1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet92/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   115
Bog'liq
маъруза

Қайтариладиган лизинг деганда лизингга берувчи компания бошқа бир ташкилот (лизингга олувчи)дан мулкни сотиб олиб, уни қайтадан лизинг шартномаси асосида шу ташкилотнинг ўзига (лизингга олувчига) ижарага беради. Қайтариладиган лизинг ўзига хос лизинг тури бўлиб, унда лизинг мулкининг сотувчиси бир вақтнинг ўзида лизингга олувчи бўлиб ҳисобланади. Бу жараёнда лизингга берувчи ва лизингга олувчи (сотувчи) ўртасида бир вақтнинг ўзида ҳам олди-сотди шартномаси, ҳам молиявий ижара шартномалари тузилади. Бу шартномалар тузилганидан сўнг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи лизингга берувчига ўтсада, мулк (энди лизинг объекти) лизингга олувчи ихтиёрида қолдирилади. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида лизингга олувчи лизингга берувчига ҳар ой лизинг тўловларини тўлаб боради. Шартнома муддати тугаши билан лизинг объекти яна лизингга олувчи эгалигига ўтади. Агар лизингга олувчи шартномада белгиланган шартларга риоя қилмаса, лизингга берувчи шартномани бекор қилиб, лизинг объектини ўз эгалигида сақлаб қолиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ижарага берилаётган мулкка нисбатан лизинг куйидаги турларга бўлинади:

  • Соф лизинг. Бунда ижарага берилаётган мулк ва уларни ишлатишга сарфланадиган барча қўшимча харажатлар ижарачи зиммасига юклатилади.

  • Тўлиқ лизинг. Бу лизинг турига биноан ижарага берилаётган машина ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар лизинг компанияси зиммасига тушади.

Қарздор ва қарз берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш хусусиятлари бўйича лизингнинг:

  • мулкни ишлаб чикарувчи (тайёрловчи) ёки эгалик килувчи лизинг берувчи сифатида – бевосита лизинг;

  • учинчи шахс иштирокида амалга ошириладиган – билвосита турларга ажратиш мумкин.

Молиялаштириш усулига кўра:

  • бир марталик лизингни амалга ошириш – муддатли лизинг;

  • лизинг шартномаси келишувининг биринчи муддати тугаганидан кейин давом этадиган – қайта тикланадиган (револьверли) лизинг турлари мавжуд.

Кўпгина ҳолларда лизинг бевосита эмас, балки воситачи орқали амалга оширилади. Асосий лизинг берувчи лизинг тўловини олиш ҳуқуқи бўйича имтиёзга эга бўлади. Шартномада, кўпинча, агар учинчи шахс (воситачи) банкротлик ҳолатига учраса, лизинг тўлови бевосита лизинг берувчига тўланиши келишиб олинади. Бундай лизинг тури “сублизинг” деб номланади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор йўналишида миллий иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш бўйича молиявий хизматлар ҳажмини кенгайтириш долзарб масалалардан бири сифатида белгиланди. Шундай экан, молиявий хизмат турларидан бири сифатида лизинг хизматини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасида лизинг муносабатлари 1996 йилда қабул қилинган Фуқаролик кодексининг 587-599-моддалари ҳамда 1999 йил 14 апрелдаги “Лизинг тўғрисида”ги қонун нормалари билан ҳуқуқий тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 587-моддасида лизинг шартномасининг тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра “Лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учунчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган.
Лизинг муносабатларини тартибга солувчи энг муҳим ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги қонуни бўлиб, у 25 моддадан иборат. Қонунда лизингга қуйидагича таъриф берилган: “Лизинг – молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради”.
Қонунда лизинг муносабатларининг иштирокчилари (лизинг субъекти), объекти, шакллари, лизинг шартномаси, унинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, шартнома иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўз аксини топган. Бундан ташқари, лизинг объектига нисбатан жадал амортизациялашни қўллаш, объект билан боғлиқ риск турлари, уни суғурта қилиш, гаров сифатида фойдаланиш каби муносабатлар ҳам ўз аксини топган.
Шуниси муҳимки, лизинг жараёнидаги энг муҳим элемент, яъни лизинг тўловлари ва унинг ҳисобланиши ҳамда юзага келиши мумкин бўлган низоларни ҳал этиш масалалари ҳам қонунда мустаҳкамланган.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish