2 – савол баёни: Мамлакатимизда бозор муносабатлари тизимини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун янгидан-янги иқтисодий-ҳуқуқий воситалар вужудга келтирилмоқда. Хусусий тадбиркорлик эркин иқтисодий зоналар, лизинг, ипотека шулар жумласидандир. Хусусан, ипотекани мамлакат миқёсида кенг қўллаш имконияти чегараланмаган. Ипотеканинг моҳияти шундан иборатки, кўчмас мулк, жумладан, уй, бино ва шу кабиларга нисбатан ҳуқуқларга ега бўлган шахслар ушбу ҳуқуқларини гаровга қўйиб, кредит олишлари ва ушбу маблағдан самарали фойдаланиш орқали ўз мақсадларига еришишлари мумкин.
Ипотека – мажбуриятларни кўчмас мулк билан таъминлашнинг бир усули бўлиб, бунда агар гаровга қўювчи ўз мажбуриятларини бажармаса, гаровга олувчи ўз талабларини гаровга қўйилган кўчмас мулк ҳисобидан қондириш ҳуқуқига ега бўлади. Ипотека пул мажбуриятлари таъминотида, шу жумладан, кредит шартномалари мажбуриятларида ишлатилиши мумкин.
Ипотека кредити – банклар томонидан кўчмас мулк гарови асосида кўчмас мулкни сотиб олиш ёки қуриш учун бериладиган узоқ муддатли кредит туридир82.
Ўтмишда гаровга ноиложлик, муҳтожликда мурожаат қилинадиган кўнгилсиз чора сифатида қаралган. Бироқ бозор тизимида гаров, айниқса, кўчмас мулк гарови – ипотека аҳолининг фаол, уддабурон, ишбилармон қисми учун вақтинчалик пул маблағларига зарурат сезганда қўлланадиган ва кейинчалик ортиқча зўриқишларсиз ўрни тўлиб кетадиган самарали тадбир ҳисобланади. Ипотекани қўллаш учун энг аввало фуқаро ёки юридик шахсда кўчмас мулк объектлари (бино, иншоот, квартира, корхона, мулкий мажмуа ва ҳоказо)га нисбатан мулк ҳуқуқи, ваколатли давлат идораси томонидан ажратиб берилган ер участкасига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод фойдаланиш ҳуқуқи, фермер хўжаликларида эса деҳқончилик учун ажратилган ерларга нисбатан ижара ҳуқуқи бўлиши лозим. Кўчмас мулкларга нисбатан ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт. Ипотека турмушнинг кўпгина соҳаларида, айниқса, тадбиркорликда турли мақсадда кредит олиш учун қўлланади. Кўчмас мулк гарови тижорат банклари учун гаровнинг бошқа турларига нисбатан ишончлироқ ҳисобланади: унинг қиймати катта, баҳосининг пасайиш хавфи кам, аксинча, ошиб бориши мумкин, у истеъмол қилиниши ёҳуд яшириб қўйилиши мумкин эмас.
Мамлакатимизда ипотекани кенг ва осон қўллаш учун барча шарт-шароитлар: ҳуқуқий асос, зарур инфратузилма – тижорат банклари, баҳоловчи ташкилотлар, тадбиркорлик тузилмалари ва шу кабилар мавжуд. Низоларни суд орқали ҳал этиш, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, кредитлар қайтарилмаганда ундирувни кўчмас мулкка қаратиш механизми ишлаб турибди.
Албатта, ҳар қандай гаров каби ипотекада ҳам кўчмас мулк гарови эвазига олинган қарз қайтарилмаганда кредиторларнинг талаблари кўчмас мулк ҳисобидан қаноатлантирилади. Зоҳиран, гаровга қўювчини чўчитадиган ҳолат ҳам шу ҳисобланади. Бироқ мақсади пухта ўйланган, барча имкониятлар чамаланган, етти ўлчаб бир кесилган бўлса, бундай хавфсираш учун асос кам. Албатта, ҳаётда кўп ҳолларда таваккал қилмасдан илож йўқ. Шубҳасиз, оқилона таваккал қилиш тадбиркорлик ва шижоаткорликнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Кўп ҳолларда тарафлар инсофли бўлганда, ипотека кредити қайтарилиб, кредит олувчи кўчмас мулкини сақлаган ҳолда мурод-мақсадига етади: тадбиркорнинг бизнес режаси амалга ошиб, катта фойда олади, оддий фуқаро бўлса уй ёки бошқа бойлик эгаси бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикасида ипотекани амалга ошириш тартиби Фуқаролик кодекси, “Гаров тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Фуқаролик кодекси, “Гаров тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги қонунларда белгиланишича, ипотека кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар, корхоналар, ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк обектлари) гаровидир.
Тижорат банкларида ипотека кредитининг шаклланиши ва ривожланишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 5 мартдаги “Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-744-сонли Фармони ҳуқуқий асос бўлди. Ушбу Фармоннинг эълон қилиниши мамлакатимиз тижорат банкларининг якка тартибдаги уй-жой қурилишига, уни реконструксия қилишга ипотека кредитининг муҳим хусусияти унинг мақсадли йўналтирилганлиги бўлиб, у нафақат уй-жой қуриш ва сотиб олиш, балки ишлаб чиқариш биноларини қуриш ва сотиб олиш муносабатларини ривожлантиришда алохида ўрин касб етади. Бу эса, ўз навбатида, ипотека кредитини самарали бошқариш заруриятини келтириб чиқаради
ХХI аср бошларида жаҳон хўжалиги ривожланишининг муҳим жиҳати халқаро фонд бозорларининг интеграсиялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ипотека кредитнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Дунё мамлакатларида ипотека қимматли қоғозлари ипотека кредитини молиялаштиришнинг асосий манбаси ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида ипотекани молиялаштириш жараёнининг ривожланиши туфайли турли молиявий инструментлардан фойдаланган ҳолда қайта молиялаштирувчи механизм вужудга келди.
Юртимиздаги ипотека механизми хорижий мамлакатлардаги ипотека тизимидан жиддий фарқланади. У ерда ипотека қарз олувчи ва тижорат банки ўртасидаги хусусий муносабатлардир. Ипотека бўйича ҳосила қимматбаҳо қоғозлар чиқаришга зўр берган молия муассасалари жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига сабаб бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимизда яратилган ипотека механизми эса нафақат қарз олувчи ва тижорат банки, балки ер участкаси ажратиб берувчи ва ҳудуднинг бош режасини ишлаб чиқувчи маҳаллий ҳокимият органлари, қурилиш ташкилотлари ва ипотека олувчи учун имтиёз ва преференциялар берувчи давлат ўртасидаги кенг кўламли ижтимоий-ҳуқуқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар тизимидир. Демак, ушбу муносабатлар доирасида ипотека олувчи давлатнинг қўллаб – қувватлаши ва ғамхўрлигини сезиб туради ва тасодифан оғир аҳволга тушиб қолиши истисно этилади.
Ипотека кредити олувчининг мажбурият ва ҳуқуқлари қонунда белгиланган асосларда ва тартибда унинг меросхўрларига ўтади. Шунингдек, ипотека кредити олувчи ва масалан, унинг фарзанди ўртасидаги келишув ҳамда банк розилиги билан ипотека кредити олувчи ўрнига ипотека шартномасига фарзанди кириши мумкин. Демак, ипотека кредити олувчи пенсияга чиққанда фарзанди (тегишли суммада барқарор даромадларга эга бўлса) унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қабул қилиб, ипотека кредити олувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Ўзбек оилаларидаги ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар характеридан келиб чиқиладиган бўлса, юқоридаги тартиб авлодлар ворислигини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, ипотека қимматли қоғозлари бозори ўзининг беқарорлиги, инвестицион муҳитининг ўзгарувчанлиги, юқори рисклилиги ва инвестициялар учун кучли рақобатни ўзида акс эттириши билан характерланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ипотекани қайта молиялаштиришнинг жаҳон ва Ўзбекистон тажрибасини тизимли ўрганиш асосида мавжуд терминологик аппаратни ривожлантириш бўйича қатор тушунчалар мазмуни очиб берилди.
Ипотека кредити бу — аҳоли учун янги мол-мулк сотиб олиш, хонадонни таъмирлаш ёки уйни қайта қуриш имкониятидир. Кредит мақсади: алоҳида шахсларга тегишли уй-жой қурилиши, таъмирланиши ва сотиб олинишига берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |