкангиз рақамини кўрсатишингиз зарур. Шундан сўнг магазин сизнинг кредит карточкангизни текшириб, муомалани амалга оширади. Бирнеча кундан сўнг Маҳсулот уйингизга келтирилади. Албатта бунда китобнинг сизга етиб келиш муддати манзилингизга боьлиқ. Бундай усулнинг қандай афзалликлари бор:
• Маҳсулот ассортиментининг тўлалиги.
• Маҳсулот билан батафсил танишиш имконияти.
• Манзил ва вақтнинг аъамиятга эга эмаслиги. (Яъни сизга қулай бўлган вақтда дунёнинг ихтиёрий нуқтасидаги дўкондан харид қилишингиз мумкин.)
• Китобни уйга етказиш заруриятининг йўқлиги. (Китобни дўкон сиз кўрсатган манзилга етказади.)
Айниқса, дўстингизга совьа юборишда бу хизмат қўл келади. Совьани электрон дўкондан бемалол танлаб, уни махсус қоьоз ёки қутига жиъозлашни ва манзилга кўрсатилган санада етказишни буюртма қилишингиз мумкин.
Дўконма - дўкон юришга вақт ва асабни сарфламасдан, Маҳсулотни кўтариб уйга олиб келмасдан харид қилиш мумкин экан. Бу мўжизани Интернет амалга оширишда ёрдамга келди. Бу усулда турли - туман Маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин. Бу оддий ручкадан тортиб то автомобилp, ёки самолёт чиптасидан то дам олиш чиптасигача бўлиши мумкин. Биз В2С усулдаги муомала тавсифи билан танишиб чиқдиқ (4.6расм).

B2B муомала фақатгина муомала хажми, таклифлар ва имкониятлар сони билан фарқланади.


Фараз қилайлик, корхонангиз компьютерлар сотиб олмоқчи. Сиз Интернетдан керакли манзилни топиб, талабларингизга жавоб берувчи компьютерларни сотувчи корхонани бир зумда топасиз ва муомалани амалга оширасиз. Ёки талабномангизни киритишингиз ва унга жавобни бир зумда топишингиз мумкин. Бу технология орқали муомалада қимматли вақт ни ва маблаьни тежайсиз. Шунинг учун Ъозирги кунда бу технология дунёда кенг тарқалган. Россияда муомалаларда шу усулдан кўпроқ фойдаланилмоқда. Бу муомала афзалликлари кўпгина, бунда иш сафарлари сони, телефон ва факсга, мутаххасислар вақти ва сони хисобига маблаьлар сезиларли даражада камаяди. Энг асосийси ва муомала оператив равишда бажарилади. Баъзилар Интернет даллолларни йуқотади деган фикрда. Лекин интернетда электрон даллоллар даллоллик савдо майдончалари (marketрlaces) пайдо бўлди. Уларда хар куни муомалалар қизьин амалга оширилади. Мутаххассилар 2004 йилга бориб электрон тадбиркорликдан фойда 3 триллион долларга етишини башорат қилишмоқда (4.7расм). Ъозирги кунда Интернетда 40 миллиондан кўпроқ электрон расталар мавжуд.





Электрон тадбиркорлик келиб чиқишига 80 йилда Интернет давлат бюджетининг каттагина қисмидан маърум бўлганлиги ва ўзини - ўзи таъминлаши зарурлиги сабабчи бўлди. Шунинг учун Интернетдан ва унинг ресурсларидан тижорат мақсадида фойдаланишга ўтилди. Бунда даромадлар Интернет хизмати ва реклама, хамда Интернет билан таъминлаш хисобига (Интернет провайдерлик) олина бошланди.
Шундай қилиб, масофаларни йуқотиб дунёни бир кибероламга айлантирган Интернет тадбиркорликни ривожлантиришда, кенгайтиришда жуда қўл келмоқда.
Республикамизда бир неча электрон расталари мавжуд:

Download 25,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish