1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


-жадвал Лойиҳавий молиялаштиришда қатнашиши мумкин бўлган иштирокчилар



Download 1,27 Mb.
bet99/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   115
Bog'liq
маъруза

16.1-жадвал
Лойиҳавий молиялаштиришда қатнашиши мумкин бўлган иштирокчилар

Иштирокчилар

Лойиҳадаги роли

Лойиҳа хомийлари, таъсисчилари

Лойиҳа натижаларига бевосита қизиқувчи компаниялар ва жисмоний шахслар. Улар лойиҳани олдинга сўришади, турли масалаларни келишишади, тегишли рухсат(нома)лар олишади.

Етказиб берувчи ва пудратчилар

Берилган лойиҳа билан боғлиқ бўлган товарлар ва хизматларни етказиб бериш шартнома мажбуриятларига эгалик қилувчи компаниялар.

Харидорлар

Кўпчилик лойиҳаларда маҳсулот маълум даврда очиқ бозорларга олиб чиқилмайди. Бундай ҳолларда лойиҳа компанияси алоҳида харидор ёки уларнинг гуруҳи билан муайян миқдордаги маҳсулотни сотиб олиш бўйича олдиндан узоқ муддатли шартномалар тузишган бўлади.

Лойиҳа амалга оширилаётган мамлакат ҳукумати

Зарурий рухсат берувчи ҳужжатларни бериш, харидларни амалга ошириш, лойиҳада акционер, ҳомий сифатида иштирок этиш, муайян кафолатлар тақдим этиш.

Лойиҳа бошқарувчиси

Лойиҳанинг амалга оширилишига жавоб берувчи менежерлар командаси, лойиҳавий молиялаштириш бўйича битмнинг бош бўғини.

Қарз ҳисобига молиялаштирувчилар

Лойиҳа компаниясига ресурсларни келишилган муддатга ва олдиндан келишилган шартлар асосида қарзга тақдим этувчи тузилмалар.

Консултант ва маслаҳатчилар

Лойиҳани амалга оширишнинг турли аспектларида мослашувчанликни таъминлайдиган маслаҳатлар берувчи ихтисослаштирилган копаниялар ва жисмоний шахслар.

Лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон амалиётида турлича усуллари ва манбалари мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат ўз иқтисодий ва инвестицион сиёсати, бозор механизмининг амал қилиш даражасига қараб, бу усуллардан фойдаланиши мумкин.


Амалда инвестиция лойиҳаларининг узоқ муддатли банк кредитларини лойиҳавий молиялаштиришнинг айрим омиллар ва ҳолатлардаги кичик бир шакли сифатида қаралади. Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлади. Биринчидан, тижорат банкларининг нуқтаи назаридан лойиҳавий молиялаштириш доирасидаги кредит операциялари юқори рискли операция ҳисобланади. Лойиҳавий молиялаштириш тизимида банк қарздорга регресс ҳуқуқисиз кредит беради. Кредитни қайтариш ва фоизини тўлаш манбаси бўлиб, инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан оладиган даромад ҳисобланади. Тижорат банклари рискларни қабул қилганлиги учун мукофот тариқасида юқори фоиз олади. Шу тариқа банк юқори рискни суғурта қилади. Иккинчидан, лойиҳавий молиялаштиришда асосий эътибор инвестиция лойиҳаларининг рискларини баҳолашга ва уни пасайтиришга қаратилади. Бундай ҳолда асосий ролни етакчи банк ўйнайди, у ўзининг ходимлари билан ва маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини, пул оқими динамикасини, маҳсулот сотиш истиқболини, лойиҳа рискларини баҳолайди. Лойиҳавий таҳлил лойиҳавий молиялаштиришда энг асосий аҳамиятга эга бўлган жараёндир. Учинчидан, лойиҳани амалга оширишда қуйидаги кўпгина иштирокчиларнинг қатнашиши кўзда тутилади:

  • лойиҳа ташаббускори;

  • лойиҳа компанияси;

  • маслаҳатчилар;

  • пудратчилар (бош пудратчи, субпудратчи);

  • ускунани етказиб берувчилар;

  • суғурта компаниялари ва кафолатчи банклар;

  • кредиторлар (банклар)ва ҳ.к.

Лойиҳа компанияларининг мавжудлиги, унинг асосий белгиларидан бири лойиҳавий молиялаштириш бўлиб ҳисобланади. Лойиҳа компаниялари лойиҳани амалга ошириш шароитида лойиҳа ҳомийлари томонидан ташкил этилади. Агар оддий кредит операцияларида банк қарздорнинг олдинги даврдаги молиявий фаолиятининг натижалари билан қизиқса, инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда эса банк асосий эътиборни лойиҳани самарадорлигини баҳолашга ва лойиҳа компаниясининг фаолиятини таъминловчи кафолат масалаларига эътибор беради. Олинган кредит таъсисчиларнинг балансида эмас, балки лойиҳа компаниясининг балансида ўз аксини топади. Бу усул “балансдан ташқари” (“of balance sheet”) деб номланади. Тўртинчидан, лойиҳавий молиялаштиришда кредитор асосий эътиборни, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнининг назоратига қаратади. Кўп ҳолларда, бу функция кредиторлар томонидан амалга оширилса, айрим ҳолларда, бунга махсус компаниялар таклиф этилади. Махсус компания қарздор билан тузилган шартнома асосида лойиҳани амалга ошириш жараёни устидан доимий назорат олиб боради, қарздор ўз навбатида бу компанияга бажарилган ишлар хусусида даврий ҳисобот бериб туради. Бешинчидан, лойиҳавий молиялаштириш бозорида банклар турлича вазифаларни бажарувчилар сифатида иштирок этиши мумкин: банк-кредитор сифатида; кафолатчи сифатида; молиявий маслаҳатчи сифатида; лизинг институт сифатида ва ҳ.к. Олтинчидан, қарздор учун лойиҳавий молиялаштириш доирасида олинган маблағ ўз афзалликлари билан бир қаторда оддий кредитга нисбатан қимматга ҳам тушуши мумкин. У қуйидагилар билан асосланади:

  • юқори риск сабабли кредит бўйича фоиз ҳам юқори бўлади, шунингдек, ортиқча комиссион харажатлар (лойиҳани баҳолаш учун, молиялаштиришни ташкил этиш учун, мониторинг учун комиссия ҳақлари) мавжудлиги;

  • лойиҳа олди ишлари бўйича харажатларнинг кўплиги;

  • тўлиқ ишлаб чиқилган лойиҳа олди ҳужжатларисиз банк молиялаштириш аризасини кўриб чиқмаслиги;

  • қарздор фаолияти устидан банк томонидан қаттиқ назоратни ўрнатилганлиги.

Шунинг учун ҳам, кўп ҳолларда, қарздор инвестицияларни молиялаштиришнинг оддий анъанавий шаклидан фойдаланишни лозим кўради.
Лойиҳавий молиялаштиришнинг молиявий схемаларини иккита турга ажратиш мумкин:
- параллел молиялаштириш;
- босқичма – босқич молиялаштириш;
Биринчи тур молиялаштириш амалиётда “Ҳамкорликда (қўшма) молиялаштириш” деб ҳам аталади, бунда юқори аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бир нечта кредит муассасалари қарз маблағлари ажратади. Босқичма – босқич молиялаштиришда эса юқори нуфузга эга бўлган банкнинг қатнашиши зарурлигини талаб қилади. Параллел молиялаштиришнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд, яъни лойиҳавий молиялаштиришнинг параллел молиялаштириш шакли банкларга бир томондан меъёрларга амал қилган ҳолда кредит бериш имкониятини берса, иккинчи томондан кредит рискларини пасайтиради. Кўп ҳолларда, лойиҳани молиялаштириш ташаббускори сифатида нуфузга эга бўлган тижорат банкининг ёки халқаро молия институтларининг иштирок этиши қарздорнинг ўз вақтида кредитни қайтаришига қўшимча кафолат беради. Кредит шартномасига қилинган қўшимчаларда агар қарздор молиялаштиришда иштирок этаётган бирор кредитор олдидаги тўлов мажбуриятини бажармаса бош кредитор кредитни муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда (қўшма) молиялаштиришнинг қуйидаги кўринишлари (шакллари) мавжуд, яъни ҳамкорликда молиялаштиришнинг икки шакли кўп қўлланилади:
- мустақил параллел молиялаштириш, бунда ҳар бир банк қарз олувчи билан кредит шартномаси тузади ва инвестиция лойиҳасида ўзига тегишли бўлган қисмини молиялаштиради (сублойиҳа);
- кўпчилик бўлиб ҳамкорликда молиялаштириш, бунда барча кредиторлар тўпланиб битта синдикатга бирлашадилар, ягона кредит шартномаси тузилади ва кредит шартномасини тайёрлаш ва имзолашни банк-менеджер амалга оширади. Кейинги босқичда кредит шартномасини амалга ошириш устидан назоратни (айрим ҳолларда инвестиция лойиҳасини умуман амалга оширишни) ҳамда зарур ҳисоб-китоб операцияларини синдикат таркибидаги махсус банк-агент маълум миқдордаги комиссион ҳақ эъвазига амалга оширади.
Инвестиция лойиҳаларини босқичма-босқич молиялаштиришнинг ўзига хос хусусияти, асосан, биринчи синф тоифасидаги банкларда инвестиция лойиҳаларининг экспертизаси бўйича тажрибали мутахассисларнинг мавжудлиги, банк оламида юқори нуфузга эгалиги туфайли лойиҳаларни кредитлаштириш бўйича кўплаб аризалар келиб тушади. Бироқ, йирик банклар ҳам ҳар доим бу лойиҳаларни уларнинг балансига салбий таъсир этиши мумкинлиги ёки бошқа сабаблар оқибатида молиялаштира олмайди. Шунинг учун, кўп ҳолларда, бу банклар лойиҳани кредитлаштиришнинг ташаббускори сифатида фаолият юритиши мумкин. Инвестиция лойиҳасини самарадорлигини баҳолагани ва кредит шартномасини ишлаб чиққани учун ташаббускор банк комиссион ҳақ олади. Кредит берилгандан сўнг ташаббускор банк шартнома бўйича қарздорга нисбатан ўз талабини бошқа кредиторга беради.
Лойиҳавий молиялаштиришда қуйидаги ишларни бажариш ўта муҳимдир. Бошқача ифодалаганда, лойиҳавий молиялаштиришнинг босқичлари қуйидагича:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish