Информацион тизим
Информацион тизим тушунчасини ёритишдан олдин, аввало тизим ("система" ) нинг ўзи нима деган саволга жавоб берайлик.
Тизим ("система") деганда, ягона мақсад йўлида бир вақтнинг ўзида хам яхлит, хам ўзаро боьланган тарзда фаолият кўрсатувчи бир неча турдаги элементлар мажмуаси тушунилади.
Информатикада "Тизим" тушунчаси кўпроқ техник воситалар ва программалар тўпламига нисбатан ишлатилади.
Компьютернинг техник қисмини "тизим" деб тасаввур қилиш мумкин. Худди шундай, хисобларни тайёрлаш ва электрон хужжатлар оқимини бошқариш каби амалий вазифаларни ечиш учун мўлжалланган программалар тўпламини хам "тизим" деб ҳисоблаш мумкин.
"Тизим" тушунчасига "Информацион" сўзини қўшилиши унинг белгиланган функциясини ва яратилиш мақсадини акс эттиради.
Информацион mil sum белгиланган мақсадга эришиш учун информацияни узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун қўлланиладиган усуллар, шахслар ва воситаларнинг ўзаро боьланган мажмуасидир.
Информацион тизимлар (ИТ) ихтиёрий сохадаги вазифани хал қилиш мақсадида зарур бўлган информацияни йириш, сақлаш, қайта ишлаш, қидириш ва масофага узатишни таъминлайди. Улар муаммоларни таҳлил қилишга ва янги Маҳсулот яратишга ёрдам беради.
Информацион тизимларнинг ривожланиш тарихи ва турли даврларда улардан фойдаланиш мақсадларини умумий холда қуйидагича тавсифлаш мумкин:
Информацион тизимларда юз берадиган жараёнларни шартли равишда қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин (1.1 расм):
• ташқи ёки ички манбалардан маълумотларни киритиш;
• киритилган маълумотларни қайта ишлаш ва уни қулай кўринишда тавсия этиш;
• Маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш харажатини камайтириш;
• Талабгорларга ноёб ва юқори малакали хизматлар кўрсатиш;
• Янги бозор манбаларини излаб топиш;
• Харидор ва талабгорларга турли хизматлар ва имтиёзлар кўрсатиш орқали жалб этиш ва ҳоказо.
Информацион технология
Технология сўзи грекчадан таржима қилганда санoат, маҳорат, кўникма каби маoноларни англатади. Жараён деганда эса қўйилган мақсадга етишиш борасидаги барча харакатлар мажмуаси тушунилади. Жараён инсон танлаган стратегия билан белгиланиши ва усуллар мажмуаси ёрдамида амалга оширилиши даркор.
Моддий ишлаб чиқариш технологияси деганда хомашё ёки материалга ишлов бериш, тайёрлаш, холати, хоссаси, шаклини ўзгартиришнинг восита ва усуллари мажмуаси томонидан белгиланган жараён тушунилади. Технология хом ашё, материалнинг сифати ёки дастлабки ҳолатини
моддий Маҳсулот олиш мақсадида ўзгартиради (1.2расм).
Ахборот жамият учун нефтp, газ, фойдали қазилмалар ва шу каби анoанавий моддий ресурслар турлари каби энг қимматли ресурслардан биридир, демак уни қайта ишлаш жараёнини моддий ресурсларни қайта ишлашга ўхшатиб, технология сифатида қабул қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |