1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet102/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   115
Bog'liq
маъруза

Синдикатлашмоқ, синдикат тузиб бирлашмоқ маъносини билдириб, инвестицияларни молиялаштириш тизимида йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришни ташкил этиш усулларидан бирини англатади. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда синдикатлаштирилган кредитнинг асосий хусусияти шундай иборатки, бунда бир неча кредиторларнинг мавжудлиги, молиялаштириш учун берилган кредит суммаси ва у билан боғлиқ рискларнинг иштироки кредиторлар (банклар) ўртасида тақсимланишидадир.
Инвестиция лойиҳаларни молиялаштиришда синдикатлаштирилиши мумкин бўлган кредитларга лойиҳавий молиялаштириш ҳам киради. Лойиҳавий молиялаштиришда кредитни қайтаришнинг манбаи бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида олинган фойда ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда йирик инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш, фақатгина мақсадли молиялаштирилгандагина самарали амалга оширилиши мумкин. Мақсадли молиялаштириш кредит ресурсларидан фойдаланишдаги ўша жавобгарликни бартараф этади. Мақсадли молиялашнинг афзаллиги шундаки, бунда кредитор нафақат қарз ресурсларини таклиф қилади, балки уларни қулай шартларда товарлар билан таъминлайди.
Молиявий глобализация даврида инвестиция лойиҳаларини халқаро кредитлаш жараёнида лойиҳавий молиялаштириш тобора самарали молиялаштириш шакли бўлиб келмоқда. Лойиҳавий молиялаштириш деганда одатда банк томонидан инвестиция лойиҳасини молиялаштиришдаги махсус кредитлаш тури тушунилиб, бунда регрессиз ёки қарздорга бўлган кредитнинг чегараланган регрессида йирик инвестиция лойиҳаларини мақсадли молиялаш (кредитлаш) тушунилиб, бунда қарз олувчининг тўлов мажбуриятларининг таъминоти бўлиб, мазкур лойиҳа фаолиятидан олган даромадлари ҳамда бу лойиҳага таалуқли активлар ҳисобланади.
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда лойиҳавий молиялаштиришнинг турли схемалари асосида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Булардан бири “Евротунел” инвестиция лойиҳасини молиялаштиришдир.
Инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштиришда кўпчилик лойиҳани молиялаштиришнинг синдикат кредитлари шаклига зарурат сезмоқда. Бунда кредит битими шартларини ташаббускор банк ўрнатади ва у бошқа банкларни бу лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишни таклиф этади.
Синдикатлашган кредит бўйича фоиз суммаси қоидага кўра сузиб юрувчи ставкада ҳисобланади ва база қилиб эса ЛИБОР (London Inter Bank Offered Rate – Лондондаги банклараро кредитлар бўйича фоиз ставка) ставкасини олишади ва унга банк маржаси қўшилади.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш (реализация қилиш) нуқтаи назаридан молиялаштириш муддатини ва объектни қуриш (яратиш) вақтини келишиб олиш муҳимдир. Объектни ишлаб чиқариш қувватларига етказиш ва ишлаш муддатининг амалга оширилиши инвестиция лойиҳасини молиялаштириш вақтини (муддати) шакллантиради.
Хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, Европа банклари томонидан қўлланиладиган кредитлаштиришнинг максимал муддати 10-15 йилни ташкил қилади. АҚШда эса бу муддат камроқ 7-12 йил. Агар лойиҳани молиялаштириш муддати етарлича бўлмаса, у ҳолда молиялаш таркибини кредитлашнинг реал имкониятларига ўзгартирилади.
Шунингдек, алоҳида банклар ҳам кафил бўлиб чиқишлари мумкин. Бундай ҳолат халқаро кредит ташкилотлари ёки экспорт-импорт кредитларини суғурталовчи миллий агентликлар томонидан лойиҳа молиялаштирилганда кўпроқ юз беради. Бунда синдикатиштирокчи банклар кредитор фойдасига аккредетив очишлари ёки кафолат беришлари мумкин. Бундай молияштиришдан фойда нима? Унда қарз олувчи молиялашни камроқ рисклар билан олади, яъни кредитлар риски тижорат банкига ўтади.
90-йиллар биринчи ярми жаҳон хўжалиги учун юқори иқтисодий ўсиш даражаси билан характерланиб, лойиҳани молиялаштириш шаклларига катта талаб уйғотди. 1997-1998 йиллардаги молиявий инқирозларгача лойиҳани молиялаштиришнинг жаҳон бозорида Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари етакчилик қилиб келди. 1996 йилда Гонконгда 36та қиймати 19,3 млрд. долларлик, Индонезияда 72 та қиймати 14,1 млрд. АҚШ долларлик, Тайландда 31 та қиймати 9,4 млрд. долларлик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. Умумий 1996 йилда Осиё мамлакатларида 400 та қиймати 86,2 млрд. АҚШ долларлик инвестицион лойиҳалар молиялаштирилди.
Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш асосан тижорат банклари, бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиб, янги замонавий асбоб-ускуна келтиришга, қурилиш ва таъмирлаш-монтаж ишларига, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектлар қуришга йўналтирилган. Шу билан бирга йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун чет эл инвестициялари ва хорижий молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига тўғридан-тўғри молиялаштиришни ташкил этиш лозимдир.
Инвестицион лойиҳаларнинг турлича классификациялари мавжуд бўлиб, белгиларига қараб инвестицион лойиҳаларнинг қуйидаги кўринишларини ажратиш мумкин.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish