АА= Т бу ерда:
БҚ – лизинг объектининг баланс қиймати;
Н – амортизация ажратмалари нормаси (эскириш коэффициенти);
Т – лизинг шартномаси муддати.
Лизинг ставкаси лизинг берувчи томонидан ижарага олинган мулкдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ҳақ бўлиб, у лизинг берувчининг даромади ҳисобланади. Лизинг ставкасининг мазмуни қарзга олинган маблағлар (судалар) учун тўланадиган фоизлар билан бир хилдир. Шу сабабли унинг суммаси фойдаланилган кредит учун фоиз ҳисоблаш тартибига монанд равишда аниқланади:
КФ= бу ерда:
КМ – кредит ҳажми;
ФС – фоиз ставкаси даражаси.
Маълумки, лизинг берувчи лизинг компаниялари ёки банклар лизинг объектини сотиб олиш билан боғлиқ маркетинг, транспорт ва ходимларга иш хақи тўлаш каби харажатларни амалга оширади. Ушбу харажатлар воситачилик харажатлари бўлиб, у лизинг тўловларининг таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу харажатлар лизинг берувчига лизинг олувчи томонидан тўланадиган хизмат кўрсатиш мукофоти хам дейилади. Воситачилик харажатларининг миқдори қуйидагича аниқланади:
ВХ= бу ерда:
КМ – кредит ҳажми;
ВС – воситачилик харажатлари ставкаси. У умумий воситачилик харажатлари суммасини тўлов даврига бўлиб топилади.
Бундан ташкари, лизинг берувчи лизинг объектини сақлаш, уни лизинг олувчига етказиб бериш, ўрнатиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ходимларни ўргатиш ва турли маслаҳатлар бериш каби қўшимча харажатлар килади. Кўшимча харажатлар ўз ичига қуйидагиларни олади:
ҚХ = СХ + КХ + РХ + БХ бу ерда:
СХ – хизмат сафари харажатлари;
КХ – кўрсатилган хизматлар бўйича харажатлар;
Р – реклама харажатлари;
БХ – бошқа харажатлар.
Бугунги кун амалдаги меъёрий хужжатларга асосан, лизинг олувчи лизинг тўловларини амалга ошираётганида унинг амортизация ажратмаларига, фоизларга, воситачилик ва қўшимча тўловларга алоҳида ажратиб кўрсатган ҳолдаги ёйилмасини илова қилиши шарт. Лизинг тўловлари келиб тушганидан кейин, банк унинг ёйилмасига мос равишда бухгалтерлик ўтказмаларини амалга оширади: амортизация ажратмалари лизинг ҳисоби юритиладиган ссуда ҳисобварағининг кредитига ўтказиш орқали кредитни тўлашга йўналтирилади, лизинг учун фоиз, воситачилик ҳақи ва бошқа тўловлар банк даромадига қўшилади.
Бу ерда шуни қайд этиб ўтиш керакки, лизинг тўловлари лизинг шартномаларидаги келишувларга мувофик, ҳар бир айрим ҳолатлар бўйича турлича ҳисобланиши мумкин. Масалан, айрим ҳолларда лизинг олувчига имтиёзли давр белгиланиши, баъзи ҳолларда лизинг тўловини кечиктириб тўлашга келишилади. Ривожланган мамлакатларда эса лизинг тўловлари лизинг олувчи томонидан томонлар келишувига мувофиқ тузилган ва лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Лизинг тўловларининг шакли лизингга олинган ускунада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сотилишидан келиб тушган пул маблағларидан амалга оширилиши ва такомиллаштирилиши мумкин.
Халқаро амалиётда лизинг тўловларини ҳисоблашда пул маблағларининг оқими (ПМО) усулидан ҳам фойдаланиб келинмокда. Коэффициентлар усулига мувофиқ бўлиш билан бир қаторда, таркибий қисмлар (юқорида келтирилган дастлабки усул) усулига мувофиқ бўлган ҳамда лизинг компаниялари ўзларининг харажатларини қоплаш учун лизинг тўловларидан тушган пул маблағлари етарли эканлигини аниқлаш учун албатта қўшимча ҳисоб-китобларни амалга оширишлари лозим. Халқаро Молия Корпорациясининг лизингни ривожлантириш бўйича иқтисодчиси Вероника Штельмах авваламбор, лизинг компаниясининг пул оқимларига асосланишни таклиф этади. Бунда лизинг шартномасининг муайян даврида лизинг компаниясининг харажатлари ва лизинг компанияси томонидан қўшиб бериладиган комиссион ҳақи ҳисобга олинади, холос. Лизинг компаниясининг лизингга тааллуқли бўлмаган фаолиятидан олинган даромадлар ва харажатлари ҳисобга олинмайди.
Бироқ ПМО усулининг таркибий қисмлар усулидан фарклари мавжуд. Ниҳоят кредит бўйича фоизлар кредитлаш даври бўйича унинг ўртача қисми бўйича эмас, балки ссуда қарзининг қолдиғи бўйича ҳисобланиши лозимлиги эътироф этилади.
В.Штельмах лизинг тўловининг асосий таркибий қисми деб, битимни амалга ошириш учун олинган банк кредити бўйича тўловларни олади, молиялаштиришнинг кредит сўммаси лизингга бериладиган мол-мулкнинг қийматига тенг деган фикрларни илгари сурган. Бу барчамизга маълум бўлган кредитни қоплаш жадвали, яъни асосий қарз қисмини қоплайдиган тўловлар ва қопланмаган қисми бўйича фоизлардан иборат бўлган тенг миқдордаги тўловлардир. Бундай жадвални ҳисоблаш учун қўйидаги формулани қўллаймиз: