1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet88/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   115
Bog'liq
маъруза

Таянч сўз ва иборалар
Синдикатли кредитлаш, селенг, венчурли молиялаштириш, амортизация ажратмалари, инновацион банклар.


Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар

1. Реал инвестисион лойиҳаларни молиялаштириш усуллари


2. Капитал молиялаштириш манбалари таркиби
3. Корпоратив облигацияларнинг аҳамияти
4. Корхонанинг инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ички молиявий ресурслари таркиби
5. Венчурли молиялаштиришнинг ўзига хос хусусияти.

12 – МАВЗУ: ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ КРЕДИТЛАШ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ЛИЗИНГ МЕХАНИЗМИ
РЕЖА:

    1. Хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолиятини кредитлашнинг объектив зарурияти

    2. Инвестиция фаолиятида ипотека кредити. Кредитни расмийлаштириш тартиби

    3. Лизингнинг иқтисодий табиати, мазмуни ва моҳияти ва турлари

    4. Лизинг тўловлари суммасини аниқлаш



1 – савол баёни: Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида ҳар қандай мамлакатнинг кейинги барқарор ривожланиши ва юксалиши инвестицияларни жалб этиш ҳолатига бевосита боғлиқ. Шуни эътиборга олиш лозимки, инвестициялар аслида пул маблағлари шаклида жалб этилади. Пул шаклидаги инвестицияларнинг манбаи бўлиб, асосан, фойда (даромад) ҳисобланади.
Иқтисодиёт тараққиётининг айрим босқичларида янги активлар ва бойликларни яратиш учун инвестицияларнинг пул маблағлари шаклида сафарбар этилиши ҳам талаб этилади. Шунга кўра, пулсиз янги активлар ва бойликларнинг ҳосил бўлиши асло юз бермаслигини оддийгина англаб олиш мумкин. Инвестициялар амалга оширилмас экан, моддий ва номоддий бойликлар ҳосил қилинмайди. Демак, у пул маблағлари шаклида қолиб кетаверади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, моддий ва номодди бойликлар муайян фаолият мақсадида қўлланмас экан, капиталнинг қиймати ўсиши таъминланмайди.
Авваламбор, корхоналарни барқарор ва узоқ муддатли ресурс базаси билан таъминлаш учун уларнинг устав капиталини оширишга асосий эътибор ҳам қаратилиши лозим бўлади. Бунинг натижасида инвестицияларни корхоналар манфаатларидан келиб чиқиб жалб этиш самарали кечади. Айни пайтда миллий иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлаш мақсадида хорижий инвестицияларни ҳар қандай объектларга ҳам жалб этиш мақсадга мувофиқ эмас. Сабаби, мавжуд объектларни ва корхоналар акцияларини чет эллик инвесторларга сотиш мамлакатимизга инвестицияларнинг кириб келишини англатмайди, "...чунки бундай битимлар мавжуд бўлган активларга бўлган мулк ҳуқуқини шунчаки беришни англатади81". Бу эса мулк қийматининг кўпаймаслигини билдиради. Мавжуд активларни қайта сотиш ҳам айнан шундайдир. Умуман олганда, инвестицияларни амалга ошириш инвестиция жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади ва у инвестиция ресурслари ҳосил қилиниш натижасига таянади ва юз беради. Ўз навбатида, у инвестициялашдан кўзланган мақсадга бевосита боғланади. Бундан кўзланган мақсадга эришиш иштиёқи инвесторни капитал тўплаб, сўнг уни шу мақсад йўлида сафарбар этишга ундайди. Мақсад муайян натижага қаратилар экан, натижа ҳам ўз навбатида, муайян мақсадларни келтириб чиқаради ва инвестиция жараёнини акс эттирадиган кетма-кетликни ҳосил қилади. Инвестицияларнинг бу тарзда ҳаракатланиши инвестиция фаолияти орқали юз беради.
Бугунги кунда инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни субъектлар томонидан фақат ивестицияларни қўйиш билан боғлиқ ҳаракатлар сифатида тушунмаслик лозим. Бунда мазкур ҳаракатлар инвестицияларни амалга оширишнинг мақсади ва йўналишларини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш, уни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларни жалб этиш манбаларини аниқлаш, жамғариш ва самарали сарфлаш каби кенг жараённи ўз ичига қамраб олишини мантиқан тушуниш лозим, деб ҳисоблаймиз. Бунда инвестиция фаолиятини ташкил этишда ҳар бир мулк эгаси, энг аввало, ўз манфаатларини кўзлаб, яъни фойда олиш мақсадида ҳаракат қилади. Чунки, юқори фойда инвесторнинг капитал қиймати ўсишига имкон беради.
Иинвестицияларни жалб қилиш, хусусан, кичик бизнес соҳасида фаолият юритувчи хўжалик субъектларни замонавий техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш, бозор талабига жавоб берадиган рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга имконият яратади.
Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланаётганлиги, барқарор иқтисодий ўсиш ва маҳаллий ҳамда хорижий инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ошиб бориши реал сектордаги инвестицион жараёнларни фаоллаштиради. Инвестицион жозибадорликни ошириш йўли учун керакли чораларнинг кўрилиши, кичик бизнесга кредит ажратишни оширишга ва кичик бизнес корхоналарининг кредитлардан тўла фойдалана олишига йўл очиб беради ва шу орқали иқтисодий ривожланишга эришиш мумкин.
Инвестицияларни молиялаштиришда банк кредити иштирокини мавҳум тарзда, иқтисодиётда жорий этилган ҳуқуқий меъёрлар ва ўтказилаётган инвестиция сиёсатидан, инвестиция фаоллиги даражаси, молиялаштиришда қўлланиладиган механизмлардан, амалдаги солиққа тортиш талабларидан, кафолатлар ва имтиёзлар тизими ва банк-молия инфратузилмасининг ривожланганлик даражасидан айри ҳолда баҳолаб бўлмайди. Иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицияларни молиялаштириш манбаи тарзида банк кредитининг роли, асосан, жамғармаларнинг ўсиш суръатлари, пул, валюта ҳамда капитал бозорларининг ҳолати билан аниқланади ва белгиланади. Молиявий воситачиликда рақобат муҳитининг мавжудлиги ва умуман Марказий банкнинг пул-кредит, фоиз сиёсати ва банк институтлари стратегияси аниқловчи омиллар сифатида қаралади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субектларни узоқ муддатли кредитлашни ташкил қилиш тартиби тижорат банкларининг ички кредит сиёсати, Ўзбекистон Республикаси “Марказий банк тўғрисида”, "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги қонунларга, Марказий банкнинг “Тижорат банкларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низоми ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субектларнинг узоқ муддатли кредитлаш жараёнларини тартибга солади. Ҳозирги кунда кўпгина тижорат банклари узоқ муддатли кредитлаш жараёнини ўзларининг ички кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мустақил амалга оширадилар.
Узоқ муддатли кредитлар – ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлар учун мўлжалланган обектларни, қурилиш, реконструксия қилиш, техник қайта жиҳозлашга оид ҳаражатлар билан боғлиқ капитал қўйилмаларни молиялаш, техника, технологиялар ва ускуналарни ҳарид қилиш, асосий чорва, кўп йиллик ўсимликларни шакллантириш, шунингдек, бошқа инвестиция мақсадлари учун мўлжалланган кредитлардир.
Узоқ муддатли кредит – 1 йилдан ортиқ, бироқ қоплаш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиган ссудалардир.
Узоқ муддатли кредитлар билан хўжалик юритувчи субъектлар – юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган, юридик шахсни ҳосил қилмаган деҳқон хўжаликлари таъминланадилар.
Кредитланаётган объект қийматининг камида 30 %и ўз ёки бошқа хил молиялаш манбалари билан таъминланган қурилиш обектларини кредитлаш учун тавсия этилади, лекин амалиётда муҳим инвестиция лойиҳалари учун истисно тариқасида бу меъёрдан паст бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича Молия вазирлиги кафолати остида, шунингдек, бюджетдан ташқари фондларнинг кредит линиялари ҳисобидан кредитланадиган объектлар бундан мустасно.
Узоқ муддатли кредитнинг қайтарилишини таъминлашнинг асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • ҳукумат кафолатлари;

  • мол-мулк гарови;

  • банклар, бошқа кредит муассасалари ва суғурта ташкилотларининг кафолатлари;

  • учинчи шахслар кафиллиги;

  • қонунчиликка мувофиқ фаолият юритувчи суғурта компаниялари томонидан берилган суғурта полиси (гувоҳномаси) билан тасдиқланган кредитнинг қарз олувчи томонидан сўндирилмаслиги (риск) хатарининг суғурта қилиниши.

Кредитни расмийлаштириш жараёни ўз ичига:
а) кредит олишга оид буюртманоманинг кўриб чиқилиши ва бўлғуси қарз олувчининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш мақсадида унинг ўрганилишини;
б) қарз олувчининг молиявий ҳолати таҳлилини ва кредитга баҳолашни;
в) кредитланаётган лойиҳанинг комплекс експертизасининг ўтказилишини;
г) кредит шартномасини расмийлаштириш ва тузишни олади.
Бунда:
- (а) ва (б) бандларида кўрсатилган кредит буюртманомасини кўриб чиқиш муддати банк қарз олувчига кредит буюртманомасига ёзма хулоса берадиган 5 банк иш кунидан ошмаслиги керак;
- хўжалик юритувчи субектларнинг кредит сўраб тақдим етилган ҳужжатлар тўплами ва аризалари туман банк бўлимлари кредит комиссияси томонидан аризалар келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан ошмаган, вилоят кредит комиссияси томонидан 15 кундан ошмаган муддатда ва Марказий идора кредит кўмитаси томонидан 30 кун давомида кўриб чиқилиб, кредит бериш ёки бермаслиги тўғрисида ёзма равишда хулоса беришлари лозим бўлади. (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларига ва Марказий банкнинг тегишли меъёрий хужжатлари асосида кўриб чиқиш муддати ўрнатилган инвестиция лойиҳалари бундан мустасно).
Кредит шартномаси банк билан қарз олувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асоси бўлиб ҳисобланади, олинган кредитлар, комиссиялар уларга оид фоизлар ва пенялар бўйича агар шартноманинг ўзида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, улар имзолаган вақтдан бошлаб амал қилади.
Банк қарз олувчи билан келишиб, қоплаш муддатлари ва пул оқимлари прогнози ҳисобга олинадиган имтиёзли даврни белгилаш ҳуқуқига эгадир ва у кредит шартномасида таъкидланиши керак.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish