Инвестиция лойиҳаларининг молиялаштириш манбалари таркиби91
Гуруҳи
|
Тури
|
Манбларнинг гуруҳдаги ташкилий таркиби
|
Давлат маблағлари (ресурслари)
|
Ўзлик
|
давлат бюджети
|
маҳаллий бюджетлар
|
бюджетдан ташқари фондлар
|
Жалб қилинган
|
давлат кредит тизими
|
давлат суғурта тизими
|
Қарз
|
давлат қарздорлиги (давлат заемлари, ташқи қарзлар, хорижий кредитлар ва бошқа шу кабилар)
|
Корхоналар маблағлари (ресурслари)
|
Ўзлик
|
корхонанинг ўз инвестицион ресурслари
|
Жалб қилинган
|
бадаллар, ҳайриялар, акциялар чиқариш, акцияларнинг қўшимча эмиссияси
|
резидентлар-инвестиция компаниялари инвестиция ресурслари, жумладан, пайли инвестицион фондлар
|
резидентлар-суғурта компаниялари инвестиция ресурслари
|
резидентлар-нодавлат нафақа фондлари инвестиция ресурслари
|
Қарз
|
банк ва тижорат кредитлари ҳамда бюджет кредитлари ва мақсадли кредитлар
|
чет эллик инвесторлар инвестиция ресурслари, жумладан, тижорат банклари, халқаро молиявий институтлар, институционал инвесторлар, хорижий корхоналар
|
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ишлаб чиқаришни ташкил этиш жиҳатларини ўзгартириб, иқтисодий ривожланишни хорижий инвестицияни жалб этиш орқали олиб боради. Бундай молиялаштириш мулкчиликнинг турли шаклларига мансуб хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини янада самарали бўлишига ёрдамлашади, хўжалик амалиётида аста-секин босқичма-босқич иқтисодий ўсишни кенгайтиришга, хорижий инвестицияларни жалб қилиш имкониятини оширади, такрор ишлаб чиқаришни ҳар томонлама жадаллаштиришга имкон беради, хусусий секторни инвестициялаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
3 – савол баёни: Ғарбий Европа мамлакатларида ўтган асрнинг 80-йилларининг бошида лойиҳавий молиялаштириш усуллари турли хил молиявий операцияларни бажаришда фойдаланиши орқали лойиҳа ташаббусчиларига қарз тўловларига бўлган харажатларни камайтиришга ва молия-кредит институтларининг ёрдамидан фойланишга имконият яратган эди.
Дастлаб, лойиҳавий молиялаштириш Америка, Канада, Германия ва Япония банклари ўртасида бўлиб олинган бўлсада, ҳозирда Шимолий денгизда нефт ва газ қазиб олишнинг кескин ривожланиши натижасида улар қаторига Буюк Британия тижорат банклари ҳам қўшилди. Кейинчалик Франция, Швейцария, Голландия, Белгия, Италия ва бошқа мамлакатлар банклари лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон бозорининг фаол иштирокчиси сифатида майдонга чиқа бошлади.
Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари лойиҳавий молиялаштириш шаклларига катта талабни вужудга келтирди, бу талаб, энг аввало, ривожланаётган бозорларга тегишли эди. 1997-1998 йиллардаги жаҳон молиявий инқирозига қадар, лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон бозорида етакчиликни Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари эгаллашган эди. 1996 йилда Гонконгда 19,3 млрд. долл. қийматдаги 36 та инвестиция лойиҳаси, Индонезияда 14,1 млрд. долл. қийматдаги 72 та лойиҳа, Тайландда 9,4 млрд. долл. қийматдаги 31 та лойиҳа амалга оширилган эди. 1996 йилда Осиё давлатларида жами 86,2 млрд. долл. қийматдаги 400 та инвестиция лойиҳаси молиялаштирилган. Бу кўрсаткич Америка ва Европа контингентлари мамлакатлариникига қараганда кўпдир92.
Айтиш жоизки, Осиё давлатлари лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон бозорида биринчиликни йўқотишди ва етакчиликни яна АҚШ ва Ғарбий Европа давлатлари эгаллашди. Бироқ, охирги йилларда Осиё ва Шарқий Европа давлатлари инқироз зарбаларидан ўзини ўнглаб олгач, яна хорижий инвестицияларни жалб қилиш эвазига иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашга ҳаракат қилишмоқда. Бундай давлатлар қаторига, энг аввало, Хитой, Индонезия, Филлипин, Малайзия каби Осиё давлатларини ва Шарқий Европа давлатларини киритишимиз мумкин. Бу давлатларда инвестициялаш суръатлари охирги 2-3 йил ичида анча сезиларли бўлиб бормоқда.
Лойиҳавий молиялаштиришнинг турли шакл ва схемалари асосида амалага оширилган йирик лойиҳаларга мисол қилиб лойиҳавий молиялаштиришнинг “соф” намунаси бўлган Буюк Британияни Европа контенгенти билан билаштирувчи “Евротуннел” лойиҳасини келтиришимиз мумкин. Мазкур лойиҳа давлат органлари ва халқаро ташкилотлар иштирокисиз хусусий сектор инвестициялари асосида амалга оширилган. Лойиҳани молиялаштиришнинг умумий қиймати 7 млрд. фунт стерлингни ташкил этиб, лойиҳада 15 давлатдан 198 та банк иштирок этган93.
Ҳозирда лойиҳавий молиялаштиришнинг глобаллашув хусусиятини ҳисобга олган ҳолда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Жаҳон банки (ЖБ) томонидан ривожланаётган мамлакатларда табиий бойликларни қайта ишлаш билан боғлиқ йирик инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, капитал тақчиллиги мавжуд бўлган Шарқий Европа мамлакатларида қатор лойиҳаларни молиялаштириш учун кенг фойдаланиб келинмоқда.
Йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда ривожланган мамлакатлар банк амалиётида синдикатли кредитлаш шаклидан кенг фойдаланилади. Бунда кредит операцияларини ташкил этиш жараёнида банк биринчи ўринга қарз олувчининг кредит тарихини ўрганишга, унинг иқтисодий, молиявий аҳволига ва таъминот турлари, гаровга берилаётган мулкни баҳолашга диққат эътиборини қаратса, лойиҳавий молиялаштиришда эса асосий эътибор лойиҳа таҳлилига қаратилади. Лойиҳавий таҳлилнинг асосий объекти, бу лойиҳавий хужжатлар (лойиҳани техник-иқтисодий асоси)дир. Лойиҳавий тахлилнинг асосий мақсади – инвестицион лойиҳани молиявий ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаб бериш, инвестицион лойиҳанинг смета харажатлари ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш ҳамда риксларни баҳолаш ва самарали бошқаришдир.
Техник – ташкилий, ҳуқуқий, экологик, тижорат иқтисодий, молиявий йўналишларини лойиҳа таҳлилининг асосий йўналишларига киритишимиз мумкин. Дастлаб йирик лойиҳаларни амалга оширишда кўпгина иштирокчилар жалб қилинган бўлади. Жумладан:
лойиҳа ташкилотчилари;
ташкилотчилар таъсис этган лойиҳавий компания;
кредиторлар (тижорат банклари, банк консорциуми);
пудратчилар (бош пудратчи, субпудратчилар);
асбоб-ускуналарни етказиб берувчилар;
суғурта компаниялари;
лойиҳавий компания чиқараётган акция ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олувчи институтционал инвесторлар;
молиявий маслаҳатчилар;
оператор-компаниялар, объектни эксплуатация (ишлаб чиқариш)га киритгандан сўнг, унинг инвестицион фаолиятини бошқаради.
Инвестицион лойиҳаларни баҳолашда лойиҳанинг ишончлигини таъминловчи қуйидаги мезонлардан фойдаланилади:
техник-иқтисодий асосланганлик ва молиявий режанинг қониқарлиги;
лойиҳа томонидан ишлатиладиган маҳсулот ва хом-ашё манбалари ва қийматларининг кафолатганлиги;
лойиҳанинг маъқул нархларда ёқилғи билан таъминлаганлиги;
лойиҳа маҳсулотлари ва хизматларини сотиш учун бозорнинг мавжудлиги ва бозоргача транспорт харажатлари маъқул нархларда мавжудлиги;
қурилиш материалларини кутилган нархларда сотиб олиш мумкинлиги;
пудратчи, фойдаланувчи ва бошқарувчи персоналлар тажрибали ва ишончлиги;
лойиҳа ишончсиз технологияларини ўз ичига олмаслиги;
ҳамкорлар ва манфаатдорлар томонлар билан шартномавий келишувлар тузилган, лицензия ва рухсатномалар олинганлиги;
валюта риксларининг тақсимланганлиги;
лойиҳа қўшимча таъминоти сифатида қимматли активларга эгалиги;
етказилаётган ресурс ва активларнинг тегишли сифатлари таъминланганлиги;
тегишли суғурта тўловлари қараб чиқилганлиги;
форс-мажор ҳолатлари, тўхтаб қолишлар хавфи (етказиб беришда, қурилишда ва бошқалар) харажатларнинг ўсиши ҳисобга олинган ва уларнинг тақсимланганлиги;
лойиҳанинг инвесторларни қониқтирувчи кўрсаткичларга эгалиги;
фоиз ставкалари ва инфляциянинг ҳақиқий олати ҳисобга олинганлиги.
Ҳақиқий инвестицион лойиҳа ҳар доим ҳам юқорида санаб ўтилган барча мезонларга мос келавермайди. Юқоридаги мезонлар лойиҳавий молиялаштиришни муваффақиятли кечиши учун бешта асосий тамойилларни белгилаб олишни тақозо этади.
инвестицион лойиҳаларни ҳаётийлиги;
лойиҳани амалга оширишда тажрибали, кучли ва виждонли хамкорларнинг иштироки ;
лойиҳа барча рискларининг ҳисоби ва тақсимоти;
барча хуқуқий жихатларни тартибга солиб бориш;
лойиҳани амалга оширишда сифатли бизнес-режанинг мавжудлиги ва аниқ мувофиқлашган ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш.
4 – савол баёни: Ҳозирда кредит муносабатлари соҳасида банклар фаолиятини бирлаштириш зарурати туғилмоқда. Бирлашмаларни ташкил этиш мақсадлари хилма-хил, лекин улар банк операциялари бўйича хатарларни қисқартирган ҳолда катта кўламдаги тадбирларни молиялаш билан ёки битта банк ёлғиз ўзи ҳал қила олмайдиган вазифаларни бажариш билан боғлиқ. Узоқ муддатга кредит бериш билан боғлиқ хатарлар мана шундай бирлашма иштирокчилари ўртасида тақсимланади, бу эса аъзо банкларга ўзларининг ликвид заҳираларини анча пастроқ даражада сақлаб туриш имконини беради.
Бундай бирлашмаларда кредит, кафолатлаш ёки бошқа кредит-молия операцияларини биргаликда амалга ошириш учун ташкил этиладиган банк синдикатлари ёки бошқа банк бирлашмалари алоҳида ўрин тутади. Давлатнинг синдикатлаштирилган кредитларга эҳтиёжи энг аввало бюджет дастурларини молиялаш зарурлиги билан, халқ хўжалигининг турли тармоқларидаги давлат корхоналарини модернизациялаш ва техника билан қайта қуроллантиришга маблағларни инвестициялаш билан боғлиқдир.
Фирма ва банклар синдикатлаштирилган кредит ҳисобига, қоида тариқасида, ташқи иқтисодий фаолият билан, шунингдек, инвестициялаш соҳаси билан, энергетика, экология, хом - ашё ресурсларини қазиб чиқариш, фан - техника ишланмаларини амалиётга жорий этиш ва шу кабилар билан боғлиқ эҳтиёжларни молиялаштирадилар.
Банк секторини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг давлат дастурларида тижорат банкларининг инвестицияланадиган лойиҳаларни молиялаш, шу жумладан, хорижий банк сармоясини жалб этган ҳолда молиялаш учун синдикатлаштирилган кредитлар бериш тизимини ривожлантирилиши кўзда тутилган. Ушбу дастурларга мувофиқ меъёрий базага ўзгаришлар киритилиши ҳамда синдикатлаштирилган кредитлаш тизимини такомиллаштиришга ёрдам берадиган тегишли чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банклари томонидан йирик инвестициялаш лойиҳаларини синдикатлаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги 2005 йил 16 июлда қабул қилинган Низомга мувофиқ, синдикатлаштирилган кредит деганда йирик инвестиция лойиҳаларини бир неча банклар томонидан биргаликда кредитлаш тушунилади.
Республикамиз Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган “Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги” низомда олинган кредитни қайтара олмаслик хатарини олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиши кераклиги таъкидланиб, мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, банк ёки суғурта ташкилоти кафолати, учинчи шахснинг кафиллиги кабиларни таъминот сифатида қабул қилиниши белгиланган. Лекин, синдикатлаштирилган кредитда юқорида таъкидлаганимиздек, кредит суммасининг катта миқдорда бўлиши қайд этилган таъминот турларини ҳар доим ҳам йиғиш имкониятини бермайди. Шунинг учун кўп ҳолларда лойиҳа объекти гаров ҳисобида қабул қилинади.
Ҳозирги кунда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги усули синдицирлаштирилган кредитлаш (синдикатга уюшган бир неча кредиторларнинг кредитлари мажмуи) пайдо бўлди. Иқтисодий адабиётларда бу сўзнинг аниқ атамаси йўқлиги сабабли, кўпчилик ҳолларда молиялаштиришнинг бу турини синдикатлаштирилган кредит деб ҳам аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |